Эркаев Renessans indd


Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
76
имконияларини деярли тўлиқ юзага чиқариб бўлганди. 
Янги ишлаб чиқариш воситаларисиз янги имкониятлар 
вужудга келмасди. Иқтисодий турғунлик, илмий тех-
никавий изланишларга ижтимоий буюртма яратмади. 
Бу аста-секин янги табиатшунослик, кончилик, турли 
металлар қоришмалари, юксак чидамли, кескир пўлат-
созлик, янги материаллар яратиш, табиий хомашёлар-
нинг физикавий ва кимёвий хусусиятларини ўрганиш, 
илмий-техник кашфиётчилик, математик ва муҳандис-
лик илмларига эҳтиёжлар пасайиб кетишга олиб келди. 
Ташқи объектив сабаблардан асосийси Буюк Ипак 
йўлининг географик кашфиётлар туфайли барҳам топи-
шидир. Дард устига чипқон деганларидек, суннийлар 
ва шиалар ўртасидаги диний ва сиёсий келишмовчи-
ликлар Ўрта Осиё, Афғонистон ва Ҳиндистон билан 
Яқин Шарқ, Рум ўртасидаги минтақавий савдо йўлла-
рини ҳам тўхтатди. Натижада Мовароуннаҳр, Хуросон, 
Эрон ва бошқа ислом давлатлари ўз қобиғига ўралиб, 
маҳдудлашиб қолди. Маҳдудлашиш умумжаҳон та-
раққиётидан ажратиб қўйди. Ижтимоий фикрнинг ҳам 
торайишига, улуғвор ғоялар, юксак марралар ўрнини 
маҳаллий, провинциал бачкана ғоялар, мақсадлар эгал-
лашига сабаб бўлди.
Иккинчидан, қуйидаги субъектив омиллар – сиёсий 
беқарорлик, тож-тахт учун турли гуруҳлар, сулолалар 
ўртасидаги курашлар ҳам тараққиёт сўнишига олиб 
келди. Ички низолар, сарой фитналари, ички ва ташқи 
урушлар мамлакат хазинасини ҳам, одамлар тинка-
сини ҳам қуритди. Олимлар, тадқиқотчилар, амалий 
кашфиётчи муҳандислар ҳар томонга, ижтимоий-сиё-
сий барқарорлик мавжуд, ҳар ҳолда хавфсиз жойларга
кетишга мажбур бўлди. Учинчидан, илм-фан, илмий 
тадқиқотлар ишлаб чиқариш амалиёти ва талабла-
ри билан боғланмай қолди. Бундан фақат меъморчи-



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling