Ерни экишга тайёрлаш ва экиш
-жадвал Суғориладиган майдонларда бошоқли дон экинларини экиш
Download 24.44 Kb.
|
ЕРНИ ЭКИШГА ТАЙЁРЛАШ ВА ЭКИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1000 дона дон вазни, г. 4.0 млн. дона 4.5 млн. дона
- Экиладиган майдон Эрта муддат Кеч муддат
- 4-жадвал Кузги буғдойни униб чиқишидан пишиш давригача ҳарорат миқдори
3-жадвал
Суғориладиган майдонларда бошоқли дон экинларини экиш меъёрини аниқлаш (гектарига кг. ҳисобида)
Кузги бошоқли дон экинлари минтақа учун мақбул муддатларда экилгандагина уруғни текис униб чиқиши, ўсимликни кучли ривожланиши, яхши тупланиши, қишга яхши тайёргарликни ўтиши ва қишни қаттиқ совуғига бардошли бўлишини таъминлайди. Кузги бошоқли дон экинларини экиш меъёрини аниқлашда тупроқ-иқлим шароити, нав хусусияти, уруғлик сифати, экиш усули, экишга тайёрланган ер майдонининг сифати, бегона ўтлар билан ифлосланганлиги, ўтмишдош экин тури ва экиш муддати ҳисобга олинади. Вилоятнинг суғориладиган ер шароитига экиш учун тавсия этилган кузги буғдой навлари учун уруғ экиш меъёри гектарига 4,5-6,0 млн. дона унувчан уруғни ташкил этади. Ғўза қатор ораларига ва кечки муддатда экилганда экиш меъёри 15-20 фоизга оширилади. Ишлаб чиқариш шароитида жуда кўпчилик экиш меъёрини барча навлар учун бир ҳилда ва килограммда белгилашади. Бу эса жуда катта хатолик ҳисобланади. Ана шундай ҳатоликка йўл қўймаслик учун уруғ экиш меъёри гектарига млн. дона унувчан уруғ ва 1000 дона уруғ оғирлиги ва килограммда белгиланиши мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳар бир нав экиш меъёрини аниқлашда экиш коэффицентини билиш ҳам талаб қилинади. Экиш меъёрини асосан ғалла экиш сеялкаларини инобатга олган ҳолда, буғдой навига ҳамда экиладиган муддатига кўра қуйидагича ташкил этиш лозим: Эртаги муддатда: 4,5 – 5,0 млн.дона унувчан уруғ ҳисобида (ёки 180-200 кг/га); Ўрта муддатда: 5,0 – 5,5 млн.дона унувчан уруғ ҳисобида (ёки 200-220 кг/га); Кечки муддатда: 5,5 – 6,0 млн.дона унувчан уруғ ҳисобида (ёки 220-240 кг/га).
Кузги буғдойнинг униб чиқишдан то пишиб етилгунга қадар жами фойдали харорат йиғиндиси экилаётган навларнинг биологик пишиб етилиш (эрта, ўрта, кечпишар) муддатига қараб 1900 даражадан 2350 даражагача бўлса, униб чиқиши учун 120-140 даража, тупланиш даврига кириш учун 250-320 даражани, найчалаш даврига ўтиши учун 380-500 даража, бошоқлаш даврига ўтиш учун 300-380 даража, гуллаш ва пишиб етилишига 850-950 даража талаб этилади (4-жадвал). Кузги буғдой кеч муддатларда экилганда уруғ сийрак униб чиқади, ўсимлик тупланишга улгурмайди. Майсалар нимжон бўлиб, қишга чидамлилиги паст бўлади. 4-жадвал Кузги буғдойни униб чиқишидан пишиш давригача ҳарорат миқдори
Бундай далаларда бегона ўтлар кўп бўлиб, буғдой дон ҳосилдорлигини 8-10 центнерга камайишига олиб келади. Ўсимлик қишловга камида 3-4 поя чиқариб кириши учун кузги буғдой дастлабки совуқ тушишидан 50-55 кун илгари экилиши лозим. Шунда жами 50С дан юқори бўлган ҳароратлар йиғиндиси 560-5800С га тенг бўлади. Экиш муддати учун қулай ўртача ҳарорат 16-170С ҳисобланади. Download 24.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling