Эркин Малик
Download 0.97 Mb. Pdf ko'rish
|
@KitobxonlarUz Shaytonvachchaning Nayrangi
БИЗНЕС ГЎР-ЕР
(ѐки кўз кўриб, қулоқ эшитмаган бизнес) Шайтонваччанинг дўконига йўқ нарсаларни сўраб, тез-тез келиб туришарди. Улар: дори-дармон, кўзойнак, мих, ароқ, игна, ип, ангишвона, атир-упа, рўмолчалар сўрашарди... Шайтонвачча «йўқ, биз унақа нарсалар билан савдо қилмаймиз, биззики озиқ- овқат» деб қўя қоларди. Бир куни битта кампир адашиб икки марта кўзойнак сўраб келди. — Бувижон, эрта билан ҳам келган эдингиз, яна келибсиз-да. — Ана шунақа-да, — деди кампир зорланиб, — кўзойнак бўмагандан кейин, қайси кўчага кириб чиққанингни ҳам билмай, тентираб юраверасан, киши. — Сен болам Ўожи отанинг ўҚли бўлсанг, бундоқ қил, менга кўзойнак обкелиб бер, йўлкирангни бераман. Нақ савобни тагида қоласан. Шайтонвачча бирдан ҳушѐр тортди. Шошиб кампирдан сўради: — Йўлкирасини бераман дедингизми, бувижон? — Ўа-да, ўзим борсамам йўлкира қилиб бораман-да, айланай сендан. Ундан кейин нафсим қургур ѐмонроқ, қийма кабобни яxши кўраман, дегин, еволиб, орқасидан музқаймоқ ялагим келиб қолади. Оҳ-оҳ... ана роҳату мана роҳат. Кейин пенсагача тишимни кирини сўриб юришим керак. Ана шунақа, кўпга тушиб кетаман. Сен обкелиб бергин, йўлкиранг қанча бўлса, ўшанча бераман, камига дуоям қиламан. — Неччи тақасиз, бувижон? — Бувижон деган тилларингдан ўргилай сени, пилус беш тақаман, беш, уқдингми? Шундай қил, болам, илоҳо умрингдан барака топ. Кампирнинг бир оҚиз «йўлкирани бераман» деган гапи Шайтонваччанинг калласини компьютердек ишлатиб юборди. Энди биров дўконда йўқ нарсани сўраб келса, «йўлкирасини берсангиз обкелиб бераман» дейдиган бўлди. Шайтонвачча унга 93 ҳам қаноат қилмади «Озиқ-овқат» дўкони деган ѐзув ѐнига «Бизнес – курьер» деган хатни ҳам қўшиб қўйди. — Бу таҚин нима ѐзув? — сўради кампир тушунмай. — Бу — «Бизнес – курьер», бувижон. — Нима бало, капанфуришлик ҳам қиламизми, энди? — Э, йўҚ-е... — Гўр-ер деяпсан-ку, ахир... — Гўр-ер эмас, курь-ер. — Э, нима фарқи бор? — Фарқи бор-да, «курьер» дегани «дастѐр» дегани. — Шунақа деб ѐз-да, бўлмаса. Гўр-ерингни ким тушунади. — Йўқ, шуниси яхши, қулоққа бошқача эшитилади, чет элча. — Хўп, бу гўр-еринг нима каромат кўрсатади, шундан ке? — Пақат фойда келтиради. — Қулоққа лаҚмон осма, бола... бизнесмен бўлиб анча-мунча нарсага ақлим етиб қолди, мени ҳам. — Барибир хомсиз, бувижон. Бизнеснинг тагига ким етибдики, шу ѐшингизда сиз етасиз? У шунақанги ўпқонки, бир айлантирганни чир айлантиради. Мана қулоқ солинг, эртага мол учун шаҳарга тушасиз-а. ¤нта одамдан буюртма олганман. Йўл-йўлакай дорихонадан дори, кўзойнак дўконидан кўзойнак, хўжалик дўконидан икки кило мих, битта белкурак, токқайчи оласиз. Ўаммаси йўлкирасини қуртдек қилиб санаб беради. Ўисоблаб кўринг, ўнта йўлкира қанча бўлади, бувижон? — Вой, тавбангдан кетай, — деб ѐқа ушлади кампир, — шунақаси ҳам бўлар экан- да дунѐда, ҳай, ҳай, кўз тегмасин-а сен, кундан-кунга очилиб боряпсан, болам. Гўр-еринг яхши нарса экан... Мабодо, «Бренди» сўрашмаяптими? — Биз «Бренди», нос, папирос деган нарсаларга буюртма олмаймиз, биз ҳалол тижорат қиламиз, бувижон! Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling