Ерлaрнинг Мeлиoрaтив ҳoлaтини яxшилaш тизимини тубдaн тaкoмиллaштириш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa


ДЗ-99-1-4 автогрейдери гидросистемасининг схемаси


Download 300.44 Kb.
bet6/9
Sana24.11.2023
Hajmi300.44 Kb.
#1796733
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3.ҚМ.Автогрейдер nnnnn

ДЗ-99-1-4 автогрейдери гидросистемасининг схемаси:
1-мой баки; 2-фильтр; 3, 4-гидронасослар; 5-сакловчи клапан: 6-тортиш рамасини чикарувчи гидроцилиндр; 7-реверсив золотник; 8-пуль бошкармаси гидрокучайтиргичи: 9-руль бошкармаси гидрокучайтиргичининг таксимлагичи; 10. 17-гидротаксимлагичлар: 11,16-агдаргични кутарувчи ва туширувчи гидроцилиндрлар; 12-бошкарилувчи олд гилдиракларни огдирувчи гидроцилиндр; 13-гидромотор; 14-ардаргични чикарувчи гидроцилиндр; 15- бульдозер жихозиии кутарувчи ва туширувчи гидроцилиндр



Асосий иш органи ва кушимча жихозларни, руль механизми хамда гилдиракларнинг оғишини бошкариш учун автогрейдер унификацияланган гидравлик система билан жихозланган, у алохида агрегатли система буйича очик типдаги икки контурли килиб ишланган, бу контурлар тукиш магистрали ичида узаро бириктирилган. Хар бир контур узининг гидронасосига эга. Гидросистеманинг мой баки иккала контур учун умумийдир.


Биринчи контурга мой шестерняли насос билан хайдалади. Бу контур руль бошкармасининг гидрокучайтиргичини ва тортиш рамасини чикариш гидроцилиндрини харакатга келтириш учун хизмат килади. Гидронасос двигателнинг чап томонига урнатилган ва доимий уланган юритмага эга.
Иккинчи контурга мой шестерняли насос воситасида хайдалади. Ушбу контур агдаргнчнн кутариш ва тушириш гидроцилиндрларини, агдаргични бир томонга чикариш гидроцилиндрини, гидромоторни харакатга келтириш, агдаргични буриш учун, бульдозер жихозининг агдаргичини кутариш хамда тушириш гидроцилиндрини ва бошкарилувчи олд гилдиракларни огдириш гидроцилиндрини юргизиш учун мулжалланган.
Хар кайси гидроцилиндр ва гидромотор гидротаксимлагичдаги уз секциясига эгилувчан шлангли мой найчалари оркали туташган. Гидротаксим-лагичлар суюклик ок,имини гидроцилиндрлар, гидромоторнинг тегишли бушликларига йуналтиради, иш операцияси тугагач, системани салт ишлашга (нейтрал вазиятга) автоматик утказади ва гидросистемани ута юкланишдан асрайди.
Уртача типдаги ДЗ-31-1 автогрейдери иш органлари-агдаргич ва юмшаткич билан жихозланган. Юриш кисми 1х2х3 ли гилдирак схемаси буйича ишланган. Конструкцияси жихатидан у ДЗ-99-1-4 автогрейдерига ухшайди ва ана шу автогрейдер билан унификацияланган узатмаларни узгартириш кутиси, карданли узатма хамда кетинги куприкка эга.
Огир типдаги ДЗ-98 автогрейдерининг барча ғилдираклари етакчи булиб, олд гилдираклари бошкарилувчандир; машина асосий иш органлари-агдаргич ва юмшаткич билан жихозланган. Олд ва кетинги куприкларининг конструкцияси автомобиль гилдиракларининг типи буйича ишланган. Олд куприк кетинги куприкдан гилдиракларнинг бурилишини таъминловчи элементлари борлиги билан фарк килади. Куприк асосий рамага одатдагидек, яъни шарнир ёрдамида махкамланган, бу эса олд куприкка бурилиш имкони.ни беради.



ДЗ-31-1 автогрейдери.
1-чўкичлагич; 2-руль бошқармаси вали; 3-асосий рама; 4-ағдаргични кўтариш гидроцилиндри; 5-кабина; 6-двигатель; 7-орқа ғилдирак; 8-орқа кўприк; 9-узатмалар қутиси; 10-ағдаргич; 11- тортиш рамаси; 12-олдинги ғилдирак.

Гилдираклар олд куприкнинг балкасига нисбатан бурилмайди. Олд куприкнинг борт редукторлари кундаланг руль торткиси воситасида бириккан. Олд гилдираклар уклари ташкарига огдирилгани учун машина транспорт тезликларида турғун харакатланади.


Ер юзасини текислаш ва киялаб текислаш ишларини бажаришда машинистга бир вактнинг узида руль бошкармасининг чамбарагига ва бир нечта даста ва педалларга таъсир курсатишга туғри келади, бу эса автогрейдернинг ҳаракат тезлигини анча камайтиради ва ишларнинг сифатини пасайтиради. Тупрок ишлари ҳажмининг ортиши автогрейдерни бошкариш жараёнларини автоматлаштиришни такозо этади. Шу муносабат билан автогрейдер Агдаргични автоматик бошкариш системалари «Профиль-1» ёки «Профиль-2» билан жиҳозланиши мумкин.
«Профиль-1» системаси иншоотнинг кундаланг профилидан катъи назар, кундаланг текисликда автогрейдер агдаргичининг берилган бурчак остидаги вазиятини таъминлашга мулжалланган булиб, юзани узил-кесил пардозлашда ёки текислашда ишлатилади. Система агдаргични кулда бошкариш режимида ҳам, берилган кундаланг профилни автоматик таъминлаш режимида ҳам ишлашга имкон беради.
«Профиль-2» системаси агдаргичнинг кундаланг текисликда берилган вазиятини таъминлаш, шунингдек унинг баландлик буйича ҳолатини автоматик бошкариш учун мулжалланган. «Профиль-2» системаси кулда бошкариш, берилган кундаланг профилни таъминлаш, берилган буйлама профилни таъминлаш, берилган буйлама ва кундаланг режимларни таъминлаш режимларида ишлашга имкон беради.



Download 300.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling