Эркин атмосферада содир бўладиган физик жараёнлар ва уларни ўрганиш усуллари билан
Download 1.15 Mb.
|
javoblar zondlash
Водород табиатда учрайдиган газлар ичида энг енгили ҳисобланиб, унинг зичлиги 0,0899 кгм3, нисбий юк кўтарувчанлиги - 1,2029 кгм3.
Водород жуда тез учувчан газ бўлганлиги учун, эркин ҳолатда кам учрайди. Лекин, у гелийга қараганда табиатда жуда катта миқдорда, яъни кўплаб кимёвий бирикмаларнинг таркибий қисми сифатида, биринчи навбатда – сувда, шунингдек деярли барча органик моддаларда учрайди. Шуни инобатга олиш керакки, водород, айниқса унинг ҳаво билан бирикмаси хавфли портловчи ҳисобланади. Кимёвий тоза водород ҳидсиз, рангсиз ва таъмсиз бўлади. Аэрологияда асосан техник водород ишлатилади. Унинг зичлиги 0,130 - 0,195 кгм3 ни ташкил этади. 8. Шаропилот қобиғи ва уни ўлчами бўйича танлаш Шаропилот қобиғи асосан синтетик каучук – латексдан тайёрланиб, рангсиз ёки қора рангда чиқарилади. Латекс шар қобиғи етарли даражада пишиқ, деярли газ ўтказмайди; паст ҳарорат, озон ва ультрабинафша нурларига чидамли. Шаропилот қобиғи турли ўлчамларда, массаларда ва рангларда тайёрланади. Уларни шиширилмаган пайтдаги диаметрининг узунлиги бўйича ажратилади ва шунга мос ҳолда шартли номерга эга (2.1- жадвал). Кичик ўлчамли қобиғлар (№ 10, 20, 30) катта баландликка кўтарилиш талаб этилмайдиган шамол кузатувларида ишлатилади. Ҳаво булутсиз пайтларда кўм-кўк осмон фонида яхши кўринадиган очиқ рангли шарлар, узуқ-юлуқ булутлар пайтида - қизил, бутун ҳавони булут қоплаган пайтларда - қора рангли шарлардан фойдаланиш тавсия этилади. Қобиғининг ўлчами № 10 номерли бўлган шаропилот кучсиз шамол ва паст булутлар кузатилганда учирилади. Қобиғининг ўлчами № 20 номерли бўлган шаропилот флюгер бўйича шамол тезлиги 10 мсек дан кичик ва ўрта ярус булутлар кузатилганда учирилади. 2.1- жадвал
Қобиғининг ўлчами № 30 номерли бўлган шаропилот очиқ ҳаво пайтида (шамолнинг кучи қандай бўлишидан қатъий назар), шунингдек юқори ёки ўрта ярус булутлар ва кучли шамол (10 мсек дан катта) кузатилганда юқори баландликка эришиш учун учирилади. Катта ўлчамли қобиғлар (№ 100, 150, 200) катта баландликка кўтарилиши мўлжалланган ва нисбатан оғир асбобларни кўтарадиган радиозондлар учун ишлатилади. 9. ШТ аэрологик теодолитлар ҳақида тушунчалар Теодолит ШТ. Теодолитнинг асоси карболит учоёқдан (1) иборат бўлиб, асбобни сатҳ (3) бўйича ўрнатиш учун хизмат қилувчи учта кўтарувчи винт (13) билан таъминланган (2.1-расм). Винтлар трегерга таяниб ва ўртасида втулкаси бўлган пружинали пластина ёрдамида уланган. Бу винтлар асбони штативга маҳкамлаш учун хизмат қилади. Кўтарувчи винтларни ростлаш (регулировка) учун юқоридаги втулкалар (2) хизмат қилади. Теодолитнинг горизонтал айланаси (лимб) (12) учоёқ ўртасида прессланган бакс билан уланган бўлиб, втулка бўйлаб айланади. Лимбнинг учоёққа нисбатан айланиши стопор винти (14) билан тўхтатилиши мумкин. Асбобнинг кузатиш трубаси ва вертикал айланасидан иборат бўлган юқори қисми алидадага маҳкамланган. Алидада ўққа бириктирилган бўлиб, лимб баксида айланиши мумкин. Лимбда, унга нисбатан фрикцион ишқаланиш ҳосил қилувчи шестерня ўрнатилган. Алидада қобиғига бириктирилган микрометрли винт (11) шестерня билан ёпишган ҳолатда жойлашган. Бу мослама ёрдамида алидада ва асбобнинг бутун юқори қисми лимбга нисбатан турлича айланиши мумкин: а) қўл билан - қўпол тўғрилаш учун; б) микрометрланган винт билан - аниқ тўғрилаш учун. Горизонтал лимбнинг шкаласи 1 аниқликда даражаланган бўлиб, ҳар 10 каррали сон билан рақамланган. Лимб бўйича ўлчаш шиша билан ёпилган ойнача орқали бажарилади. Теодолитда нониус бўлмаганлиги учун ҳисоблаш кўз билан чамалаб 0,1 аниқликда ўлчанади. Трубанинг оптик тизими объективдан (6), тўғрибурчакли қайтарадиган призма, тўр ва окулярлардан (10) ташкил топган. Окуляр горизонтал ўқнинг давоми бўлиб, объективнинг қиялиги қандай бурчак остида бўлишидан қатъий назар, у горизонтга нисбатан доимий ҳолатда жойлашади. Бу эса турли зенит маофаларида ҳам визирлаш имконини беради. 10. 2АШТ аэрологик теодолитлар ҳақида тушунчалар Теодолит 2АШТ. Теодолит ШТ нинг такомиллаштирилган варианти – теодолит 2АШТ нинг ташқи кўриниши 2.2-расмда тасвирланган. Бу теодолит қуйидаги хусусиятлари билан фарқланади: учта оптик тизим, яъни кузатиш трубаси, визир ва ҳисоб олиш микроскоби учун умумий окуляр; кузатиш трубасида қўшимча объектив-қидирувчи ёки видеоқидирувчи-визир ўрнатилган. У шаропилот учирилгандан сўнг биринчи дақиқаларда кузатиш учун мўлжалланган. Видеоқидирувчи махсус тумблер ёрдамида қўшилади. Бундан ташқари, объектив ёруғлик фильтрлари билан жиҳозланган; қотириладиган винтлар вазифасини фрикционлар бажаради; бу теодолитда горизонтал ва вертикал лимблар кожух (қоплама) билан ёпилган, бурчаклар ҳисоби окулярдаги икки индекс ёрдамида бажарилади; қўш червякли кўринишдаги тўғирлайдиган винтлар чекланмаган диапазонда ишлайди. Теодолит мосламасининг ушбу хусусиятлари ўлчов ишларини максимал тезликда бажариш учун имкон яратади. Тунги пайтларда ва кундузги пайтларда ёруғлик етарли даражада бўлмаган шароитларда ишлаш учун, ҳисоб олиш тизими ва кузатиш трубаси электроёритгич билан жиҳозланган бўлиб, теодолит аккумулятор билан таъминланган. 11. Теодолитни сатҳ бўйича ўрнатиш Теодолит иш ҳолатида шундай ўрнатилиши керакки, унинг вертикал ўқи шоқул билан мос тушсин. Бу амал теодолитни нивелировка қилиш дейилиб, аввал кўз билан чамалаб, кейин сатҳ ёрдамида теодолитнинг кўтарувчи винтлари билан тўғриланади. Сатҳ – юқори қисми қавариқ шиша ампула, гардиши металлдан ташкил топган. Ампула енгил силжийдиган суюқлик (эфир, спирт) билан шундай тўлдириладики, унда кичкина ҳаво пуфаги қолади. Сатҳ икки хил кўринишда бўлади: найсимон (цилиндрик), ва думалоқ. Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling