Эркин Малик
Download 0.97 Mb. Pdf ko'rish
|
@KitobxonlarUz Shaytonvachchaning Nayrangi
ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ
(ѐки шайтонларнинг Шайтонваччага тан бериб юборишлари) Бу галги йиҚилиш анча кўтаринки руҳда бошланди. Шохдор раис Одамшайтон ҳақидаги хушхабарларни эшитишга ошиқарди. Шунинг учун «қани бўла қол» дегандек ахборотчига қараб қўйди. — Вакилимиз, — деди ахборотчи раисга юзланиб, — сизнинг ишончингизни мутлақо оқлай бошлади. Оз кунда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ишларни қилиб улгурди. Одам болалари ўн йиллаб ўқийдиган мактабни у бир кундаѐқ поѐнига етказди. Қароқчи устозидан олтинларни шундоқ қайтариб олдики, ҳа, битта ўқ билан бешта қуѐнни урди. Бунақаси тарихимизда бўлмаган. Камига чўрилик ҳам бўлиб олди. Уни шарманда қилиш учун уюштирилган шоудан усталик билан чиқиб кетди. — Бас,— деди раис дарҚазаб бўлиб,— Одамшайтонимизнинг оѐҚини ким синдирди? Бугун кимнинг думи ечилади? ¤тирганларнинг қулоқлари динг бўлди. Думларини қўлтиққа қисганча, ахборотчига жaвдираб қараб қолишди. — Менда бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ. Билишимча, вакилимизнинг ўзи сабабчи бўлган. Ерга тушиб туриши керак эди. Ажинашамолнинг бунақа нарсаларга фаросати етмайди. У буйруқни бажаради, холос. — Балки вакилимиздан ўчини олгандир? — Йўқ, жинлар бировга қўл бердими, тамом, унга қарши исѐн қилмайдилар. Қулдек итоатда бўладилар. Буни ўзингиз ҳам мендан кўра яхши биласиз. Менга қолса, бу масалага бошқачароқ қараган бўлардим. — Масалан? — Бир ѐмоннинг бир яхшиси, бир яхшининг бир ѐмони. Майиб бўлишнинг битта яхши томони шундаки, бундан бу ѐҚига одам болалари уни безовта қилишмайди. Биз 71 уни машҳури олам қилиб олдик. Бўлди-да. Мақсадимиз ҳам шу эди. Энди билиб ишини қилсин. — Демак, сенлар йиқитгансан, шундайми? — Биз эмас, аммо шундай бўлишини жудаям хоҳлаган эдик, — деб рост гапирди ахборотчи. — Маъқул, — деди раис ўйланиб туриб. Ўайъат аъзолари қўлтиққа босиб ўтирган думларини қўйиб юборишди. — Фақат, — деди ахборотчи сўзини тугатиб,— телеканал қаршисида ожиз қоляпмиз. Вакилимизнинг ишларига Қов бўлиб турибди улар. — Балки унинг ҳам бир яхши тарафи бордир,— деди раис. — Балки, — дейишди ўтирганлар ҳам эркин нафас олиб. Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling