Ёш даврлари психологияси ва педагогик психология фанининг вазифалари ва тадқИҚот методлари


Download 47.11 Kb.
bet7/10
Sana13.11.2023
Hajmi47.11 Kb.
#1769966
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-mavzu. Rivojlanish psixologiyasi va pedagogik psixologiya

Лаборатория (клиника) методи кўпинча индивидуал (баъзида гуруҳ ёки жамоа) шаклида синалувчилардан яширмай, махсус психологик асбоблар, йўл-йўриқлар, тавсиялар, кўрсаткичли ва иловалардан фойдаланиб олиб борилади. Ҳозир инсон психикаси ўзгаришларни аниқлайдиган асбоблар, мураккаб электрон ҳисоблаш машиналари, қурилмалар, мосламалар мавжуд. Кўпинча электрон ва
радио ўлчагичлар, секундомер, рефлексометр, электроэнцефало-грамма кабилардан фойдаланилади.
Лаборатория методи ёрдамида диққатнинг сифатлари, сезги, идрок, хотира ва тафаккурнинг хусусиятлари, эмоционал ҳамда иродавий ва ақлий зўриқиш сингари мураккаб психик ҳолатлар текширилади. Кўпинча лаборатория шароитида кишилар (учувчи, ҳайдовчи, оператор, электронлар) ва кутилмаган тасодифий вазиятлар (ҳалокат, портлаш, издан чиқиш, шовқин кўтарилиши) нинг моделлари яратилади. Асбобларнинг кўрсатиши бўйича ўзгаришлар, ривожланиш динамикаси, жисмоний ва ақлий толиқиш, эмоционал-иродавий зўриқиш, жиддийлик, тажанглик содир бўлаётганини ифодаловчи маълумотлар олинади.
3. Психологик-педагогик эксперимент - ўқувчиларнинг психологик хусусиятларини . табиий шароитда махсус усуллар ёрдамида ўрганишдир.
Мазкур эксперимент ўқувчиларни махсус уюштирилган таълим шароитида мақсадга мувофик, улардан ўзгаришларни кузатишни тақозо этади. Бу эксперимент аниқловчи ва таркиб топтирувчи босқичлардан иборат бўлиб, махсус уюштирилган таълим таркиб топтирувчи эксперимент жараёнида олиб борилади. У қуйидаги тузилишга эга: экспериментатор ёки тадқиқот олиб борувчи, синалувчилар, фараз, режа, йўл-йўриқ, тажрибанинг бир-бирига боғлиқ бўлган ва боғлиқ бўлмаган, ўзгарувчан, назорат қилинадиган ва қилинмайдиган қисмлардан иборат. Экспериментал тадқиқотнинг асосий босқичлари: фаразни илгари суриш, методикани танлаш, экспериментни режалаштириш, олинган маълумотларни ишлаб чиқиш, тахлил этиш ва изоҳлашдан иборатдир,
4. Анкета методи. Кишилар психикасини оммавий сўроқ асосида ўрганиш демакдир. Бу метод ёрдамида турли ёшдаги одамларнинг психологик хусусиятлари, нарса ва ҳодисаларнинг муносабатлари ўрганилади. Анкета одатда уч турда ўтказилади.
Уларнинг биринчи тури англашилган мотивларни аниқлашга мўлжалланган саволлардан тузилади.

Download 47.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling