Эркаев Renessans indd


II. Аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

II. Аждодларимизнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси 
25
фаоллик (ҳаракатчанлик, яратувчанлик), илм-фанни
адолатни, ҳақиқатни ҳамма нарсадан устун қўйиш ва 
уларга интилиш эътиқод унсурларига айланиб аҳо-
лининг барча қатламларига, мусулмон аҳлига ички 
куч-ғайрат ва улкан ирода бағишлаганини кўрсатади. 
Илм ёрдамида юксалиш жамиятнинг ижтимоий мўл-
жалига айланган эди. Биз юқорида «Илм излаб Чинга 
бўлса-да, бор», «Бешикдан то қабргача илм изла» де-
ган ҳадисларни келтирган эдик. Булар шунчаки вазият-
га қараб айтилмаганини, балки ижтимоий мўлжал бўл-
ганини яна бошқа бир ҳадис тасдиқлайди: «Ҳикматни 
мушрикнинг оғзидан бўлса-да, ўрган»
1
. Мазкур ҳа-
дисда нафақат илм ҳикмат) улуғланмоқда, шунингдек, 
илм ўрганиш борасида бағрикенг бўлиш, ўз диний 
қобиғида ўралиб қолмаслик лозимлиги ҳам уқтирил-
моқда. Ҳар бир нуфузли масжиднинг ўз кутубхонаси 
бўлган. Адам Мец ёзишича, ислом оламининг Х аср-
даги уч буюк ҳукмдори – Қурдоба (Испания), Қоҳира 
ва Боғдод ҳукмдорлари китобсевар сифатида тарих-
да ном қолдирган. Китоб тўплаш ва йиғиш шунчалик 
урфга айланганки, нафақат ҳукмдорлар ва илм аҳли, 
ўзига тўқ кишилар ҳам ушбу масалада жуда фаоллик 
кўрсатган, улкан маблағлар сарфлаган. 967 йилда Боғ-
дод ҳокимининг ғалаён кўтарган ўғлининг 17 мингта 
муқоваланган китоби мусодара қилинган. Марв ва 
Бухоро кутубхоналари тўғрисида тарихий маълумот-
лар қаторида турли гўзал ривоятлар ҳам бизгача етиб 
келган. Ибн Сино гўёки 16 ёшида бир йил давомида 
сомонийлар саройи кутубхонасидан ташқарига чиқ-
масдан фойдаланган. Бухоро амири Х асрда Ғазнадан 
ас-Соҳибни вазирликка таклиф қилганда, у Бухорога 
кўчиб бориш қийинлигини рўкач қилган. Фақат унинг 

Е.Э. Бертельс. Суфизм и суфийская литература. – М.: 1965, 25-б.
4 – А.Эркаев



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling