Эрманов Лазизжон Анварович Ўзбекистон ёшлари онгига салбий таъсир этувчи омиллар


ХУЛОСА...........................................................................................................87


Download 0.56 Mb.
bet2/36
Sana26.02.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1233458
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
24.05.2022МД чоп этишга тайёр

ХУЛОСА...........................................................................................................87


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ....................................91


ИЛОВАЛАР...............................................................................................97-100

Кириш


Тадқиқот мавзусининг долзарблиги. Маълумки, Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ёшла р ташкил этиб, бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар сиёсатини амалга оширишга катта аҳамият берилмоқда. Ёшларга тўғри таълим ва тарбия бериш, уларни келажакда етук баркамол бўлиб етишишлари учун қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга ёшларни келгусида ўз олдига қўйган мақсадларига етишишига таъсир кўрсатувчи бир қатор салбий омиллар бўлиб, бунинг асосий сабабларидан бири ёшларнинг жамиятдаги энг фаол қатлам эканлиги, уларнинг турли таъсирларга берилувчанлиги билан ифодаланади. Бугунги глобаллашув жараёнида ёшлар билан ишлаш, уларга турли таъсир кўрсатиш сиёсий аҳамиятга эга бўлиб, ёшлар онгига таъсир этиш орқали давлат ривожи ҳамда барқарорлигини таъминлаш ёки уни таназзулга юз тутишига олиб келиш мумкин бўлади. Ёшлар онгини забт этиш ҳар қандай мафкуравий куч учун стратегик аҳамиятга эга. Зеро, мамлакатнинг истиқболи айнан ёшларнинг эҳтиёжи, манфаатлари ва улардан келиб чиқувчи мақсадлари билан белгиланади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда ёшларимизнинг қалби ва онгида салбий таъсирларга берилмаслик, уларда керакли иммунитетини шакллантириш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ҳар бир ўсиб келаётган ёш авлод вояга етган сари ташқи муҳит таъсири натижасида унинг онги шаклланиб боради. Ўз йўлини тўғри танлай олган ёшлар ўқиш ва ҳунар ўрганиш орқали келажакда ўз ўрнини топишга ҳаракат қилади. Аммо жамиятда доимий бўлувчи шундай жараёнлар борки, улар ёшларнинг онгига ижобий таъсир этиш билан бирга ўз салбий оқибатларини намоён этади. Ёшлар билан ишлаш тўғри ташкил этмаслик, уларнинг онгига салбий таъсирларнинг ортиб кетишига олиб келиб, ўсиб келаётган ёш авлоддан жамият учун кераксиз шахс етишишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ёшларнинг эҳтиёжларини, қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг хатти-ҳаракатларини, куч ва имкониятларини жамият учун керакли бўлган йўналишга буриш бугунги кунда асосий вазифаларимиздан биридир.
Айни пайтда, ёшларнинг жамиятда тутган ўрни энг аввало, жамият олдига қўйилган вазифалар миқёси ва кўламидан келиб чиқади. Бундай ҳол Ўзбекистон ёшларига ҳам хос. Шуниндек, ёшлар орасида олиб бориладиган ғоявий-тарбиявий ишларда, уларга салбий таъсирларга қарши ғоявий иммунитетни шакллантиришда, уларнинг социал-демографик, психо-физиологик хусусиятларини ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда танланган мавзунинг долзарблиги қуйидагилар билан изоҳланади:

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling