Эркнп Охуижонов


Download 376.94 Kb.
bet28/33
Sana21.06.2023
Hajmi376.94 Kb.
#1642541
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
2008 А 489 Ватан кутубхоначилиги тарихи

Урутдан кейинги йилларда нилоят аҳамиятига молик универсал илмий кутубхоналар гашкил топиш жараёни давом этди. Улар Наманган (1956), Гулистон (1964), Навоий (1968), Жиззах (1974) шаҳарлари—Намапган, Сирдарё, Навоий ва Жиззах вилоятлари маркаэларида очилди. Шундай қилиб, 1970 йилларнингўрталарига келиб, республнканинг ҳар бир вилоят марказида биттадан йирик марказий универсал илмий кутубхоиа фаолинт олиб борар эди.

  1. Махсус кутубхоналар тармогининг ташкил топиши ва шаклланиши фан-техника тараққиёти жадаллашуви учун муҳим аҳамиятга эгадир. XX асрнинг иккинчи ярми — XXI аср бошида жаҳонда фундаментал фанлардаги улкан илмий ва техникавий кашфиётлар, фан, техника ва ишлаб чиқариш ўзаро таъсирининг кучайиши билан белгиланган фан-техника инқилоби қамров доирасининг кенгайиши қайд этилди. Фан-техника инқилоби ишчи ва хизматчиларнингбилими, малакаси, маданияти, уюшқоқаиги ва масъулияти даражасига янада катгароқталаблар қўйди, фан-техника тараққиётини янада тезлатптирди, ҳозирги замон жамияти ҳаётиминг барча томонларига ўз таъсирини кўрсата бошлади. У фанни ижтимоий ишлаб чиқариш ривожланишининг етакчи омилига, бевосита буиёдкор кучга айлантириш асосида ишлаб чиқариш кучларида туб, сифат ўзгаришлари ясади. Энергия янги турлари (атом ядроси энергияси, қуёш энергияси, кимёвий энсргия) кашф этилиши ва улардан фойдаланилиши, конструкцион материаллар янги турларининг яратилиши ва амалда қўлланилиши, ишлаб чиқаришнинг, уни бошқариш ва назорат қилишнинг системали равишда компьютсрлаштирилиши ва автоматлаштирилиши, жамиятнинг ахборотлаштирилиши ва ҳоказолар фан-техника тараққиётининг бош йўналишларига айланди.

  2. Урушдан кейинги даврда республика кутубхоначилик иши қаршисида ижтимоий ва илмий тараққиётталабларига, давр руҳи ва амрига жавоб берадиган махсус кугубхоналар тизимини бунёд этиш вазифаси кўндаланг бўлди. 1990 йилга келиб республикада махсус кутубхоналарнинг муайян тизими шаклланди. У 9,5 мингта махсус кутубхона^гардан ташкил топган эди. Ушбу тизим ўз навбатида қуйидаги кичик тизимларга бўлинарди: барча махсус кутубхоналарнинг 85% ни ташкил этувчи Халқтаълими вазирлиги кугубхоналари (мактаб кутубхоналари), олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кутубхоналари (олий ўқув юртлари, коллежлар ва билим юртларининг кутубхоналари); илмий-техникавий кутубхоналар (барча махсус кугубхоналарнинг 8% и); соғлиқни сақлаш, қишлоқхўжалиш


258




вазирликпари ва бошқа типимларга қарашли махсус ку^убхоналар (барча махсус кутубхоналарнинг 1%
и).
Махсус кутубхоианинг асосий ижтимоий вазифаси касбий муголаани ташкил этиш, муайяи гуруҳга мансуб китобхонларнинг касбга доир ахборот ва билимларга бўлган эқгисжларини қондиришдан иборатдир. Махсус кутубхоналар ишлаб чиқариш, фан, таълим ва маданият таркибига мувофиқтарзда тузилали. Махсус кутубхоналар фаолиятининг мақсадлари, Мазмуни ва иш услуби мамлакат \ал қилаётган ижтимоий вазифалар ва фан-техника тараққиётининг хусусияти билан бслгиланади.
Махсус кутубхоналар фаолияги китобхонларга касбий тайёргарлик кўришда кўмаклашиш билангина чекланмайди. Улар кишиларда илмий дунёқарашнинг шаклланишида, ижтимоий-сиёсий тайёргарликда, аҳолининг умумий маданий ва техникавий даражасини оширишда, одамларда эстетик диднинг ривожланишида ҳам кўмаклашади.
Шунга асосланган ҳолда, махсус кутубхоналар фаолиятининг қуйидаги йўналишларини қайд этиш мумкин:
—фан на ишлаб чиқариш ходимларининг дунёқарашини шакллантириш;
—китобхонларнинг умумий маданий даражаси ва билимларини оширинг;
— касбий мутолаани ташкил этишда ёрдам бериш ва китобхонларнинг илмий ва техникавий билим даражасининг ошишига кўмаклашии!.
Тармоқ белгисига кўра махсус кутубхоналар уч катта гуруҳга: ижтимоий-сиёсий, табиий-илмий ва амалий соҳа кутубхоналарига бўлинади. Ушбу гуруҳлар доирасида махсус кутубхоналар янада чуқурроқтабақаланиши мумкин.
Махсус кутубхоналар бошқа кутубхоналардан китобхонлар таркиби, фондларининг кўриниши ва мазмуни, китобхонларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича иш шакли ва услубларига кўра фарққилади.
Хизмат кўрсатилаётган ижтимоий ишлаб чиқаришнинг хусусияти махсус ку1убхоналарни таснифлашнинг иккиламчи бслгисидир. Ушбу белгига кўра илмий, ўқув ва ишлаб чиқариш кутубхоналари фарқланади.
Ўзбекистон Фанлар академиясининг Лсосий кутубхонаси, Марказий илмий қишлоқ хўжалик кугубхонаси, Рсспублика илмий тиббий кутубхонаси ҳақли равишда республикамизнинг энг йирик махсус кутубхоналари ҳисобланади. Ушбу кутубхоналарнинг фондларида 700 мингдан кўпроқ адабиётлар жамланган.


2.59




  1. Урушдан кейинги данрда шаҳар ва қишлоқяарда кутубхоналар тармоғининг ўсиш суртлтлари кутубхоначилик иши соҳасида асосий билимларгш берадиган махсус таглим тизимини бунёд этишни тақозо этар эди. Шундай билимларни уз битирувчиларига 1937 йидда ташкил қилинган Тошкент кугубхоначиликтехникуми (ҳозирда — Тошкент маданият коллежи) берарди. Андижон маданий-оқарзув техникуми ва бир қанча педагогика техникумларининг битирувчилари ҳам куг5'бхоначи бўлиб ишлар эдилар. Кугубхоначилик иши соҳзсида олий маълумотли мутахассислар билан республика кугубхоналари Россия ва Украина маданият олий ўқув юртлари битирувчилари, шу жумладан, мазкур ўқув юртларига ўқишга юборилган ўзбекистонликлар ҳисобидан тўлдириларди. Кутубхоначилик таълими соҳасидаги илк ўрта махсус ўқув юрти (Тошкеит кутубхоначилик техникуми)дан сўнг таркибида кутубхоначилик бўлими бўлган маданий-оқартув техникумлари Наманган (1964), Қарши (1968), Нукус (1972), Бухоро (1974) шаҳарларида очилди. 70-йилларнинг ўргаларида улар ҳар йили 600 дан ортиқўрга махсус маълумотли мутахассислар, шу жумладан кутубхоначилар тайёрлар эди. 1973—1983 йилларда ресгтубликанинг умумистифода универсал кутубхоналар тизимида ўрта махсус маълумотли мутахассислар миқдори 21,2% дан 30,9% га кўпайди'''’.

Ўзбекистонда кутубхопалар тармоғининг ўсиб бориши, жамият ҳаётида кутубхоналар ролинингпртиши олий маълумотга эга бўлган кутубхоначи кадрлар тайёрлашни тақозо этар эди. Шу муносабат билан 1958 йилда Қўқон Педагогика институтида кутубхоначилик факультети очилди. 1960 йил бу факультет Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институти таркибига ўтказилди. Факульгезга дастлабки йилдаёқ 300 талаба қабул қилинди. Уларнинг кўггчилиги маҳаллий миллатга мансуб ёшлар эди. Факультетдастлабки даврда Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон республикалари кутубхоналари учун ҳам кадрлар тайёрлаб берди. 1973 йил факультетда 14 миллат вакиллари таълим олди.
1964—1974 йилларда Низомий номидага Тошкеш Данлат педагогика институтининг кутубхонашунослик факульгети 2500 дан ортиқолий малакали кугубхоначилар зайёрлаб чиқарди. Бешта тсхникумнинг кугубхонашунослик факультЕтларида эса 1960—1974 Йиллар мобайнида 2000 га яқин ўрга махсус маълумотли кадрлар тайёрланди.
1974 йил сснтябрдан Тошкент Давлат маданият институти ташкил топди. Шундай қилиб, Ўзбекистонда 70-йилларнинг ўрталарида кутубхоначи кадрлар тайёрлайдиган ва қайта тайёрлайдиган таълим тпзими тўла таркиб топди — 5 та маданий-оқартув техникуми вз 260




Маданият инсттуганинг кугубхонашунослик факультсги, Рсснублика маданият ходимларининг малакасини ошириш институги, вилояг ва туман кутубхоналари қошидаги қисқа мудпатли курслар, семинарлар ва бошқа малака ошириш шакллари ишлаб турди.
1974—1990 йиллар мобайиида малакали кутубхоначи кадрлар тайёрлаш соҳасида маълум ютуқларга эришилди. Абдулла Қодирий номидаги Тошкент Давлат маданият институтининг кутубхонашунослик факультетида 1974—1984 йиллар мобайнида 4449 малакали кутубхоначи-библиографлар тайсрланди. Ўзбекистонда мавжуд 5 та маданий-оқартув техникуми 1972—1984 йилларда ўрта махсус маълумотли 5898 нафар мутахассис етиштириб бсрди. 1979 йилда Наманган шаҳрида Тошкент Давлат маданият институғииинг комплекс факультети очилиб, у 1987 йилгача фаолият кўрсатди. Шу орада мазкур факультетдан юзлаб олий маълумотли кутубхоначи- библиографлар етишиб чиқци. 1985—1990 йилларда эса, Маданият институти кутубхонашунослик факультетини 872 ёш мутахассис битириб чиқди. Улардан таи1қари, мазкур факультетда Болгария, Мўғулистон, Афғонистон, Лаос, Эрон каби хорижий давлатлардан келган талабалар ҳам таълим олди”.


Фойдаланилган адабиётлар ва изоҳлар


' Қаранг; Зуев М.Н. История России. Учебникдля ВУЗов. — М.: НРИОР, 1998 -С. 363.
’ Ўша ерда.

’ Кдранг: Зуев М.Н. История России. Учебник для ВУЗов. — М.: ПРИОР, 1998.-С 267
* Ўша ерда. — С 269.
’ Ўэбекистоннинг янги тарихи. 'Г. 2. — 501-6.
‘ Ўша ерда. — 545-6.
’ .Зуев М.Н. История России. Учебник для ВУЗов. — М.: ПРИОР, 1998. — С.275.
’ Қаранг: Народное хозяйство Узбекской ССР в 1980 г <2татистический ежсгодник. Т.: Узбекистан, 1981. — С. 328.
’ Қаранг: Народное образование и культура в СССР. Статистичсский сборник. - М.: Финансм истатистика, 1989 - С 284, 311.
Қдранг; Зуев М.Н. История России Учебник для ВУЗов. - М ; ПРИОР, 1998.-С. 125.
" Ўзбекмстоннинг янги тарихи. Т. 2 — 545-6


261


*’ Ўзбскистаннинг ян1И тарихи. Т. 2. — 667-6.


Қаранг: Қосимова О.Г. Ўзбекистонда кутубхоначилик тарихи. — Т.: Ўқигувчи, 1992. — 112-6.
“ Ўшаерда —113 6.
Қаранг: Қосимояа О.Г. Ўзбекистонда кутубхоначилик тарихи. — Т.: Ўқитувчи, 1992 - 115-6.
’* Ўша ерда. —116-6.
” Қаранг: Соколова В В. Дастур аиалда. Тўплам: Ўзбекистон кутубхоналари, 2-чиқиш. — Т., 1976. — 41-6.
Кутубхоналарнинг ягона тизими бўйича муаммо кенгаши ва комиссияси ўша даврдаги Еои! кутубхоначилик инспекниясининг бошлиғи, педагогика фанлари номзоди В.В.Серов томонидан бошқариларди. Кутубхона тармоқпарини маркаала1итирии1 бўйича тажриба бевосита шу кишининг раҳбарлйгида амалга оишрилган.
*’ Қаранг: ҚосИмова О.Г. Ўэбекистонда кутубхоначилик тарихи. — Т : Ўқитувчи, 1992. 153-6.
“ Ўша ерда.
” Ўша ерда. -154-6.
Қаранг: Мародное хоэяйство Узбскской ССР в 1988 г. Статистический ежегодник. Т., 1989. - 327-6.
” Қаранг: Қосимова О.Г. Ўзбекистонда кугубхоначилик тарихи. — Т.; Ўқитунчи, 1992. — 178-6.
Қаранг: Положение об организации депозитарного хранения книжнь1Х фонлов библиотск странь!. В спраночнике; Руководяшие материали по библиотечномуделу. — М., 1982. — С. 122—128
Қорақалпоғистон Республикаси Данлат кутубхонаси, Ўзбекистон вилоят универсал илмий кутубхоналари раҳбарларига ўқув қулланмаси учун ўз кутубхоналарининг тарихи ва ҳозирги ҳолатига доир матсриаллар такднм эттанлари учун чин дилдан миннатдорлик билдирамиз.
Ушбу бўлимни ёзишда қуйидаги нашрда келтирилган рақамлар, фактлар, воқеалар хроникасидан фойдаланилди: Государственная библиотека Узбекской ССР имени Алишера Навои. 1870—1970. Изд-но литсрагурм и искусства им. Г.Гуляма, 1977. —198 с.
” Бюллезень ЮНЕСКО дпя библиозек, 1959, т. ХИ1, №8-9, с. 237.
“ Руководство по международному обмену изданиями. Изд. 3. ЮНЕСКО, 1964, с. 303-310.
” «Ўэгаришчи ёшлар» журнали, 1924 йил, 2-сои. 12-6.
«Маориф ва ўқитгувчи» журнали, 1929 йил, 6-сон.
” Қаранг: Технические библиотеки Узбекистана // Справочник. — Т., 1970, —С. 102
Қаранг: Қосимова О.Г , Есимов Т.Б. Умумий кутубхоиашунослик. - Т.: Ўқитувчи, 1994. - 85-6.
” Қаранг: С?аркааова М.Ю. Республиканскяя детская библиотека — цеитр методического руконодства библиотек, обслуживаюших детей //



Download 376.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling