Эркин Малик


Download 0.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/55
Sana26.10.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1725133
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   55
Bog'liq
@KitobxonlarUz Shaytonvachchaning Nayrangi

ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ 
(ѐки Шайтонваччанинг яна уй қамоғига
тушиб қолгани) 
Шайтонваччанинг яйраб-яйраб, эркин-эркин нафас олишлари узоққа бормади. Ўожи 
ота чиллага ўтириши билан ҳовлининг гир айланасига кўзга кўринмас яна қўрҚон тушди. 
У шайтон ва жинларнинг йўлини тўсди. Одамшайтон билан яна алоқа узилиб қолди. Бу 
ҳол ҳайъат аъзоларини ташвишга солиб қўйди. 
— Хўш, — деди раис ахборотчига қараб, — яна нима бўлди? 
— Биласиз, — деди у оҚир хўрсиниб, — одам болаларининг бир кунлик чилла 
ўтириши жин ва шайтонларни бир чақирим нарига улоқтириб ташлайди. Чол қирқ кун 
чилла ўтиришга ният қилиб қўйди. Бу қирқ чақирим нарига улоқтирилади, дегани. 
Бизнинг аскару лашкарларимиз шунча масофада фалажланиб қоладилар. 
Одамшайтонимизга умуман қўлимиз етмай қолади, энди. Шунга бошимиз қотган. Чолни 
ановундай йўллар билан «мот» қилмоқчи бўлган эдик, у бошқа ѐқдан бизга «кишт» эълон 
қилиб қолди. 
— Мен, — деди хавфсизлик шўъбасининг бошлиҚи ахборотчини тўхтатиб, — бу 
ерда бизга нисбатан ҳеч қандай «кишт»ни сезмаяпман. Тақсирим сал ваҳима қилиб 
юборяптилар, чамамда. 
¤тирганлар қаддиларини ростлаб, унга «шундай денг» дегандек қараб қўйишди. 
— Фикрингизни очиқроқ баѐн қилинг, — деди раиснинг чиройи очилиб.
Гап шундаки, шўъбаларда ўсиш катта, вакилимиз ѐнига қандоқ қилиб йўл 
топишганини ўзингиз кўрдингиз. Анови тақинчоқлар, нафс балосига учраган кампиршо, 
чўри хотин, Райимберди алкаш... Тан олиш керак, буларнинг бари заргарона иш бўлди. 
Оловнинг ўтини ўзидан чиқди. Чолнинг обрўси бир пул бўлди. Умр бўйи топган-
тутганини бир кунда бой берди, қўйди. Дадамирза деганлари энди жим ўтиради, 
дейсизми, эрмак топилди-ку уларга, бутун дунѐга ноҚора қилиб чалиш билан овора. Чол 
қирқ кун эмас қирқ йил чиллага ўтирганда ҳам илгариги Ўожи ота бўла олмайди, энди. 
Ўа, чол ўлди, адойи тамом бўлди. Хўжақишлоқнинг чинори қулади. 
¤тирганлар чапак чалиб юборишди. 
— Демак, кўпчилигингиз шундай фикрдасиз?— дея ҳайъат аъзоларига қаради раис. 
¤тирганлар «шундай» дегандек жойларидан бир қўзҚалиб қўйишди. 


84 
— Балки, — деди раис уларга синовчан 
қараб,— 
Хўжақишлоқнинг 
чинори қулагани ростдир. Лекин Хўжақишлоқ жойида турибди. Қулагани йўқ. Қишлоқда 
бошқа бир Ўожи ота бош кўтармайди деб ким кафолат бера олади? Чол ўзига 
ўхшаганларни шундай экиб ташлаганки, ўҳ-ҳў-ў-ў! Мен хоҳлардимки, ўша бош кўтaриб 
чиқадиган валломат бизнинг Одамшайтонимиз бўлсин. Гап тамом, вассалом!

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling