4
1-МАЪРУЗА
МАВЗУ. «ЁШ ФИЗИОЛОГИЯСИ ВА ГИГИЕНАСИ» ФАНИНИНГ
ПРЕДМЕТИ, МАЗМУНИ ВА АХАМИЯТИ
Режа:
1.Ёш физиологияси предмети.
2.Мактаб гигиенаси предмети ва ахамияти.
3.Ёш физиологияси ва гигиенаси фанинг бошқа фанлар билан алоқаси ва
қискача тарихи.
4. 2000 йил — соғлом авлод йили.
5."Соғлом авлод учун" дастур
Ёш физиологияси ва
гигиенаси фани талабаларга, бўлажак
муаллимларга ривожланаётгаи организмнинг ўсиш ва ривожлаииши,
болаларнинг ёш
хусусиятлари, унинг ташқи мухит билан ўзаро боғликлиги,
болаларда учрайдиган турлн касалликлар ва уларни олдини олиш
йўлларини ўргатишда, билимга эга қилишда катта ахамиятга эга.
Физиология биологиянинг бир тармоғи бўлиб,
органлар, органлар
системасини ва органнзм функцияларини хамда хаёт жараёнларини
ўрганади.
Ёш физиологияси фани тиббиёт фанлари бўлмиш
одам анатомияси ва
физиологияси фанининг бир тармоғи бўлиб, ёш организмнинг катта одам
оргаиизмидан тубдан фарк килишини курсатади. Демак,
бола организми
фақат катта одамнинг колипи эмас,
балки хажми, физиологик
хусусиятлари ва ташки
мухитга мосланиши билан фарк килади.
Ёш физиологияси фани турли ёшдаги
болалар ва усмирларнинг
организмларида кечадиган ўсиш ва ривожланиш жараёнларини, органлари,
гукималари ва тизимларини узига хос ёш хусусиятларини урганади.
Do'stlaringiz bilan baham: