Ёшлар эко ҳаётни танлайди!


Download 58.5 Kb.
bet1/4
Sana19.06.2023
Hajmi58.5 Kb.
#1608515
TuriСеминар
  1   2   3   4
Bog'liq
НОТИКЛИК САНЪАТИ ТАЛАБЛАРИ


ЁШЛАР ЭКО ҲАЁТНИ ТАНЛАЙДИ!” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ТАРҒИБОТ ГУРУҲЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР. БЎСТОНЛИҚ, 28-1.09.14 ЙИЛ

НОТИКЛИК САНЪАТИ ТАЛАБЛАРИ

Нотиқликни таърифлаб айтадиларки, у ўткир тасаввур ёки тасаввурлашнинг қувватидур.


Нотиқ руҳининг тиниқлиги ва ақлининг ўткирлиги билан ажралиб туриши керак, ҳаётнинг ва одамларнинг нозик томонини сезишга ёрдам қилиши керак. Бундан ташқари, ўзи англаган нарсани бошқаларга кучли ифода билан етказа олиш керак ва уларни қаноатлантира олиши керак.
Нотиқлик - бу кўпинча туғма бир истеъдод бўлади, лекин уни малака йўли билан ҳосил қилиш мумкин. Арасту айтади: «Баъзи одамлар туғма истеъдод билан ҳосил қилсалар, иккинчи хил одамлар ҳаёт талабларидан келиб чиқиб уни ҳосил қиладилар». Агар ёзувчи ёки муаллиф ўз фикрини бошқаларга қоғоздаги ёзуви орқали сингдирса, нотиқ ўз фикрини бевосита оммага, яъни халққа ўтказади. Нотиқ достончи ёки қиссачи эмаски, ҳикояни бирин-кетин, бир-бирига улаб айтиб кетаверса, ёки тархичи эмаски, ҳодисаларни кетма-кет баён қилиб берса. Нотиқ олдидаги вазият ва кайфиятга қараб сўз танлайди ва уни гоҳ баланд овоз билан гоҳо паст овоз билан тингловчилар диққатига етказади.
Яъни нотиқнинг вазифаси:

  • Ўз фикрини бошқаларга етказиш;

  • Сўнг мантиқий йўл билан уларни қаноатлантириш;

  • Тингловчилар қалбини ўзига торта билиш ва унинг тақозоси билан иш қилишга ундай билиш.

Кўпинча шундай ҳам бўладики, тингловчилар нотиқнинг сўзига тўлиқ қаноат ҳосил қиладилар, лекин унинг самараси ҳаётда мушоҳада қилинмайди. Мисол учун, сигарета чекишнинг зарари ҳақида ваъз қилинганда шуни кўрамиз. Барча тингловчилар сигаретанинг зарари ҳақида маълумотга эгалар. Бу ҳолатларда нотиқ янги услубларни ўйлаб чиқиши керак бўлади. Бунда у маҳаллий шароитлар, ота-боболаларнинг йўли ва шу каби нарсаларни ҳисобга олиши керак бўлади.


Нотиқлик асосларини сўз ва чиройлик иборалар танлаш ташкил қилади. Кўпинча яхши инсоний таълимотлар шу хусуасиятдан маҳрум бўлгач, халқ орасида кенг ёйилмай қолади. Шунинг учун Қуръони каримда: «Яхши сўз бамисолли табарук дарахтга ўхшайдики, ҳар соатда бир мартта мева беради, унинг томири ер остига қадалган ва шохлари эса осмоннинг энг юқорисига бориб етади.» - дейилган (Иброҳим сураси, 24-27 оятлар).
Демак яхши сўз, яъни яхши ваъз-насиҳат билан ҳар соат эзгу натижага эришиш мумкин экан. Бунинг учун кишилар яхши тартия олиши ва сўз сўлашда яхши малакага эга бўлиши керак.
Хоразмда яшаган буюк оллома Фахриддин ар-Розий ўзининг 18 томлик «Мафотиҳул-ғайб» номли тафсир китобида шундай дейди: «Билгилки, бу оятда тўрт сифатга молик бўлган дарахтни гапирди, сўнгра эса уни яхши сўзга ўхшатди. Бу дарахтнинг биринчи сифати-кўриниши, сурати ва шакли чиройли бўлиши; иккинчи сифати-хушбўй бўлиши; учинчи сифати-меваси яхши бўлиши; тўртинчи сифати-манфаати жиҳатидан яхши бўлиши; Аллома Фахриддин ар-Розий хулоса қилиб айтадики, агар нотиқнинг сўзи мана шу 4 хусусиятга эга бўлса, у ҳолда сўз бамисоли мустаҳкам фундаментга қурилган бинога ўхшайди ва унинг таъми ҳам лазизлигича қолаверади.
Яхши сўз деганимизда биз тилёғламасилик, безама ибораларни эмас, балки ёлғон ва кибрдан ҳоли чин сўзларни нарзарда тутамиз. Акс ҳолда эса нотиқнинг сўзи мустаҳкам фундаментга эмас, балки тезда вайронага айланадиган заиф фундаментгга қурилган бўлади.

Download 58.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling