Эркин Малик
Download 0.97 Mb. Pdf ko'rish
|
@KitobxonlarUz Shaytonvachchaning Nayrangi
ҲОЖИ ОТА
(ѐки Шайтонваччанинг Ҳожи отани яхшироқ таний бошлагани) Дастурхонга фотиҳа ўқилгач, Шара-барачи эшакни аравага қўшадиган, Ўожи ота масжиддаги кўрпа тўшагу ўлганларнинг кийим-кечакларини бериб юборадиган бўлди. Шара-барачи Шайтонваччани баҚрига қайта-қайта босиб xайрлашди. Пиѐва учун кампирга ташаккурлар айтиб, ташқарига қараб юрди. Шу пайт дарвозадан туртиниб, суртиниб бир эркак билан бир хотин кириб келишди. Хотин йиҚлаган, эркак ундан-да дарҚазаб. Улар Ўожи отага наридан-бери салом беришди. Ота уларнинг келишлари сабабини тушунди шекилли, Шара-барачига овоз берди: — Тақсир, сиз эшакни шошмай аравага қўшовринг, мен ҳозир... — Ота, биз кегинроқ келайликми? — тўнҚиллади эркак ноқулайлик сезиб. — Йўқ,— деди хотин йиҚлаб, — кегин кеч бўлади, ўзимни бир нима қилиб қўяман худди. Бу гапдан кейин чол уларни сўри томонга бошлади. Эркак сўрининг чеккасига омонатгина ўтирди, хотин ерга чўнқайди. Шайтонвачча унга курси олиб келиб берди. Ота «балли» дегандек набирасининг ишини маъқуллаб бош қимирлатиб қўйди. Кейин эркакка юзланди: — Нима бўлди? — Э, ўзидан ўтди, ўзидан, — деди эркак аѐлга ўқрайиб, — хотинимни бир ит феъли бор, қачон қараса оҚзи бичилиб, мени шарманда қилиб юради. — Унақамас,— деди хотин ўзини оқлаб, — мен нима қилай, ўшанга бошим қоронҚи бўлса, шунга, шунчами? — Тушунтириброқ гапиринглар, — деди чол. — Э, бу боши қоронҚи бўлса, нуқул қозоннинг куясини ялагани-ялаган. Яна шундай қилсанг талоқсан деб қўрқитувдим. ҚишлоҚимизнинг домласи шундай деб қўрқитсанг, бу одатни ташлайди деб ўргатган эди. Бир ҳафта, ўн кун бир чиройли юрди. Яхши маслаҳат берибсиз деб домлага қуллуқ қилдим. Кеча не кўз билан кўрайки, яна ўша аҳвол. Домлага айтсам, энди ўртага талоқ тушиб қопти, дейди. Шу ростми, ота? Ота бошини эгиб, бир муддат жим қолди-да эркакдан сўради: — Хотинингизга нима деган эдингиз, бошқаттан қайтаринг. — Яна қозоннинг қорасини яласанг, талоқсан дедим, бор-йўҚи шу... — Болам, — деди чол томошабин бўлиб турган Шайтонваччага қараб, — ўчоқ бошидаги кичкина декчани обкелгин. Қара, қораси тегмасин. Шайтончачча декчани олиб келди. Кейин чол бир йиҚлаб, бир ўзига келиб ўтирган хотинга қараб деди: — Қани келин, қандоқ қилиб яладингиз, бир кўрсатиб беринг-чи, бир нима дейишим учун ҳаммасини ўз кўзим билан кўришим керак, ҳа бўлақолинг! — Нима деяпсиз ота, жон-жон деб ялаб беради,— шанҚиллади эркак. 24 Хотин ҳеч бир иккиланмай кўрсаткич бармоҚи билан қозоннинг қорасини сидирди-да, ҳузур қилиб ялади. Шайтонваччанинг кўнгли айниб кетди. Ўов наридан кўриб турган кампир тескари қараб олди. — Талоқ тушмапти, — деди ота бирдан кулиб, — келиним қозонни тагини эмас, бармоҚини ялаган экан. Тили билан ялаганда бошқа гап эди... — Ие, талоқ тушмаптими, — ўрнидан туриб кетди эркак севинганидан, — хайрият- ей, э, тилингизга шакар-ей. Кўзимга бу дунѐ тор бўп кетувди-я. Яхши кўриб олганман-да ўзи буни, ота. Э, боринг-е қозонни тагини яласа ялайверсин, менга нима. — Талоқ билан ҳазиллашиб бўлмайди, болаларим, бу сўздан нафақат ер, ҳатто Аллоҳнинг арши ҳам силкиниб кетади-я. Ахир Аллоҳнинг никоҳи билан қурилган бир оила барбод бўладию, Аллоҳнинг Арши силкинмайдими? Ундан кўра бозорга борингда атторлардан гулвата сотиб олиб келиб беринг. Боши қоронҚи бўлса қийин-да... Шайтонвачча беихтиѐр онасини эслади. Онаси Хожа билан Хожабеканинг ўртасига совуқчилик тушириб, ажратиб юборган эди. Бу ишнинг мукофотига қўшни шайтондан бир вақтлар гаровга тикиб ютқазиб қўйган иккала кўзини қайтариб олган, буни устига ўттиз иккита тишини ҳам қоқиб олган эди. Бу кишининг шайтони ҳам шундай бир режа тузган экану, бу ѐҚи ўхшамай қолди-да. Чол зийраклик қилиб, битта оилани барбод бўлишдан асраб қолди. Бу чолда гап кўп экан... МУОЛАЖА Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling