Эркин Малик


Download 0.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/55
Sana26.10.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1725133
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   55
Bog'liq
@KitobxonlarUz Shaytonvachchaning Nayrangi

БЎНЖЎ СЕНЁРА 


95 
(ѐки зотдор сигирнинг ҳам сотилиб кетиши
Шайтонвачча ҳаво совуқ бўлгани учун сарѐҚни музлаткичга қўймай, харидори 
чиқиб қолса сотиб юбораман деб, шишали ѐҚлар қаторига қўшиб қўйди. Чиндан ҳам 
харидорлардан бирининг кўзи сарѐққа тушиб сўради: 
— СарѐҚ ҳам сотяпсизми, чемпион? 
— Олсангиз сотаман, биттасига пул зарил экан, ҳожатини чиқардим. 
— Вой мендаям анча-мунча сарѐҚ бор эди, бозорга оборай десам йўлкираси чақиб 
қўйяпти. Мениям ҳожатимни чиқара қолинг, чемпион. Илойим умрингиздан барака 
топинг. 
— Шарти бор-да,— деди Шайтонвачча жиддий туриб,— шартига кўнсангиз, гап 
йўқ, ҳожатингизни чиқараман. 
— Айтинг-чи, шартини? 
— Дўконимдан мол олсангиз ярим баҳосига чақаман, пулга бўлса чорак баҳоси, 
розимисиз? 
— Жа кепак баҳоси қивордингиз-ку, чемпион... 
— Пул топиш ҳам қийин-да, опажон. 
— Иложим қанча, дорига пул керак эди. 
— Айниб қолмасидан обкела қолинг сарѐҚингизни, бўлмаса. 
Шайтонвачча шаҳарга экспорт қилаѐтган моллари қаторига сарѐҚ ҳам 
қўшилганидан хурсанд бўлиб кетди. Яна сувтекинга. Бу ишнинг баракасини Қийбатчи 
Дадамирзадан кўрди. ¤ша болалари ейдиган сарѐҚни уйидан ўҚирлаб чиқмаганида унинг 
калласига бу ўйлар қайдан келарди? Шайтонваччанинг ѐдига бир вақтлари иши юришиб 
қолганда айтадиган қўшиҚи тушиб кетди. Икки қўлтиқтаѐқни икки ѐққа отиб, елкасини 
учириб, муқом қилиб, ўша қўшиқни айта кетди: 
Умбила қидан-қидан-қидан, 
Ип ўтказай одамларнинг қулоҚидан, 
Умбила қидан-қидан-қидан, 
Чалай энди мижозларнинг оѐҚидан...
Умбила... 
Шайтонваччанинг қўшиҚи бўҚзида қолди. Пештахтанинг нариги ѐҚида янги бир 
харидор унга жилмайиб қараб турарди. Эркак бўлиб эркакка, аѐл бўлиб аѐлга ўхшамас 
эди. Бошида шляпа, эгнида ѐқаси қундузли чарм куртка. Лаби бўялган, қулоҚида 
араванинг Қилдирагига ўхшаган балдоқ. Ўар қалай харидор бу ерликка ўхшамас эди. Э, 
деди Шайтонвачча ҳушѐр тортиб, Хўжақишлоққа туристлар ҳам келадиган бўп қолибди-
да. Яхши, яхши... Шайтонвачча меҳмонга қўлини кўксига қўйиб, иссиқ табассум қилди: 
— Бўнжў, сенѐра, бўнжў, биҳай-биҳай, букрон, тумаро, гутентак,— деб 
Шайтонвачча бисотидаги бор чет элча сўзларни айтиб солди... 
— Дард, ўзинг тентак,— деган жавоб бўлди у ѐқдан. 
Шайтонваччанинг ранги қув ўчиб, бақа бўп қолди. Ё алҳазар... Бувимми? ЙўҚ-е... 
— Анови сарѐҚ қаттан кеп қолди яна?
— Бувижон бу сизми? — Во-о-о-й...— ҳайратдан оҚзи очилиб қолди 
Шайтонваччанинг,— мен сизни туристмикан депман. Бошқача бўп кетибсиз-ку. Воҳ, 
воҳ, воҳ... Анови сериалдаги бизнесмен баронесса бор-ку, худди ўшани ўзи. Қуйиб 
қўйгандек. Пақат уни сочи калта эди. Меники-чи, дегандек кампир шляпани кўтарди. – 
Воҳ...— янаям қотиб қолди Шайтонвачча,— малчишка қивобсиз-ку, бувижон, малчишка. 


96 
Ўали шим ҳам кийиб олгандирсиз, менга кўринмаяпти,— пештахтанинг орқасидан 
бўйнини чўзди Шайтонвачча? Кампир чарм куртканинг бир қатини очиб, ўзини намойиш 
қилди. — ¤ҳ, акангни бувижониси, ўҳ, шим ҳам кетворибди-ку, қойил, этик шпилка... 
Отам кўрсалар борми, сиззи бошқаттан яхши кўриб қоладилар энди... Ўа, чилла 
ўтиришдан ҳам воз кечворадилар...
— Э, отанг ўлиб, отасиз қол, гаппи айлантирма, бола, сарѐҚ қаттан кеп қолди деб 
сўраяпман, сендан? 
— Дадамирза обкелувди, чорак баҳосига ташлаб кетди,— деб рост гапирди 
Шайтонвачча. Ярим баҳосига деб ўзини фойдасига ѐлҚон гапирса ҳам бўларди. Лекин 
калласида бошқа режалар айланиб қолган эди. 
— Чорак баҳосига, дейсанми? — хурсанд бўлиб кетди кампир. 
— Ўа, нақт пул зарил экан-да, ҳозир яна биттаси олиб келади. Бугундан бошлаб ким 
нақт пул деса чорак баҳосига дейман, тўҚрими, бувижон, пул топиш осонми? 
— Ўай, — деди кампир бошини силкиб, чиройли жилмаяр экан, қулоҚидаги 
ҳалқалари қимирлаб кетди, — сен бола бу дўконни соҚин сигир қивординг-ку, а, унда 
анови она-бола сигирни нима қиламиз ошга ўртоқ, бошга тўқмоқ қилиб? 
— ¤лманг, бувижон, ўлманг, ичимсиз. Ўар куни сут десангиз сут, қаймоқ десангиз 
қаймоқ, бари мени ҳисобимдан бўлади. ¤ша сигирни йўқотинг, мен қутилай. 
Шайтонвачча ўз ниятига етган эди. 
— Паду-у-умиш, эртагаѐқ сотвораман...

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling