Ерлардаи хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш


-м о д д а. Қизил китобга киритилган ўсимликларни йиғиш


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/18
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1192713
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
мжтк шарх

  
81-м о д д а. Қизил китобга киритилган ўсимликларни йиғиш  
Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликларни ёхуд шундай 
ўсимликларнинг илдизлари, поялари, шохлари, барглари, гуллари, мевалари ва уруғларини 
ўзбошимчалик билан йиғиш, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки 
бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваридан беш бараваригача миқдорда 
жарима солишга сабаб бўлади.  
Худди шундай ҳуқуқбузарликлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил 
давомида такрор содир этилган бўлса, — фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан 
беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан етти бараваригача миқдорда 
жарима солишга сабаб бўлади.  
1. 
«Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги 
қонуннинг 11-моддасига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисйнинг 
Ахборотномаси, 1998, 1-сон, 12-моддага қаранг), Ўзбекистон Республикаси Олий 
Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги «Қимматли ва йўқолиб бораётган ўсимликлар ва 
ҳайвонлар турларини муҳофаза этишни кучайтириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон 
Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993, 9-сон, 337-моддага қаранг), 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 109-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби 
тўғрисида»ги қарорининг 5-бандига ва 1993 йил 15 декабрдаги 600-сонли «Еввойи ҳайвонлар ва 
ўсимликларни муҳофаза этишни кучайтириш ҳамда улардан фойдаланишни тартибга солиш чора-


тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Қизил китобга киритилган ўсимликларни тўплаш, 
крнунларда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, тақиқланади. «Ўсимлик дунёсини муҳофаза 
қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 11моддасига мувофиқ, Ўзбекистон 
Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимлик турларидан фойдаланиш, улар билан (уларнинг 
қисмлари ёки маҳсуллари билан) савдо қилиш, уларни чет элга олиб чиқишга алоҳида ҳолларда 
Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг тақдимномаси ва Ўзбекистон Республикаси 
Фанлар академиясининг хулосаси бўйича Вазирлар Маҳкамаси берадиган рухсатномалар асосида 
йўл қўйилади.
2. 
Мазкур моддада кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликларнинг объекти Ўзбекистон 
Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликлардир;
3. 
Шарҳланаётган моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликнинг субъектлари 
фуқаролар ёки мансабдор шахслар ҳисобланади.
4. 
Бу ҳуқуқбузарликлар қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида қилинадиган ҳаракатлар 
билан содир этилади.
5. 
Моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар 
табиатни муҳофаза қилиш органларининг мансабдор шахслари томондан кўриб чиқилади 
(261-модда).

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling