“Ёш даврлар физиологияси ва гигиенаси”
Нерв толасининг хусусиятлари
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Yosh davrlar fiziologiyasi va sport
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нерв марказлари хакида тушунча ва уларнинг физиологик хусусиятлари.
Нерв толасининг хусусиятлари.
Нерв толасининг асосий хусусияти қўзғлувчанлик ва утказувчанликдан иборат. Кўзгалувчанлик организмнинг ташқи мухитдан хам, ички мухитдан хам келадиган хар хил таъсуротларга жавоб бера олиш кобилиятидир. Ўтказувчанлик қўзғлувчанликни ўтказа олиш хусусиятидир. Таьсурот берилгандан кейин нерв тизимида физиологик процесс руй беради, бу ходиса қўзғалиш деб аталади. Бу қўзғалиш нерв буйлаб ўтказилади. Қўзгалувчанлик барча тўкималарга хос хусусиятдир. Тукимани қўзғтиш учун маълум кучдаги таъсирловчи бўлиши керак, шундагина тўкимада модда алмашинуви, вужудга келиб, тирик организм таъсиротга қўзғалиш билан жавоб беради. Мускул тукимаси қўзғалса кискариш билан без тўкимаси кўзғалса, секрет ёки шира ажралиши билан жавоб беради. Тўкиманинг қўзғатувчи таъсирловчилари ўз хусусиятига караб физикавий, кимёвий, электрик, биологик ва бошка турларга бўлинади. Таъсирловчи келиб чикишига, орган, туқимага таъсирига кура адэкват ва ноадэкват таъсирловчиларга бўлинади. Муайян тукима, хужайра ва орган учун хос бўлган таъсирловчи адекват таъсирловчи деб аталади. М-н. кўзнинг адэкват таъсирловчиси ёруглик, мускулники нерв толасидан келадиган импульс хисобланади. Муайян тўкима, хужайра ва орган учун хос бўлмаган таъсирловчилар ноадэкват таъсирловчи деб аталади. Масалан. мускул тўкимаси нерв толасидан келаётган импульсдан ташкари, электр токи, туз, кислота таъсирида хам қискариши мумкин. Булар ноадэкват таъсирловчилардир. Нерв марказлари хакида тушунча ва уларнинг физиологик хусусиятлари. Нерв марказида маълум рефлекс амалга ошишида ёки бирор вазифани бажарилишида бир гурух нейронлар иштирок этади. Бир гурух нейронларнинг функционал бирикмаси нерв маркази деб аталади. Нутк функцияси, лаблар,хикилдок, харакат мускулларининг нерв 16 марказлари узунчок мия, ўрта ва бош мия катта ярим шарлари пўстлогида, сўзлар маъноси тушуниладиган нерв маркази бош мия катта ярим шарларининг чакка кисмида жойлашган. Нерв марказлари қўзғалиш, тормозланиш, трансформация, майинлик, кислород танкислигига чидамсизлик, доминанта ва бошка физиологик хусусиятларга эга. Нерв хужайралари ташки ва ички мухит омиллари таъсирида тинчлик холатидан актив холатга ўтиш хусусиятига эга. Нерв хужайраларининг мухим хусусиятларидан бири қўзғалишдир. Кузгалиш туфайли таъсирга тезда жавоб реацияси пайдо булади. Кузгалиш вактида тўкимада функционал, физик-кимёвий ходисалар содир бўлади. Нерв системасининг хар бир сохаси ташкаридан бўлган таъсирга кузгалиш ёки тормозланиш билан жавоб кайтаради. Нерв системасида кўзғлиш жараёни тормозланиш жараёни билан алмашиниб туради, яъни кўзғалиш тормозланишга, тормозланиш эса қўзғлишга утиб туради. Кузгалишнинг нерв системаси марказларида таркалиши иррадиация дейилади. Марказий нерв системасида бир гурух нейронлар ёки айрим нерв марказлари қўзғалганда, иккинчи нерв марказлари тормозланган холда бўлади. Бир гурух мускулларнинг нерв маркази қўзғалиб, шу мускулларни кискартирса, айни вактда иккинчи гурух мускулларнинг нерв марказлари томрозланади. Масалан, кўл панжасини мушт килганда елка олдининг олдинги мускуллари қискаради, айни вактда елка олдининг орка томонидаги мускуллар бўшашади, яъни букувчи мускулларнинг нерв марказлари қўзғалиб, ёзувчи мускулларнинг нерв марказлари тормозланади. Нерв тизимидаги қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг бу хилдаги ўзаро таъсири уйғунлик деб аталади. Чап оёкни букканда ўнг оёкнинг тизза бўғими ёзилади ва аксинча. Нерв марказларидаги яна бир хусусият доминанта хусусияти бўлиб, буни биринчи бўлиб 1923 йилда А.А. Ухтомский хисобланган. Муайян вактда нерв марказларида устун турган қўзғалиш ўчоғини А.А. Ухтомский доминанта деб атаган. Устун турган қўзғалиш ўчоғи бошка марказларга келувчи қўзғалиш тўлкинларини ўзига жалб қ;илиб, шулар хисобига кучая олади. Бу пайтда бошка марказларда тормозланиш процесси 7бошланади. Доминантанинг вужудган келишидаги мухим шартлардан бири нерв хужайраларининг ута қўзғалувчанлигидир. Доминанта узоқ муддат сакланиб туриши мумкин. Доминанта олий нерв фаолиятига, одамнинг рухиятига боғлик бўлади. Доминанта принципи диккат активлигининг физиологик асосидир. Шунинг учун доминанта педагогика ва психологияда жуда катта ахамиятга эгадир. Ўқитувчилар ўқувчиларга таълим-тарбия беришда буни хисобга олиши керак. Бола туғилгандан кейин марказий нерв системаси ташки мухит таъсири ва хулк—атвор, нутқ туфайли ривожланиб боради. Янги туғилган ва кичик богча ёшидаги болаларнинг нерв системасида қўзғалиш жараёни тормозланиш жараёнидан устун туради. Харакат марказлари орка ва бош мияда тез кўзғалиш хусусиятига эга, шу сабабли бу ёшдаги болалар серхаракат ва хис—хаяжонга тўла бўлади. Боғча ёшидаги болаларда қўзғалиш марказлари тез алмашиниб туради. Шунинг учун бу ёшдаги 17 болаларнинг харакати ва диккати бекарор бўлади ва узок давом этамайди. Болаларнинг ёши орта борар экан, доминанта марказларида вужудга келган қўзғалиш баркарор бўлиб, узлуксиз қўзғалиб туради, хамда таъсирлар йиғиндиси ортиб боради. Янги туғилган болада овкатга доминанта пайдо бўлади. Доминанта марказлари тургун бўлмайди. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling