Эркин Малик


Download 0.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/55
Sana26.10.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1725133
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   55
Bog'liq
@KitobxonlarUz Shaytonvachchaning Nayrangi

САЛОМ БЕРДИК... 
(ѐки Шайтонваччанинг оѐғини кесмоқчи
бўлганлари) 
Телекўрсатувдан кейин эртасигаѐқ Хўжақишлоқ яна тўс-тўпoлон бўлиб кетди. 
Аллақаѐқлардан алламбало «тез ѐрдам» машиналари етиб келди. «Биз чемпионни ундоқ 
қилиб тузатамиз, бундоқ қилиб тузатамиз, икки кундаѐқ оѐққа турҚазиб юборамиз» деб, 
Шайтонваччани талашиб қолишди дўхтирлар. Кампир: «Боламни ўз ҳолига қўйинглар, 
отаси тоза мўмиѐ қидириб кетди, ўзи тузатиб олади» деб унамади. Барибир биттаси зўр 
чиқди-да, олди кетди. Ким эди у, қаѐққа олиб кетди, ҳеч ким билмай ҳам қолди. Шу куни 
кечга қараб, Ўожи ота сафардан қайтиб келди. Айтишича мўмиѐнинг энг асилини топиб 
келибди. Шаҳрихон деган жойдаги мўмиѐчи чолда бор экан. Лекин набираси қани? У 
ѐққа югурди, бу ѐққа югурди, ундан сўради, бундан сўради, дараги чиқмади. Чол-кампир 
нима бўлса ҳам шу 108-каналдан биламиз, деб телевизорга тикилиб ўтираверишди. Ота 
шу куни масжидга ҳам чиқмади. Ўа, кўнглига сиҚмади. Намозини уйда ўқиди.
Шайтонваччани бир вақтлар ака-укалар ѐтган касалхонага олиб келишди. Уни 
шайтони зўр амаки кутиб олди. 
— Салом,— деди Шайтонвачча уни таниб. 
Ваалайкум ассалом, ўртоқ чемпион,— одатдагидек тишини кавлаб деди амаки. 
Ундан ўша-ўша мусаллас ҳиди гупилларди. 
— Ие, сиз ҳам мени танийсизми? 
— Танимай-чи, тўрт карра чемпион, тўртта олтин медалнинг соҳиби. Қизиқ, шунча 
олтинни қаерда сақлаяпсиз ҳайронман. Қўрқмайсизми? 
— Олтинлар ишончли жойда,— деди Шайтонвачча жўрттага ўзини хотиржам тутиб. 
Нимага боя ҳар тoмондан «тез ѐрдам»лар келиб, талаш-талаш қилишганини энди 
тушуниб етди. Отнинг ўлими, итнинг байрами деб, ҳаммаси олтин дарди-да келган экан-
да. 
— Сир бўлмаса, олтинлар қаердалигини айтасизми? — деди шайтони зўр амаки 
Шайтонваччанинг устига энгашиб, — ѐ оѐқларингиз билан хайрлашасизми? Танланг, ѐ 
унисини, ѐ бунисини? 
Шайтонвачча устозининг бошига энгашиб, «олтинларим қани, мени олтинларим» 
деганларини, ўрага тиқвораман деб даҚдаҚа қилганларини эслади. Во дариҚ, қайтар 
дунѐ деганлари рост экан-да. Бирпасда ўзига қайтди-я. ОҚримаган бошга олтин тароқ 


72 
деб, бошига бало бўлди-ку бу олтинлар. Шайтонвачча яшириб ўтирмади, ростини 
айтиб қўя қолди: 
— Олтинларни биттаси чўримизнинг оҚзида тилла тиш бўлиб турибди, иккитаси 
сеп бўлиб бувимнинг липпасига тушиб кетган, биттасигина бус-бутун. 
— Унда битта оѐқ билан қоларкансиз-да, чемпион? Бай-бай, суқсурдай йигитнинг 
қўлтиқтаѐқда юришини тасаввур қиляпман. Мажруҳ одамга ким ҳам қизини берарди. 
Бирорта эрдан чиққан, пандавоқи хотин учрамаса... 
— ЙўҚ-е, — деди Шайтонвачча худди оѐҚи ҳозироқ кесилиб кетаѐтгандек шошиб, 
— хўп десангиз чўримизни оҚзидаги тилла тиши билан обкелтириб бераман, ўзиям жуда 
кетворган хотин, лўмбиллама. 
— Э, унақа кетворганлар тиқилиб ѐтибди шаҳарда. Менга сариҚидан, соф 
сариҚидан керак, чемпион. Гаппи кўп айлантирманг. 
Шайтонвачча ўйланиб қолди, шайтони зўр амаки аррани ушлаб тепасида турар, 
Шайтонвачча Ажинашамолни ѐрдамга чақиришни ўйларди. Қараса, фойдаси йўқ. 
Ўаммаѐқ берк, Ажинашамол овозини эшитмайди. Бекорга кодларни ошкор қилгани 
қолади. Шайтони зўр амаки атайлаб арра тишларига бармоқларини юборган бўлиб, 
Шайтонваччанинг асабларини ўйнай бошлади. Шайтонвачча яна оѐқ-қўли боҚлиқ спорт 
ўқитувчисини эслади. Бечорага қанчалик қийин бўлган экан. Фитнанинг уяси экан-ку бу 
«сариқ» деганлари. Ўаѐтимни жар ѐқасига опкелиб қўйди-ку. Жони кўзига кўриниб 
турган бўлса-да Шайтонваччанинг ҳам «сариқ»дан ажрагиси келмаѐтган эди. Унга 
ишониб кўпгина ишларнинг режасини тузиб қўйган эди. Ўа, одамларга ўхшаб бизнес 
қилмоқчи эди. На илож, осмон узоқ, ер қаттиқ... 
— Бувим билан бувамни чақиртиринг, ҳаммаси сиз айтгандек бўлади,— деди 
Шайтонвачча бир қарорга келиб, — фақат сиздан илтимос, дўхтир, деразани очиб 
қўйсангиз, дорилар ҳидидан бошим айланиб кетяпти. Бунақада ўлиб қолсам «сариқ»лар 
ҳам савил қолиб кетади. 
— Яхши, чол билан кампир келгунча менинг меҳмоним бўлиб турасиз, чемпион. 
Устингиздан қулфлаб, бир хуморбости қилиб келаман. Томоқ тақиллаб кетяпти. 
— Янаям яхши, менга тинчлик керак. 
Шайтонвачча ўйлаган ниятига етган эди. У кодни айтиб, Ажинашамолни чақирди. 
Бирдан ҳаммаѐқ остин-устyн бўлиб кетди. Тунука томлар тарақлаган, омонат дарахтлар 
синган, ахлатхоналардаги сувқоҚозлар осмони фалакка учган. Ўамма ўзи билан ўзи бўп 
қолди. Очиқ турган деразага Ажинашамол энгашди: 
— Xожам буюрсинлар, амрлари бош устига. 
— Буйруқ шундоқ, шу атрофда бўп тур, ҳали-замон чол билан кампир келишади. 
Кампир менинг олтин медалимни ва яна аллақанча тақинчоқларни шу хонада бир 
одамнинг қўлига тутқазади. У ҳалигиларни олгандан кейин шогирдларига бизни эсон-
омон қишлоққа олиб бориб қўйишни тайинлайди. Шундан кейин тўполон кўтаргин-да, 
ҳалиги одамни гадой топмас жойларга тиқиб ташла, қораси ўчсин, унинг боридан йўҚи. 
— Амрлари бош устига,— деб Ажинашамол чирпирак бўлиб нари кетди. 
Ўаммаси Шайтонвачча ўйлагандек бўлди. «Тез ѐрдам» машинаси уни қандоқ қилиб 
Хўжақишлоқдан олиб кетган бўлса, яна худди шундоқ олиб келиб қўйди. Ўамма нарса 
тинчигандек эди гўѐ. Чол мўмиѐни ҳали сутга қўшиб, ҳали асалга қўшиб Шайтонваччага 
ичирар, камига дам солиб қўярди. Фақат кечга бориб яна 108-канал ваҳима кўтариб 
қолди. Яна ўша сочини «малчишка» қилиб олган диктор қиз гапирарди: 
— «Думи тугуклар» сайѐрасидан келиб қолган келгинди ҳақидаги хабаримизни 
давом эттирамиз. Гап шундаки ѐнҚоқдан йиқилиб, иккала оѐҚи сингандан кейин чол-


73 
кампир уни эскичасига уйда даволай бошлашди. Аммо суяк чириб, кесиладиган 
бўп қолди. Бунга ўзга сайѐраликлар ҳеч қачон йўл қўймаслигини, ўзларининг даволаш 
усуллари борлигини тахмин қилдик. Шунинг учун видеотасмаларни яширинча ишга 
солиб, кузата бошладик. Воқеа биз ўйлагандек бўлиб чиқди. Яна ўша торнада етиб келиб 
жарроҳлик ишларига йўл қўймади. Ўаммаѐқни остин-устун қилди. Қўрқиб кетган 
жарроҳлар чемпионни қишлоҚига жўнатиб тинчишди. Аммо ўша тўс-тўполонда бир 
машҳур жарроҳимиз дом-дараксиз йўқолди, у қидирилмоқда,— деб шайтони зўр 
амакининг оқ халатда тушган суратини кўрсатди. — Кўрган-билганлар бўлса ушбу 
телефон рақамларига қўнҚироқ қилишларини сўраймиз. 
— Вой, тиқилиб ўлсин ўша қароқчи жарроҳинг, қидираѐтган одамларини қаранглар, 
савил. Нима бўларди, ер юткур деб қарҚагандим, дуоим мустажоб бўлиб, ер ютиб 
кетгандир-да. Икки бирдай қари одамни шилиб оладию дуо мустажоб бўлмайдими, — 
деб тиззасига шапати урди кампир. Шайтонвачча сезиб турибди, шунча бойлик қўлидан 
чиқиб кетганига кампир чидай олмаяпти. 
— ¤тники ўтга, сувники сувга, бойлик қандоқ келган бўлса, шундоқ кетди, ачинма, 
деди чол кампирига, — икки ўртада боламизни оѐҚи кесилиб кетса нима бўларди, 
яхшиям ўша нарсалар бор экан, ўзига асқотти, шукр қил... Чол Қуръондан оят ўқиди. 
Мана Аллоҳим нима деяпти: «Билингизки, бу дунѐ ҳаѐти фақат ўйин, беҳудалик, зийнат, 
ўзаро фахрланиш ва моли дунѐ ҳамда фарзандларни кўпайтиришдан иборатдир». Қара, 
ҳаммасини Эгамнинг ўзи кўрга ҳасса қилиб айтиб қўйибди. Шундай бўлгач, кўп 
куяверма, ўтган ишга саловот, барини эсингдан чиқар... 

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling