Эркнп Охуижонов


Download 376.94 Kb.
bet32/33
Sana21.06.2023
Hajmi376.94 Kb.
#1642541
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
2008 А 489 Ватан кутубхоначилиги тарихи

1. Янги аср бошидан универсал илмий кутубхоналар тизимида ҳам ижобий тенденциялар кузатила бошлади. Айрим халқаро жамғармалар ва хайрия ташкилотлари билан ҳамкорлик натижасида кутубхоналар замонавий электрон ускуналар, нусха кўпайтириш техникаси билан жиҳозланди, Интернет тармоғига уланиш имкониятига эга бўлди.

  1. Жамиятнинг ҳамма жабҳаларида рўй бераётган туб ўзгаришлар кутубхоначилик ишининг купгина йўналишларини қайта кўриб чиқиш ва янгилашни талаб қилмоқца. Биринчи галда кутубхоначиликнинг бир бугун ва яхлит андозасини тузиш лозим. Уцда қуйидагилар албатга кўрсатилиши керак;

—ижтимоий муассаса сифатида кутубхона ўзини ўзи баҳолай билиши, илмий-техника ахбороти тизимидан мустақил тарзда фойдаланиб, инсониятнинг ҳ^'жжатлашган хогираси сифатида ўз асл моҳиятини тиклаши зарур;
—бутун фаолияти инсснпарварликка йўналтирилган бўлиши, яқин ўтмишдаги каби «юқори»дан кўрсатмага мувофиқ эмас, балки амалдаги талаб ва эҳтиёжларга мувофиқ тарзда энг аввало китобхонларга хиэмат кўрсатиши лозим;
—кутубхона фаолиятининг халқчиллиги таъмикланиши, аҳолининг турли қатламлари китоб жамғармаларидан тенг фойдаланиш имкониятига, кафолатланган бепул хиэмат минимумига эга бўлишлари, бошқарув тизими ва унинг фаолиятига баҳо беришга Оммавийтчилик фаол жалб қилиниши зарур;
—ўнғай тарзда ахборот олинишини таъминлаш учун умумташриф, умумистифода кутубхоналари сонини зарур даража^-а стказиш, махсус кугубхоналардак бошқа барча кутубхоналарни оммавий мақомга ўтказиш лозим;
—хизмат турлари доирасини кенгайтириш, техник қайта жиҳозлаш орқали бу хизматларниш сифатини ошириш зарур;
—ходимларни иқгисодий рағбатлантириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш жамғармаларини ташкил этиш имконини берувчи хўжалик ҳисоби унсурларидан фойдаланиш лоэим;
—кугубхоналараро )^мда бошқа соҳа муассаса.чари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва интеграция асосида кугубхоналар фаолиятининг маҳцудлигига барҳам бериш керак;
—мавжуд барча кутубхоналарни, қайси идора ва ташкилотга қарашли эканлигидан қатъи назар, ягона тизим деб қаралиши лозим.


303




  1. 2002 йил мамлакат кутубхоначилик ишининг энг янги тарихила бурилин! ясаган йил бўлди. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат кутубхонаси на Ўзбекистон Республцкаси Фан ва техника давлат қўмитасининг Рсспублика илмий-техника кутубхонаси негиэида Ўзбекистон Миллий кутубхонасини ташкил этиш назарда тугилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисидаоги 2002 йил 20 февраль Фармонини бажара бориб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2002 йил 12 апрелда «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасини ташкил этиш тўғрисида» қарор қабул қилди, Миллий кутубхона тўғрисидаги Низомни тасдиқлади. Ушбу ҳужжатларнинг қабул қилинигии республикамизнинг маданий ҳаётида муҳим воқеа бўлди.

  2. Ўзбекистон Республикаси Президснтининг 2006 йил 20 июндаги «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори кутубхоначилик тизимини тубдан ўзгартириш ва такомиллаштириги учун янги эамин яратди.

Қарорға биноан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига қарашли универсал оммавий кутубхоналар тизимини Олий ва ўрта махсус таъаим вазирлиги, ОЎМТВнингўрта махсус касб-ҳунар таълими маркаэи, Халқ таълими вазирлиги ихтиёрига ўтказиш йўли билан олий ва ўрга махсус таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ҳузурида ахборот-рссурс марказларини тузиш назарда тутилади.
Қорақалпоғистон Республикасининг Республика кутубхонаси, вилоятлар илмий-универсал кутубхоналари, шунингдек Тошкент шаҳар марказий кутубхонаси негазида идоравий жиҳатдан Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлагитириш агентлигига бўйсунувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкснт шаҳар ахборот-кутубхона марказларини ташкил этиш режалаштирилади.
Ахборот-ресурс марказларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади;
—таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда аҳолининг замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда мунтазам таълим олиши ва мустақил равишда таълим олишига кўмаклашиш;
—миллий маънавий-ахлоқий қадриятларни кснг кўламда тарғиб қилиш, халқнинг маданий-тарихий меросидан баҳраманд бўлишини таъминлаш, маънавий бой ва уйғун камол топган шахснинг ижодий ўсиши учун имконият яратиб бсриш;
—янги ахборот технологиялари (маълумотлар электрон базалари, интернет ресурслари) асосида аҳолига ахборот хизмати кўрсатиш;


304




—маданий, таъдим, ахборот ҳамда бошқа дастур ва лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун таъпим муассасалари, маҳэллий ўзини ўзи бошқариш органлари, миллий маданият марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Ахборот-кутубхона марказлари зиммасига:
—аҳолига ахборот-кутубхона хизмаги кўрсатишни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, унинг илмий, таълим, ахборот ва маданият соҳасидаги қизиқишларини замонаний ахборот'гехнологиялари асосида тезкорлик билан қондириш;
—китобхонларга анъанавий кутубхона хизмати кўрсатишдан ўз ахборот рссурсларини ярзтиш ва жаҳон илмий-таълим ахборот ресурсларидан <|х)йда.'|ании1 имкониятини бериш йўли билан ахборот- кугубхона хизмати кўрсатишга ўгишни таъминлаш;
—универсал ахборот ресурслари, миллий ва хорижий нашрлар (босма, аудиовизуал, элскгрон ва бошқа) (})ондларни шакллантириш, сақлаш ва <|)ойдаланиш учун бериш;
— йигма электрон каталог ёрдамида ахборот ресурсларини бирлаштирувчи электрон кутубхоналар ва маълумот базаларини яратиш;
—жойларда ахборотлаштириш ва кутубхоначилик иши соҳасидаги ахборот-ресурс марказлари фаолиятини муво<1)иқлаштириш ҳамда ташкилий-методик жиҳатдан таъминлаш вази<1)аси юкланди.
Қарорга биноан Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлашз ириш агентлиги зиммасига;
—ахборот-кутубхона марказларини белгиланган тартибда «Х^уоТЎЕТ» ахборот тармоғигз босқичма-босқич улаш ва уларнинг ресурсларига аҳоли кенг қагламларининг киришини таъминлаш;
—электрон кутубхона.'1ар тизимини ривожлантириш, кутубхона ахборот ресурсларики тизнмлаштири^и вази<1)аси юкланди.
2006-2007 ўқув йилидан бошлаб Тошкснт давлат маданият институти ва Тошкснт ахборот технологиялари университетида «Ахборотлаштириш ва ку1убхонашунослик» таълим йўналиши бўйича бакалавриат кадрлари ҳамда магистратура тегишли мутахассисшиклари бўйича кадрлар тайёрлаш назарда тутилади.
Хулоса қилиб айтганда, 2006 йилнинг иккинчи ярмидан Ўзбекистон кугубхоначилиги ишида янги замонавий босқич бошланди.


305


Фойдаланилган адабиётлар ва изоҳлар




' Умаров А.Л. Библиотечное дело Узбекистана; состояние, проблемм, перспектиаь! Ц
Интернет и библиотечно-информационнме ресурси в науке, культуре, образовании и бизнесе: Материалм 2—ой Междунаролной конференнии. - Бухара: 2002. - 24-6.
’ Қаранг: Умаров Л А., Маминова И.З. Национальная библиотека Узбекистана им. Алишера Навои: история, настояшее и будушее // Библиотечной ассоииацчи Евраэии. - 2005, №3. - 75-6.
’ Вестник. Маминова И 3. Научно-исследовательская деятельность Национальной библиотеки Узбекистана им. Алишера Навои: основнме направления и пути развития // Бетгеровские чтения. - Т.: 2003. - ЗО-б.
’ Ўзбекистон Фанлар академияси Асосий кутубхонаси директорининг ўринбосари Д.К.Қудратовага ушбу параграфга та\лилнй материал тақдим этгани учун уз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
’ Ўзбехистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат илмий тиббий кутубхонасининг директори Ф.В Болкуновага ушбу параграфга таҳлилий материал тақдим этгани учун уз миннатдорчилигимизни билдирамиз.


306


Муҳаррир ҲНи111пиов


Бадиий муҳаррир А. Турсунов
Техпик муҳаррир Т.Смнрнова
Саҳифаловчи Б.Ирисбоев



Download 376.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling