Ерлардаи хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/18
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1192713
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
мжтк шарх

Сув
хўжалиги
иншоотлари ва
қурилмаларини шикастлантириш, 
улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш  
Сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларини шикастлантириш, — энг кам иш ҳақининг учдан 
бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  
Сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, — мансабдор 
шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга 
сабаб бўлади.  
1. 
Шарҳланаётган модда бўйича маъмурий жавобгарлик «Сув ва сувдан фойдаланиш 
тўғрисида»ги қонуннинг 115-моддасида белгилаб берилган (Ўзбекистон Республикаси Олий 
Кенгашининг Ахборотномаси, 1993, 5-сон, 221-моддага қаранг). Қаналлар, сув омборлари, 
тўғонлар, сув узатувчи ва сувни тартибга солувчи насослар (насос станциялари) ва бошқа сув 
хўжалик қурилмалари ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик 
объектлари ҳисобланади. Сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларининг шикастланиши 
қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида қилинган ҳаракатлар билан содир этилиши мумкин.
2. 
Кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликнинг субъектлари фуқаролар ёки мансабдор 
шахслар бўлиши мумкин.
3. 
Сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларининг 
бузилиши «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 76—82, 155моддаларида 
белгиланган қоидаларни, шунингдек, сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларини ишлатиш 
қоидаларини бузишда ифодаланади ҳамда бу ҳуқуқбузарликнинг объектлари ҳисобланади.
4. 
Иккинчи қисмда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарлик субъектлари сувдан 
фойдаланувчилар — сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларидан фойдаланувчи юридик 
шахсларнинг мансабдор шахслари бўлиши мумкин.
5. 
Бу ҳуқуқбузарлик қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида қилинган ҳаракатлар ёки 
ҳаракатсизликлар билан содир этилиши мумкин.
6. 
Биринчи кисмда назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар 
туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьялари (245-модда) томонидан, 
иқкинчи қисмида кўзда тутилган ҳуқуқбузарликлар тўтрисидаги ишлар — Қишлоқ ва сув 
хўжалиги вазирлиги «Ўзсувназорат» республика инспекциясининг мансабдор шахслари 
(266
2
-модда) томонидан кўриб чиқилади.
77-м о д д а. Ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш  

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling