7 3 - модда . Зарарли моддалар ва қоришмаларга оид операцияларни
кема ҳужжатларида
қайд этиш мажбуриятларини бажармаслик
Кема ёки бошқа сузиш воситаси капитани ёки бошлиқлар таркибига мансуб бошқа шахслар
томонидан зарарли моддалар ёки қоришмаларга оид операцияларни кема ҳужжатларида қайд
этиш юзасидан амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларнинг
бажарилмаслиги, — энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима
солишга сабаб бўлади.
1.
Кема ёки бошқа сузиш воситаларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахслар
зарарли моддаларни ҳисобга олиш, сув объектларига зарарли моддаларни ташлашнинг
олдини олиш мақсадида зарарли моддалар билан амалга ошириладиган операцияларни
кема ҳужжатларида қайд этишни амалга оширишлари лозим. Зарарли моддалар ёки
қоришмалар деганда нефть маҳсулотлари, ёғлар ва ҳоказоларни тушуниш керак.
2.
Кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликлар қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида қилинган
ҳаракатлар ёки ҳаракатсизликлар билан содир этилган бўлиши мумкин.
3.
Кўрсатиб ўтилган ҳукуқбузарлик субъектлари кемалар ёки бошқа сузиш
воситаларининг мансабдор шахслари ҳисобланади.
4.
Шарҳланаётган модда бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар
табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан кўриб чиқилади (261модда).
74- м о д д а. Сувдан фойдаланиш қоидаларини бузиш
Табиий сув манбаларидан (дарё, сой, кўл, булоқ, ер ости сувларидан) сув олиш қоидалари ва
лимитларини бузиш, шунингдек, лойиҳада назарда тутилган балиқларни муҳофаза қилиш
иншоотлари ва қурилмалари бўлмаган табиий сув манбаларидан сув олишни амалга ошириш,
— фуқароларга энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор
шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |