Ерлардаи хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/18
Sana13.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1192713
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
мжтк шарх

ва талабларини бузиш  
Ер ости бойликларини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини олиб бориш қоидалари ва 
талабларини топилган фойдали қазилмалар захираларига ёки фойдали қазилмалар қазиб олиш 
корхоналари, шунингдек, фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости 
иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш шароитларига нотўғри баҳо берилишига олиб 
келиши мумкин бўлган ёки олиб келган тарзда бузиш, ер ости бойликларини кейинги геологик 
жиҳатдан ўрганишда ва конларни ишга солишда зарур бўлган геологик ҳужжатларни, фойдали 
қазилма намуналари дубликатларини ва кернларини йўқотиб қўииш, — мансабдор шахсларга 
энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб 
бўлади.  
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил 
давомида такрор содир этилган бўлса,— энг кам иш ҳақининг уч бараваридан етти 
бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.  
1. 
Ер остини геологик жиҳатдан ўрганишга қўйиладиган асосий талаблар «Ер ости 
бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг 24-моддасида белгиланган (Ўзбекистон Республикаси 
Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994, 10-сон, 252-модда). Ер қаърини геологик 
ўрганишни амалга ошираётган фойдаланувчилар ер қаъри геологик ўрганишнинг қидириб 
топилаётган конларни, фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости 
иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун, шунингдек, зарарли моддалар, 
радиоактив чиқиндилар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмиб ташлаш учун 
бериладиган ер қаъри участкаларини ишга солишнинг кончиликтехника, геологик-
иқтисодий ва бошқа шарт-шароитларининг бекамкўстлигини; асосий қазилма ва у билан 
бирга жойлашган бошқа қазилма бойликлари миқдори ва сифати аниқ белгиланишини; ер 
қаърини геологик ўрганиш бўйича ишларнинг фойдали қазилмалар асоссиз нобуд бўлиши 
ва сифати пасайишини истисно этувчи усулларда олиб борилишини таъминлашлари лозим.
Мазкур талабларнинг бузилиши, башарти улар фойдали қазилмаларнинг идириб топилган 
захираларига, фойдали қазилмалар қазиб олиш бўйича корхоналар, шунингдек, фойдали 
қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан 
фойдаланиш шартшароитларига нотўғри баҳо беришга олиб келиши мумкин бўлса ёки олиб 
келган тарзда маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин.
2. 
Ер остини геологик жиҳатдан ўрганишни амалга оширувчи корхоналар, 
ташкилотлар қидириладиган конлар ва бурғуланадиган қудуқларнинг, геологик ва ижро 
этиштехник ҳужжатларнинг, кон жинслари ва рудалар намуналари, керн, фойдали 
қазилмалар пробалари нусхаларининг сақланишини таъмин этишлари лозим, улардан ер 
ости бойликларини янада ўрганиш, конларни қидириш ва ишлов беришда фойдаланиш 
мумкин («Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонуннинг 24-моддаси — Ўзбекистон 
Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994, 10-сон, 252-моддасига қаранг).
3. 
Кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликларнинг субъектлари ер ости бойликларини 
геологик жиҳатдан ўрганишни амадга оширувчи юридик шахсларнинг мансабдор шахслари 
ҳисобланади.
4. 
Шарҳланаётган моддада кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарликлар қасддан ёки 
эҳтиётсизлик билан қилинган ҳаракатлар ёки ҳаракатсизликлар билан содир этилиши 
мумкин.


5. 
Модданинг 2-қисми кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни такроран содир этганлик 
учун маъмурий жавобгарликни назарда тутади.
6. 
Бу моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар 
табиатни муҳофаза қилиш органлари (табиатни муҳофаза қилиш соҳасида) ва Ўзбекистон 
Республикаси Саноатда ишларни бехатар олиб бориш ва кон назорати бўйича Давлат 
қўмитаси органлари томонидан кўриб чиқилади (260- ва 261-моддалар).

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling