Эркаев Renessans indd
Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
Download 1.13 Mb. Pdf ko'rish
|
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. Амир Темур фаолияти ва Иккинчи Ренессанс...
Янги Ўзбекистон: мўлжал – Учинчи Ренессанс
64 риб жазолаши ёки мамлакатнинг бир сарҳадидан ик- кинчи сарҳадига бошига бир лаган жавоҳирни қўйиб ўтаётган болакайнинг бирор дона жавоҳири йўқолмай- диган тартиб ўрнатилгани адолат ва ҳуқуқ устуворли- гининг амалда таъминланишидир. Fapб давлатлари ҳукмдорларига ёзган мактубларида мамлакатлар ўрта- сида урушлар эмас, савдо-сотиқ ривожланиши фаро- вонликка, ободончиликка хизмат қилиши тўғрисидаги фикрлари ва бундай алоқаларни ўрнатиш бўйича бил- дирган амалий таклифлари бугунги халқаро сиёсий ва иқтисодий алоқалар негизида ётган тамойилнинг ўша даврда ниш урган куртагидир. Юқорида қайд этилган тамойиллар, меъёрлар Ик- кинчи Ренессансимиз даврида шаклланган маънави- ятнинг бевосита моҳиятли унсурларидир. Улар турли тарихий даврларда турли кўринишлар касб этиши, шаклан ва мазмунан бойиши табиий. Бугун биз бунинг гувоҳимиз. Лекин фахр билан эътироф қилишимиз мумкинки, замонавий умуминсоний кадриятларнинг муайян қисми ўз илдизлари билан бизнинг аждодлари- миз ижодига, Иккинчи Ренессансимиз яратган қадрият- ларга бориб тақалади. Темурий шаҳзодалар, афсуски, ўзаро тахт ва мансаб талашиб, мамлакат барқарор ва бир текис ривожлани- шини анча қийинлаштирдилар. Лекин уларнинг акса- рияти кенг билимли, адабиёт ва санъатга қизиқувчан, ўзлари ижод борасида юксак иқтидорли эдилар. Шу боис илм-фан, санъат ва дин арбобларига ҳомийлик қилдилар. Ўз мулклари, вилоятлари ёки ҳокимият те- пасига келиб қолсалар, бутун мамлакат миқёсида обо- дончилик ишлари билан шуғулланишга, маърифатни қўллаб-қувватлашга интилдилар. Айниқса, Шоҳрух, Улуғбек ва Ҳусайн Бойқаро шахслари бу борада ало- ҳида ажралиб туради. III. Амир Темур фаолияти ва Иккинчи Ренессанс... 65 Самарқанд ва Ҳирот нафақат темурийлар давлати- нинг, балки бутун ислом маданияти, илм-фани ва санъа- тининг икки марказига айланди. Самарқандда Улуғбек атрофида ўша даврнинг буюк риёзиётчи олимлари ва астрономлари, муҳандислари, турли фанлар бўйича бошқа олимлар тўпланди. Қозизода Румий усмонли турк мамлакатидан, Ғиёсиддин Жамшид Коший Эрон- дан Улуғбек олдига келдилар ва у билан бирга тригоно- метрия, геометрия ва астрономия соҳасида, астрономик асбоблар, глобус ясаш бўйича тадқиқотлар ўтказдилар. Кейинчалик маҳаллий ёшлардан даҳо олим Али Қушчи етишиб чиқди. Улардан ташқари Муҳаммад Ҳавофий, Алоуддин ал-Бухорий сингари қанчалар истеъдодлар, атоқли олимлар Улуғбек мадрасаси ва расадхонасида фаолият кўрсатдилар, ёшларга таълим бердилар, илмий кузатишлар олиб бордилар. Самарқандда ўша давр- да жаҳондаги энг замонавий, мукаммал обсерватория – расадхона қурилди. 1018 та юлдузнинг координатала- ри аниқланиб, жадвали тузилди. У ҳаққоний равишда «Зижи жадиди Кўрагоний» ёки «Зижи Улуғбек» деб аталади. Улуғбекнинг илмий мактаби ал-Хоразмий, ал-Фарғоний ва айниқса, ал-Беруний илмий мероси- ни чуқур ўрганди, таҳлил этди, бу мероснинг ҳақиқий вориси, давомчиси бўлиб, илм-фан, маънавият тарихи саҳнасига чиқди. Ғиёсиддин Жамшид Коший ва бошқаларнинг ёзиб қолдиришича, Берунийнинг «Қонуни Масъудий» асари Улуғбек шогирдлари ва ҳамкасбларининг деярли қўли- дан тушмайдиган китоб, дарслик бўлган. Бу асарнинг турли боблари бўйича мунозаралар, илмий баҳслар олиб борилган, улар оғзаки ва ёзма талқин қилинган (ҳозирги илмий рефератларнинг илк кўриниши). Хоразмий, Фарғоний, Беруний ривожлантирган фа- лакиёт илми ўзининг олий юксалишига Улуғбек мак- табида эришди. Телескоплар ихтиро қилингунга қадар |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling