Ёшлар эко ҳаётни танлайди!


Сўз танлаш ва ибораларни тўқиш санъати


Download 58.5 Kb.
bet2/4
Sana19.06.2023
Hajmi58.5 Kb.
#1608515
TuriСеминар
1   2   3   4
Bog'liq
НОТИКЛИК САНЪАТИ ТАЛАБЛАРИ

Сўз танлаш ва ибораларни тўқиш санъати инсон ақлияти тараққиёти билан пайдо бўлган.
Буюк аллома Замахшарий араб тилида ёзган барча асарларида мақсадни муболаға ва энг қисқа сўз билан ифода қилиш вазифасини қўяди. Лекин муболаға билан ўз сўзини ифода қилиш ҳам нотиқнинг фойдасига хизмат қилмайди.
Қадимги Юнонда воизлик З қисмдан иборат эди:

  1. Ўтган замонга тааллуқли ваъзлар;

  2. Ҳозирги замонга тааллуқли ваъзлар;

  3. Келажакка тайёрланиш ваъзлари;

Замон ўтиши билан бу учала ваъз яна кўплаб қисмларга бўлинди:

  1. Сиёсий ваъз;

  2. Адолатга оид ваъз;

  3. Ҳарбий ва аскарий ишларга оид ваъз;

  4. Диний ваъзлар.

Албатта, бу тўрттала турли ваъзлар учун махсус тайёргарлик керак ва ҳар бир воиз ўз соҳаси бўйича чуқур ва ҳар томонлама билимга эга бўлиши керак. Масалан, сиёсий соҳада ваъз қилувчи киши тарихий факторларни яхши билиши, географияни, халқаро алоқалардаги эски ва янги ҳодисаларни билиши лозим. Адолатга оид темада ваъз қилганда адолат ҳақида диний, аҳлоқий ва умуминсоний тамойилларни яхши билиш керак.
Нотиқликнинг яна бир асосий шартларидан бири - мавзуни мустаҳкамлаш учун шунга муносиб мисоллар келтириш ва айниқса улуғ ва буюк одамлар ҳаётида рўй берган намунали иборалар келтириш жуда фойдалидир.
Давлат тили сиёсати ва нутқ маданиятига янгича ёндашув
Давлат тили деган тушунча билан расмий тил деган тушунча ёндош юради. Масалан, Ҳиндистонда давлат тили билан бирга инглиз тили ҳам расмий тил сифатида қўлланади. Давлат тили деган тушунча миллий уйғониш билан боғлиқ худудларда кенгроқ тарқалган.
1989 йил 21-октябрда «Давлат тили ҳақида»ги қонун қабул қилинди. Ҳозирги кунда ушбу қонунга таҳрир киритиш эҳтиёжи сезилган. Ўзбекистон Республикасининг Асосий қонунида бу борадаги моддалар давлат тили қонунининг эскирган, номукаммал ўринларини тўлдиради.
Тил маданиятини, нутқ маданиятини татбиқ ва ташбиқ қиладиган, бу-матбуотдир. Унинг ўзи бу тилни бузса, оқлаб бўлмайди.
Ҳар қандай нотиқ, зиёли шахс шуни яхши билиши керакки, давлат тили деган сўз, унинг фаолият доираси бу худуддаги бошқа тилларни эркин ривожланишига тўсқинлик қилмайди.
Дунё тиллари амалиётида пойтахт бўлган жой тили адабий тилга асос қилинган. Ўзбек адабий тилнинг фонетик жиҳатига Тошкент шеваси асос қилинган бўлса, морфологик жиҳатдан Фарғона шеваси асос қилиб олинган. Сўз бойлиги томонидан барча шевалар қамраб олинган.



Download 58.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling