Эркин Малик


Download 0.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/55
Sana26.10.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1725133
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   55
Bog'liq
@KitobxonlarUz Shaytonvachchaning Nayrangi

ЗАМБИЛДА КЕЛГАН ХОТИН 
(ѐки шайтоний ташхис) 
Унинг ҳузурига замбилга солиб битта хотинни кўтариб келишди. Хотин бечора 
оҚзидан кўпик сочиб, тош қотиб ѐтарди, бехосдан ҳали оѐҚи, ҳали қўли учиб қўярди. 
Шайтонвачча аѐлни кўрдию тескари қараб олди. 
— Ўа, — деди кампир,— кўриб қўймайсанми бу шўрликни, — билиб қўй, 
шунақаларни тузатсанг, обрўйинг яна ҳам ошади, болам. 
— Бу хотинга алоқаси бўлмаганлар хонадан чиқишсин,— амр қилди Шайтонвачча. 
— Менамми?— сўради кампир. 
— Ўа, сиз ҳам. 
Хонада шўппайиб бир эркак қолди. Бўш-баѐвлиги шундоқ юз-кўзларидан кўриниб 
турарди. 
— Сиз бу хотинни кими бўласиз? — энсаси қотиб сўради Шайтонвачча. 
— Эри, кими бўларди.
— Бу хотинни қўйворинг...
Эркак анграйиб Шайтонваччага қаради. У Шайтонвачча айтган гапдан жудаям узоқ 
одам эди. Қўрқа-писа деди: 
— Ўалиям, ушаб турганим йўқ-ку! 
— Э, талоқ қилинг деяпман сизга, талоқ. 
— Талоқ, нимага?— бирдан кўзлари ирҚиб чиқди эркакнинг. 
— Ўовлингизда хало борми? Шундоқ нарсаларни қуриб қўйганмисиз, эркак бўлиб? 
— Ўа, усиз бўлади дейсизми? 
— Нимага унда хотинингиз дуч келган жойга ўтириб кетаверади, палакат босиб
жинларни устига ўтириб қўйибди-ку. 
— Айтардим, унақа қимагин деб, сал қовуҚи бўшроқ-да, ака... 
— Шалтоқ хотинларники ўзи шунақа, бўш бўлади. Буни устига Қусл қилиб, энди 
жумага кетаѐтган мусулмон жинларнинг устидан маҚзава тўкворибди. Қайноқ сув сепиб, 
иккита жинни куйдирибди. Одам ҳам шунақа бефаросат бўладими? Хуллас, жинлар 
хотинингизга уруш очган. Аҳволи чатоқ. Кўзини шу юмганича, қайта очмай у дунѐга 
равона бўлса керак. 
— Йўқ, йўқ,— деди эркак қўлини кўксига қўйиб икки букилар экан,— бир иложини 
қилинг, ака, уйда бир этак болам мўлтираб қолди. 
— Уйда жонлик борми? 
— Бор, топаман. 
— Жинларга атаб битта қўй сўйиб юборинг. Жинлар шуни хоҳлашяпти. 
— Сўяман... 
Эшик тагида гап пойлаб ўтирган кампир шартта ичкари кирди-да, эркакка деди: 
— Хотинингга айтиб қўй, жа бўмай кетса «пўш-пўш» деб ўтирсин, маҚзавани 
кўчагамас, ўрага тўксин. Иссиқ сув сепадими, совуқ сув сепадими, Бисмилло айтиб 
сепсин, шунда жинлар қочади. Ирими шунақа... Ўа, қўй сўйсанг, битта сонини жўнатвор. 
— Битта сони етадими? 
— Обкеловур-чи... 

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling