Эрманов Лазизжон Анварович Ўзбекистон ёшлари онгига салбий таъсир этувчи омиллар


Download 0.56 Mb.
bet5/36
Sana26.02.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1233458
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
24.05.2022МД чоп этишга тайёр

Тадқиқот гипотезаси
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида чора-тадбирларнинг самарали амалга оширилиши орқали ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни камайтиришга эришиш мумкин.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги

  • Ёшлар онгига салбий таъсир этувчи омилларнинг ҳозирги ҳолати, тенденциялари таснифланди;

  • “Ёшлар онгига таъсир кўрсатувчи ташқи омиллар” тушунчасига муаллифлик таърифи ишлаб чиқилди.

Тадқиқотнинг илмий ва амалий аҳамияти Мазкур магистрлик иши натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабида, жумладан, “Сиёсатшунослик” умумуслубий фани, шунингдек Ўзбекистонда ёшлар сиёсати фаолияти бўйича факультатив дарс доирасида қўшимча манба сифатида фойдаланиш мумкин.
Бундан ташқари, тадқиқот иши давомида йиғилган маълумотлар, амалга оширилган тадқиқот натижалари, хулоса ҳамда тавсиялардан келгусида ёшлар сиёсатини амалга оширувчи ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин.
Илмий ишнинг тузилиши:
Илмий иш кириш, учта боб, еттита параграф, хулоса ва иловалардан иборат.

I БОБ. ЁШЛАР ОНГИ ШАКЛЛАНИШИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ


1.1. Онг тушунчаси ва моҳияти

Маълумки, инсон яралгандан бери атрофдаги борлиқни англашга ҳаракат қилади, билмаганларини ўрганади. Бола туғилиб улғая бошлагач, билим олади, жамият билан доимий алоқада бўлади. Шу орқали унинг онги шакллана бошлайди. Онг инсонга берилган улуғ неъмат бўлиб, унинг ёрдамида шахс маънавияти, қадриятлари мустаҳкамланиб боради.


ОНГ — психик фаолиятнинг олий шакли. У фақат инсонга хос феномендир. Онг, унинг моҳияти масаласи энг қадимги муаммолардан бири. Онгни дастлаб диний ва мифологик карашлар доирасида тушунтиришга уринганлар. Онгни диний тушунтириш уни илоҳий ҳодиса, худо яратган мўъжиза тарзида талқин қилишга асосланади. Кўпгина динларда инсон онги буюк илоҳий ақлнинг намоён бўлиш шакли тарзида тавсифланади. Бундай қарашларнинг илдизи жуда қадимий бўлсада, улар ҳамон ўзининг кўплаб тарафдорларига эга. Кимки олам ва одам яратилганлигини тан олар экан, онг ҳам яратганнинг қудрати деб ҳисоблайди.1
Онг яхлит бир тизим, мураккаб тузилма сифатида гносеологик (билиш жараёнига оид), аксиологик (қадриятларга оид), иродавий ва коммуникатив (яъни ижтимоий) элементлар бирлигидир. Ҳақиқатда онг тузилмасининг биронта ҳам элементи ўз-ўзича амал қилмайди, ҳаммаси қолган элементлар билан ўзаро боғланган, улар билан ва умуман бутун онг тизими билан ўзаро таъсирда бўлади. Масалан, тафаккур хотира, эмоция ва идрокларнинг нормал ишлашини таъминлайди. Кишининг, айтайлик, бирон-бир воқеани бошидан кечириши эса унинг таққослашини, ўйлашини, идеаллаштиришини, абстрактлаштиришини, чалғишини, яъни тафаккур амалиётидан фойдаланишини билдиради.
Онгни ўрганиш, таҳлил қилиш бир қатор фанлар доирасида узоқ вақтлардан бери ўрганилади. Онг ва онг билан боғлиқ ҳодисалар нафақат психология ёки фалсафа фанларида, балки, физиология, социология, диншунослик, кибернетика, информатика, сиёсатшунослик ва бошқа ижтимоий фанлар доирасида ҳам ўрганилади. Шу сабабли онг ҳақида турли қарашлар, илмий назариялар мавжуд бўлиб, улар бир-бирини исботласа, бошқа ҳолларда инкор этади.
Аслида онг тарихи инсоннинг инсон бўлиб шакллана бошлаши тарихи билан боғлиқдир. Инсон ҳам биологик, ҳам ижтимоий мавжудот экан, демак, онг ҳам биологик ва ижтимоий тараққиёт маҳсулидир. Онг инсоннинг фикр ва ҳислари, сезгилари, тасаввурлари, иродаси ва карашларидан ташкил топган. Ўз ўзини англаш, хотира, ирода, нутқ онгнинг асосий жиҳатларидир.
Онг инсонни қуршаб турган табиий ва ижтимоий муҳит билан чамбарчас боғланган ва шу муҳитнинг таъсирида фаолият кўрсата олади. Ҳозирги замонда мураккаб ижодий жараёнларни ҳам амалга оширувчи электрон машиналар яратилган, лекин улар онгнинг ўрнини боса олмайди, чунки онг ўта мураккаб объектив мавжудликдир.
Онгнинг табиатини англаш масаласи – энг қадимий фалсафий масалалардан бири, дейиш мумкин. Гарчанд онг ва унинг турли хусусиятлари инсонга хос ҳодиса сифатида психология, адабиёт, социология каби фанларнинг тадқиқот мавзуи доирасига кирган бўлса-да, онгнинг моҳияти, унинг турли кўринишлари ўртасидаги муносабат каби масалаларни ўрганиш билан айнан фалсафа шуғулланади.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling