Эркин Малик


Download 0.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/55
Sana26.10.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1725133
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   55
Bog'liq
@KitobxonlarUz Shaytonvachchaning Nayrangi

жиққамушт бўлганлари) 
Шайтонвачча сигирга ўт опкелиш баҳонасида уйдан чиқди. Қараса униси, буниси 
тўхтатиб, гапга тутяпти. Бир чеккага ўтди-да, қопни японча қилиб бошига кийиб олди.
Юра-юра бир вақтлар Ажинашамол осмони фалакдан ерга тушириб қўйган жойга етиб 
келди. ¤шанда Қўзалар нав-ниҳол эди. Шайтонваччанинг тўпиҚидан ҳам келмасди. Улар 


50 
бўй баробар бўлиб ўсибди, ҳосили териб ҳам 
олинибди. 
Барглари 
тўкилиб, 
чаноқлари шақилдоқ бўлиб қолибди. Вақтнинг ўтишини... У илгарилари бунақа 
нарсаларга эътибор қилмас эди, бошини ҳам қотириб ўтирмасди. Қорни тўйиб, биққидек 
бўлиб, куни ўтса бўлди эди. Одамшайтонга айлангандан бери боши ташвишдан чиқмай 
қолди. Одам бўлиб яшай деса — шайтон, шайтон бўлиб яшай деса — одам. Шунақа, 
икки ўт ўртасида қолди. У тўрт томонга аланглаб, Ажинашамолни қидира бошлади. Бу 
дунѐда ундан бошқа гаплашадигани йўқ. Далалар сукутга чўмган. Куз осмони кўм-кўк, 
уфқнинг охири кўринмайди. Унда-мунда мезон иплари учиб юрибди. Чумчуқлар тўп-тўп 
бўлиб, ҳавода коптокдек у ѐқдан-бу ѐққа сирҚалади. Қайгадир шошишади. Бирдан у 
чўчиб тушди. Хазонлар шопирилиб, дала-даштлар тебраниб кетди. Очиқ ҳавода 
момақалдироқ гулдyрагандек бўлди. Бу Ажинашамолнинг тўс-тўполони эди. Унинг бу 
қилиҚи Шайтонваччага ѐқмади. У бунақа ваҳима кўтармай, аста-секин келса ҳам 
бўларди. Йўқ, у ҳам ўзининг кимлигини кўрсатиб қўйгиси келади. Пешонаси тиришди. 
Аммо қўлидан нима ҳам келарди. Тақдирга тан беришдан бошқа иложи йўқ.
— Чемпионга саломларимиз бўлсин, қалай, шон-шуҳрат осмонида учиб 
юрибдиларми?— дея Ажинашамол тепадан келди. 
— Э Ажинашамол, ўзингмисан, секинроқ-да, ўтакамни ѐрдинг-ку.
— Нима, мен сенмидим, одамлардан қўрқиб, бошига қоп ѐпиниб оладиган. Мен 
Ажинашамолман. Эркин қушман. Ўа-ҳа-ҳа-а-а,— деб дала-даштни бошига кўтарди у.
— Менга қара, жиддий гап бор. 
— Қанча гап бўлса гаплашаверамиз-да, чемпион, мени гапдан қочирасанми, — деди 
у Шайтонваччани менсимай. 
Шайтонваччанинг пешонаси баттар тиришди. ¤з номи билан Ажинашамол бўлса, 
нимасига керилади у. Жинлар аслида шайтонларнинг югурдаги бўлиши керак-ку. Улар 
одам болаларинигина қўрқитиши, кимсасиз жойларда исмларини айтиб чақириши, дала-
даштларда адаштириб кетиши, кечалари кўзларига олов, турли туман ҳайвон бўлиб 
кўриниши мумкин. Шунда ҳам қўрқоқларнигина қўрқита олади. Қўрқмас, довюрак, 
баджаҳл одамлардан нари юришади. Шайтонвачча ҳам одам, ҳам шайтон-ку, нимага унга 
жиловини бериб қўйиши керак? У киму Ажинашамол ким? Ким-кимга қуллуқ қилиши 
керак, аслида? Шайтонвачча дарровда тўнини тескари кийди. Жанжал чиқаришга баҳона 
қидириб, чинор тагидаги воқеани эслади. 
— Олдин битта нарсани келишиб олсак, — деди у овозини кўтариб. 
— Хўш? 
— Нимага сен мени хоҳлаганингча хўрлайсан, хоҳлаган жойингда ҳиқилдоҚимдан 
оласан. Одамшайтонсан деб, одамлар ичида шарманда қилмоқчи бўласан? Сен кимсан 
ўзинг? 
— Сени ким машҳур қилди нонкўр, юрган эдинг бир парча иштонга зор бўлиб,— 
дея Ажинашамол ҳам бўш келмади.
— Дап бўл, қилган яхшилигингни миси чиқди, ҳе, узун супурги... Шунга яраша 
мендан жазойингни ол, — деб аямай тусмоллаб тепиб қолди. Шайтонвачча 
Ажинашамолларнинг боши осмондаю жони оѐҚида бўлишини «Думи тугуклар» 
мадрасасида эшитган эди. Шунга ерда пилдираб турган жойига устма-уст тепди. 
— Воҳ,— дедию, Ажинашамол бор бўйи билан кенг далага қулаб тушди. Ўаммаѐқ 
тинчиди қолди. Чанг-тўзон босилди. 
— Мана энди мен сени жиҚингни эзаман, ҳиқилдоқдан олиш, тарсаки тушириш 
қанақа бўлишини кўзингга кўрсатиб қўяман... 


51 
— Войдод, мени кечир, тавба қилдим, айт нима қилай?— деб ѐлвора бошлади 
Ажинашамол. 
— Нимага мен сени нуқул қидириб юришим керак? Хоҳлаган жойимда, хоҳлаган 
вақтимда тополмаслигим керак? Эркин қушмиш. Кўрсатиб қўяман сенга эркинлик 
қанақа бўлишини. Гаҳ деганда қўлимга қўнмагин. Тутатқингни бер, ҳозир менга? 
— Менда тутатқи йўқ, тутатқи замонлари ўтиб кетган, ҳозир кодлашганмиз. 
— Айт кодингни? 
— Бир, уч, беш, етти, тўққиз, ўн бир... 
— Бу нима дегани? 
— Ажинашамол, хотинингни ўҚри олиб кетди, болта, тешангни олиб югур, дегани.
— Ие, ҳали хотинингам борми, сени? 
— Ўа, шунақа бўп қолган, эсим йўҚида уйланиб қўйганман. 
— Бола-чақа-чи? 
— Анчагина. 
— Иш-пишга яраб қолганми, чурвақаларинг? 
— Ўа, оқсуяк жинларнинг уйида фаррошлик қилишади. 
— Бундоқ пичоққа илинадигонидан иккитасини биззикига юбор, бўлмаса. 
— А, сўйиб ейдиларми?— инграб юборди Ажинашамол. 
— Э, кўнглимни айнитма, ҳовли катта, супур-сидир ишлар кўп. 
— Шугинами, шунга мени йўқладиларми? 
— Сизлашни ҳам билар экансан-ку, писмиқ ўлгур,— деб Шайтонвачча 
Ажинашамолни яна бир тепди. 
— Вой жоним-ей, тавба қилдим дедим-ку. 
Шайтонвачча сал бўлмаса бу ерга нимага келганини ҳам эсидан чиқараѐзди. 
Эсладию яна Қазаби тошди, лекин бу гал тепмади. 
— Нимага анови мусобақада қовун туширдинг-а? Мени Қолиб қилгандан кейин 
дарров дап бўлмайсанми, нима қилиб кинога тушиб юрибсан. 
— Сиз хурсанд бўлганингизга мен ҳам хурсанд бўп кетдим-да, қаттан билай тасмага 
тушиб қолишимни. Тасмаси қурсин шайтондан ҳам сезгир экан. Кўрдим мен ҳам 
телевизорда. 
— Қора денгиз сафари нима бўлади энди, галварс?
— Бормай қўя қоламиз, шу... 
— Нима, нима?— Шайтонвачча Ажинашамолни яна аямай тепиб қолди. 
— Вой-й-й... сиз нима десангиз, шу-у-у... — Ажинашамолнинг овози ўрадан 
чиққандек бўлди. 
— Қарорим қатъий, Қора денгизга борамиз, муҳокамага ўрин йўқ. 
— Бош устига. Сиз нима десангиз шу. 
— Энди, тур йўқол, кўзимга кўринма. 
Ажинашамол инқиллаб-синқиллаб қўзҚала бошлади. Тоб ташлаган эшикдек бир 
томонга оҚиб, судрала-судрала кўздан йўқолди. Бирдан Шайтонваччанинг юрагига 
ҚулҚула тушди. Ажинашамол лақиллатиб кетган бўлса-я. Дарровда кодни текшириб 
кўрмоқчи бўлди. 
— Бир, уч, беш, етти, тўққиз, ўн бир!.. 
Чор-атрофда хас-хашаклар шитирлади. Ажинашамолнинг шашти паст эди. 
Тепкилар-тепкилар, тепкилардан эс кирар деб, тавбасига таяниб қолган эди. 
— Амрингизга мунтазирман, бегим! 


52 
— Ўа,— деди Шайтонвачча нима дейишини билмай, кейин хаѐлига келган 
гапни айтиб қўя қолди, — эсимдан чиқай депти, хотинингга салом деб қўй... 
Шайтонвачча кутилмаганда қилиб қўйган ишларидан хурсанд эди. Қўрққанга қўша 
кўринар деганлари шу-да... Одам болалари ҳам бундоқ дадил бўлишсаю. Нуқул 
аммамнинг бузоҚига ўхшаб лаллайиб юришади. Уйларини, юракларининг тўригача 
шайтону жинларга бериб қўйиб, ўзлари ижарада яшашади. 

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling