Ерлaрнинг Мeлиoрaтив ҳoлaтини яxшилaш тизимини тубдaн тaкoмиллaштириш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa
Download 300.44 Kb.
|
3.ҚМ.Автогрейдер nnnnn
ТИРКАЛМА ГРЕЙДЕРЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ
Д-20БМА грейдери огир грейдерлар типига тааллуклидир; у Т-130.1.Г-1 трактори билан ишлатишга мулжалланган булиб, асосий рама ва тортиш рамаси, иш жихози, юриш кисми, шоти ҳамда бошкариш механизмидан тузилган. Грейдернинг хамма бошкариш механизмлари ва иш жихози рамада жойлашган. Рамапинг олд кисми шарсимон товони воситасида гилдиракларнинг олд уки билан бириккан, кетинги кисми эса ғилдиракларнинг кетинги укига таяниб туради ва унда унгга ҳамда чапга сурила олади. Иш вактида олд ғилдиракларнн чапга ва унгга оғдириш мумкин. Алмашма пичоклар урнатилган агдаргич тортиш рамасига монтаж қинлинган буриш доирасига иккита кронштейнда осиб қуйилган. Тортиш рамасииинг олд кисми грейдер передогига шарнир ёрдамида бириктирилган, кетииги қисми эса асосий рамага махкамланга. Грейдернинг олд кисмига шарнир ёрдамида шоти бириктирилган булиб, у тракторга бевосита тиркалади. Грейдернинг иш органини бошкарувчи механизм қуйидаги операцияларни бажаради: пичокли агдаргичнинг унг ва чап учларини кутаради ва туширади, Агдаргични горизонтал текисликда буради, Агдаргични буриш доираси ва тортиш рамаси билан бирга чаи ёки унг томонга чикаради, олд хамда кетинги гилдиракларни ордиради, асосий рамани кетинги куприкда унгга ёки чапга силжитади, шотини бошкаради, буриш доирасини муайян вазиятда қотириб куяди ва иичокнинг кесиш бурчагини узгартиради. Д-20БМА грейдери: 1-агдаргич: 2,10-кетинги ва олд уқлар: 3-грейдер машипистининг ўриндиғи; 4-кетинги гилдиракларни оғдирувчи механизм; 5-Агдаргични кутарувчи ва туширувчи механизм; 6-соябон 7-агдаргични бурувчи механизм; 8-олд ғилдиракларни оғдирувчи механизм 9-асосий рама; 11-шоти; 12-серьга; 13-ағдаргични кутарувчи ва туширувчи механизм амортизатори; 14-ағдаргични бир томонга чикарувчи механизм 15- машинистнинг иш супачаси; 16-асосий рамани бир юмонга чиқарувчи механизм Ағдаргични кутариш ва тушириш механизми агдаргични керакли кесиш чукурлигига урнатиш учун ишлатилади. У конструкцияси жихатидан бир хил булган иккита узелдан тузилган, бу узеллар чапга ва унгга айланувчи червякли узатмалардан иборат булиб, улар грейдернинг буйлама укига нисбатан симметрик жойлашган. Ағдаргични тушириш учун иккала штурвални узингиздан нарига, кутариш учун эса узингизга томон айлантириш лозим. Агдаргичнинг бир учини кутариш зарур булганда бу иш битта штурвал билан бажарилади. Агдаргични горизонтал текисликда буриш механизми буриш доираси механизмини, буриш доираси рамасини, агдаргичли ва пичокли буриш доирасини, цилиндрик хамда конуссимон шестерняларни (бу цилиндрлар карданли вал воситасида бириктирилган) уз ичига олади.
Буриш механизми грейдер машиниста турадиган супачадан бошкарилади. Агдаргични буришдан олдин грейдерчи фиксаторли тортки дастасини тортиб, уни планка пазида махкамлаб куйиши, 'буриш доирасининг тешигидан лукидонни чикариши, торткини фиксатор билан котириб куйиши ва доирани агдаргич билан бирга буриши керак.
Агдаргични буриш ва уни грейдернинг буйлама укига нисбатан керакли бурчакка буриш учун бошқариш кутисининг дастаси айлантирилади. Бошкариш кутисидан айланма харакат телескопик карданли валга, шестернялар жуфтига, улардан эса валик оркали конуссимон шестернялари бор редукторга берилади, бу шестернялар корпусга урнатилган. Конуссимон ғилдиракнинг вертикал валида цилиндрик шестерня булиб, у буриш доирасининг ички кисмига махкамланган тишли сектор билан тишлашиб туради. Доира уни тортиш рамаси билан бириктирувчи шкворень атрофида бурилади. Штурвал валиги айланма харакатни карданли вал оркали червякли редукторга узатади. Червякли шестерня тишли рейка билан тишлашиб турувчи шестерня билан битта валга утказилган тишли рейка грейдернинг асосий рамасига махкамланган йуналтирувчиларда сирпана олади. Рейкада кулокча булиб, унга торткининг илгаги киргизиб куйилади,. торткининг бошка учи тортиш рамасига бириктирилган. Штурвал айлантирилганда рейка тортки билан бирга у ёки бу томонга силжиб узи билан тортиш рамасини эргаштиради. Асосий рамани бир томонга чикариш механизми-грейдер рамасини кетинги куприкнинг марказидан чап ёки унг ғилдирак томонга силжитиш учун ишлатилади. Раманинг грейдернинг буйлама укидан энг катта силжиши 350 мм ни ташкил этади. Механизмни бошкариш дастаси грейдернинг оркасида жойлашган. Грейдер тухтагандан кейингина рамани силжитиш мумкин. Олд ғилдиракларни огдириш механизми уларнинг оғишини ростлаш учун ишлатилади ва карданли узатма, трансмиссия вали, бошкариш кутиси хамда ғилдиракларни уз ичига олади. Олд ғилдираклар грейдер машинисти турадиган майдончада штурвални кулда айлантириш йули билан оғдирилади. Гилдиракларнинг уфкка нисбатан оғиш бурчаги 36° га етади. Кия жойларда ишлари учун ёки машинанинг битта гилдираги канал тубида, бошка гилдираги эса кавальерда турганда грейдернинг турғунлиги таъминланиши учун гилдиракларни оғдириб куйиш зарур булади.
Д-700 грейдери гидравлик бошкарилади. УТ-130.1.Г-1 трактори билан ишлатишга мулжалланган. Унинг ағдаргичи, тортиш рамаси, агдаргични буриш доираси, олд ва кетинги уклари конструкцияси жихатидан Д-20БМА грейдериникига ухшашдир. Гидросистемаси билан ишга тушириладиган гидроцилиндрлар ағдаргични кутариш ва тушириш, асосли хамда тортиш рамаларини чикариш, олд ва кетинги гилдиракларни огдириш механизмларининг куч агрератлари хисобланади. Д-241А грейдери ДТ-75 трактори билан ишлатишга мулжалланган. Д-20БМА грейдеридан фаркли уларок, бу грейдерда рамани кетинги укда силжитиш ва олд гилдиракларни огдириш механизмлари йук. Download 300.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling