Ёшлар эко ҳаётни танлайди!


Нотиқдан ҳар икки нутқ турида ҳам нутқ мезонларига


Download 58.5 Kb.
bet4/4
Sana19.06.2023
Hajmi58.5 Kb.
#1608515
TuriСеминар
1   2   3   4
Bog'liq
НОТИКЛИК САНЪАТИ ТАЛАБЛАРИ

Нотиқдан ҳар икки нутқ турида ҳам нутқ мезонларига:

  • аниқлиги,

  • мантиқлилиги,

  • тоза-софлиги, тўғрилиги,

  • қисқалиги,

  • лўнда ва жўялилиги,

  • хилма-хиллиги ва бойлигига,

  • ифодалилигига алоҳида эътибор бериш талаб этилади.

Нутқ маданияти ва нотиқлик олдига қўйиладиган маълум талаблар ҳам бор. Бу айниқса, нутқ одоби, муомала маданияти билан чамбарчас боғлиқ ҳолда вужудга келади:
1) сукут сақлаган ҳолда бошқанинг (одатда тингловчининг, суҳбатдошнинг) фикрларини эътибор билан тинглаш, уни чуқур англаб олиш;
2) бировнинг фикрини бўлмаслик, ноўрин луқмалар ташмамаслик;
3) сўзлашиб турган одамлар суҳбатига ноўрин, узрсиз аралашмаслик;
4) тушунмаган, тўла англамаган ҳолда фикр билдиришга шошилиш;
5) вазиятни ҳисобга олмаган ҳолда гапириш, қаттиқ ёки ўта секин сўзлаш;
6) ўзидан катталар, билимдон одамлар олдида амални рўкач қилган ҳолда сўзлаш ёки «билимдонлик» қилиш;
7) эзмалик ёки ўжарлик билан фикрни маъқуллатишга харакат қилиш, қаерда сўзлаётганлигини, қачон сўзлаётганлигини эсдан чиқазмаслик;
8) сўзларни ноўрин, номувофиқ маъноларда қўллаш, матнда мазмун ва маъноларнинг, тушунчаларининг қориштирилишига эҳтиёт бўлиш; фикрнинг изчил ривожланиб боришини эсдан чиқариб қўймаслик; бемаъни ва тутуриқсиз фикрлашдан сақланиш;
9) фактларга асосланишни эсдан чиқариб қўймаслик, асосий мақсаддан чалғиб кетмаслик, ҳамманинг асосий диққатини маълум мавзу, маълум бир масала атрофига тортиш;
10) вазият тақозосига кўра хушёрлик ва эпчиллик билан суҳбат усулини ўзгартиришга эришиш.
Нутқ маданиятини эгаллашда мустақил шуғулланишнинг роли ва аҳамиятини ҳис қилиш; тилни, адабий тил қонун-қоидаларининг энг муҳим, нозик ўринларини эгаллашга интилиш жуда муҳимдир. Шунингдек, бадиий адабиёт телевидение, радио нутқларига эътибор қилиш, газета ва журналлар матнини диққат билан кузатиб бориш, атоқли нотиқлар тажрибаларини ўрганиш ва лурага онгли тақлид қилиш кабилар ҳам катта аҳамиятга эгадир.
Download 58.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling