Эркаев Renessans indd
Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021
Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
78 осонликча қўлга киритилмади. Ҳатто XVI аср ўртаси- да ҳам Жордоно Бруно кабилар тириклайин гулханда ёндирилган эди. Ренессанс туфайли Европада жамият ривожланиш чизиғи юқорига, юксалиш томон бурилди. Ренессанс изидан Европа маърифатпарварлик даври бошланди. Ренессанснинг Яратган олдида унинг бар- ча бандалари тенгдир, деган ғояси маърифатпарварлик даврида тадриж этиб, Яратган олдида тенг бўлган ин- сонлар қонун олдида ҳам тенг ҳуқуқли бўлиши лозим, деган ғояга айланди. Табақавий бўлинишлар, имтиёз- лар охир-оқибатда бекор қилинди. Маърифатпарварлик ашаддий ва шафқатсиз рақобатга асосланган капита- лизмга – индустриал жамиятга йўл очди. Афсуски, ислом мамлакатларида биз тескари тен- денцияни кўрамиз. Диний-мафкуравий мутаассиблик кучайиб, биринчи навбатда илм-фанга, табиатшунос- лик ва фалсафага – Ренессансимизнинг асосий таянчи ва ҳаракатлантирувчи кучига ҳужум бошланди. Бу ке- йинги ижтимоий-тарихий воқеалар билан қўшилиб ҳар икки Ренессансимизни инқирозга учратди. 1220 йилларда Чингизхон истилоси бошланди. Маъ- навий-маданий ҳаёт, деҳқончилик, ҳунармандчилик, ижтимоий алоқалар ва муносабатлар чуқур инқирозга учради. Кўплаб илм-фан, адабиёт ва санъат, маданият вакиллари ижоди тўхтаб қолди, баъзилари ҳалок бўлди ёки қатл этилди, кўпчилиги асир тушиб, қулга айланти- рилди, мамлакатдан олиб кетилди. Баъзилари эса Эрон, Ҳиндистон ва бошқа юртларга кетиб қолдилар. Исти- лонинг биринчи ренессанс ривожига салбий таъсири фақат ушбулар билангина чегараланиб қолмайди. Халқ келажакка бир муддат ишончини йўқотди. Унинг онги- га, тафаккурига мистик ва иррационал қарашларнинг таъсири кучайди. Чунки содир бўлган воқеаларни, маданиятсиз маъжусийларнинг дағал кучи олдидаги |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling