Эркаев Renessans indd


III. Амир Темур фаолияти ва Иккинчи Ренессанс


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

III. Амир Темур фаолияти ва Иккинчи Ренессанс...
63
тирилган ҳунармандлар, санъаткорлар, олимларнинг, 
улар оила аъзоларининг ҳақ-ҳуқуқлари чекланмаган
улар қулга ёки ҳақ-ҳуқуқсиз хизматкорга айлантирил-
маган. Балки маҳаллий аҳоли билан бир хил шароитда 
бир ҳуқуққа эга бўлиб яшаган ва ўз касб-кори билан 
шуғулланган.
Юқорида иқтибос келтирилган Ибн Арабшоҳ
12 ёшида Самарқандга оиласи билан кўчирилган эди. 
Унинг Самарқандда ҳар томонлама билим олиб, етук 
тарихнавис, шоир ва адиб, кўп фанлар бўйича чуқур 
билимдон бўлиб етишгани юқоридаги фикримизни 
тасдиқлайди. У эски ўзбек, араб ва форс тилларини 
мукаммал билган. Туркийда шеърлар ёзган, ҳатто ўзи-
нинг айрим тарихий асарларини, Қоҳирага мамлук 
султонлари хизматига борганда, туркий тилга шеърий 
усулда таржима қилиб, достон шаклида бахшилардек
мамлукларга куйлаб берган.
Темур фаолиятининг бош ғояси ва амалий шио-
ри «Куч – адолатда» деган ҳикматки, у умуминсоний 
аҳамиятга эга. Бу ғоя ҳозир ҳам, бундан кейин ҳам 
энг эъзозли умуминсоний маънавий қадриятлардан, 
ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрлардан бири бўлиб қолажак. 
Ростгўйлик, ҳақиқатгўйлик, адолатпарварлик, юрти ва 
фуқаролари тўғрисида қайғуриш, мамлакати тинч ва 
осойишта, обод ва фаровон бўлишига бутун куч – ғай-
ратини, ақл-заковатини йўналтириш каби Темурнинг 
хос фазилатлари унинг чинакам буюк маънавий шахс 
бўлишига, буюк яратувчи давлат бошлиғи сифатида
тарихда ўчмас из қолдиришига хизмат қилди. Мазкур 
фазилатлар унинг авлодларига ибрат бўлди ва ҳозирга-
ча ибрат бўлмоқда.
Темурнинг давлат ишларининг 90 фоизи кенгашу 
машварат, фақат 10 фоизи куч, қилич (маъмурий йўл) 
орқали ҳал қилдим, деб ёзади. Халқ норози бўлган, 
адолатни бузган ҳокимларни вазифасидан четлашти-



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling