Эркаев Renessans indd


III. Амир Темур фаолияти ва Иккинчи Ренессанс


Download 1.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/66
Sana07.10.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1694508
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   66
Bog'liq
Эркаев А. Янги Ўзбекистон... 2021

III. Амир Темур фаолияти ва Иккинчи Ренессанс...
61
лар аксарияти эса XIV аср охиригача лотин тилида би-
тилган. Адабиёт ва санъатнинг миллий тилларга кўчи-
ши Европа Ренессанси даврида узил-кесил ҳал бўлди.
Бизнинг минтақамизда араб тили илм тили сифати-
да XV асргача ўз мавқеини сақлаб турди. Лекин форс 
тилининг илмий мавқеи ҳам бу даврга келиб анча юк-
салган, ҳатто араб тили билан тенглашиб қолган эди. 
XVI асрдан Марказий Осиё ва Эронда сўниб бораёт-
ган табиатшунослик тўла форс тилига кўчди. Бадиий 
ижодда IX асрдан бошлаб форс тили етакчиликка даъво 
қила бошлади. Ҳақиқатан, Фирдавсий, Рудакий ижоди 
араб адиблариникидан кам эмас эди. Аҳмад Югнакий, 
Юсуф Хос Ҳожиб каби атоқли шоирлар ижоди эса би-
ринчи Ренессанс даврида туркий тилдаги адабий юк-
салиш намунасидир. Лекин бу юксалиш чингизийлар 
даврида таназзулга юз тутган эди. XV асргача минтақа-
мизда араб ва туркий тилда битилган асарлар, бу тил-
да ижод қилган адиблар кам бўлмаса-да, улар орасида 
даҳо даражасидаги йирик ижодкорлар йўқ эди. Лекин 
бу туркий халқлардан адабиёт сохасида бундай ижод-
корлар XV асргача чиқмаган экан деган тушунчани
англатмайди.
Ҳиндистоннинг буюк шоири Мирзо Ғолибнинг
замондоши Найёр шундай деб ёзган: «Ҳиндистонда 
форс тилидаги шеърият лочин
1
уруғидан бўлган турк- 
дан бошланиб (Амир Хусрав Деҳлавий – А.Э.), ойбек 
уруғидан бўлган турк билан тугалланади (Мирзо Ғо- 
либ – А.Э.)».
2
Улар ўртасида қанчалар атоқли адиблар, 
Мирзо Бедил каби даҳолар бор.

Туркча «қушчи» бўлса керак, чунки турклар тотемистик қараш- 
лар таъсирида ўз уруғбошчиси ҳисобланган ҳайвонларни размий 
номлар билан: бўрини – жондор (жон эгаси), қашқир, қарчиғайни 
(лочин) – қушчи (қуш овловчи) деб атаганлар – А.Э.
2 
Қаранг: 
Носир Муҳаммад. Насаф ва Кеш алломалари. – Т.: 
2006, 38-б. 



Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling