Ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги
Download 1.13 Mb.
|
3-м Гиёхвандликка қарши кураш баёни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 1. “Ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги” тўғрисидаги маълумот ахборот учун қабул қилинсин. 2. Барча педагог ходимларига
ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИДАГИ 3-МАКТАБДА ФЕВРАЛ ОЙИ “ЁШЛАР ЎРТАСИДА ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШ ОЙЛИГИ” БЎЙИЧА ЎТКАЗИЛГАН ЙИҒИЛИШ Б А Ё Н Н О М А С И 6 феврал 2021 йил № ___ 3-мактаб Раислик қилди: Жабборов С Иштирок этдилар: 9-11 cинф ўқувчиларива педагог ходимлар Янгиобод MФЙ фаоли Жалматов Ш Янгиобод MФЙ Профилактика инспектори Йўлдошев А Мактаб дММИБДЎ Сапаров Х Мактаб бошланғич Хотин-қизлар қўмитаси раиси Рахмонова Д Мактаб рухшуноси Улашева Н КУН ТАРТИБИДА КЎРИЛГАН МАСАЛА: Ҳозирги кундаги энг долзарб масалалардан бири бу Ёшлар орасида наркотик моддаларнинг тарқалиши эканлиги ҳақида гапириб, Ёшлар ўртасида гиёҳвандликни олдини олиш ҳамда феврал ойини “Ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги” деб эълон қилиш муҳим эканлиги ҳақида айтиб ўтди. Шунингдек у ўз сўзида Таълим муассасаларида “Гиёҳванд моддаларсиз соғлом турмуш тарзини тарғиб қиламиз” шиори остида ўқувчи-ёшлар орасида спорт мусобақаларини ўтказиш ва ғолибларни рағбатлантиришни ташкил этишга бағишланган маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш кераклиги ҳақида ҳам сўз юритди. Янгиобод MФЙ фаоли Жалматов Ш Юртимизда янги уй-жой бериб, иш билан таъминлаш, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш, олий ўқув юртларида ўқиш имкониятлари яратилган, тинчлик ва соғлом турмуш тарзи хумкумронлик қилаётган бир пайтда бу каби нобоб нарсаларни юртимиз ёшларини истемол қилишига йўлқўймаслик зарурлиги уни қанчалик соғлиқга ва хаттоки соғлом турмушни оилалар тинчлигига зиён етказишини такидлади. Мактаб директори С.Жабборов ўз сўзида “Сўнгги пушаймон-ўзинга душман” дейилади, деган ибора билан бошлаб наркотик моддаларни истемол қилиш орқали инсон ўз танасига юқтириб оладиган касалликлар хақида гапириб ўтди. Шу ўринда айтиш жоизки бу захри қотилдан юқтирилган СПИД бедаво дартлиги буни охири войлигини такидлаб ўтди .Энг ачинарлиси наркотик моддаларни истемолдан сўнг бўладиган хушсизлик яний онгни тормзланиши орқали инсонда жуда катта ўзгаришлар шакиллантиришини такидлади Янгиобод MФЙ Профилактика инспектори Йўлдошев А сўзга чиқди ва “Ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги” тўғрисида маъруза қилди. Гиёҳвандликка қарши кураш тўғрисида маълумот бериб ўтди. Бизга маълумки Янгиобод махалласи шахарга яқинлиги вояга етмаганларни шахар худудида турли ишлар билан шуғулланиб яний интирнет кафелар ёки турли тунги клубларда кечалари юриш холатларини олдини олишимиз зарурлиги уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун хўжалик ишларига спорт тўгаракларига жалб қилиш ва мактаб ўқучиларини бозорларга чиқиб кетмаслигини олдини олиш учун фан тўгаракларига жалб қилиш зарурлиги масалаларида таклиф ва мулохазаларини билдирди . Бу холат юзасидан туманда олиб борилаётган ишларни ундаги ютуқ ва камчиликларни айтиб мисоллар келтирди . Биз бу масалада айниқса оилалар ўртасида тушинтириш ишларин янада кўпроқ олиб борсак махалламиз худудида гиёхвандликга қарши курашишда тадбирларни кўпайтирсак ўсиб келаётган ёшлар соғлиғини кафолатлаган бўлардик дея такидлади . Мактаб Бошланғич Хотин-қизлар қўмитаси раиси хам ўз сўзида Гиёхвандик аср вабоси эканини такидлаб мактаб ўқувчилар бошланғич Хотин-қизлар қўмитаси ташабуси билан ўқувчи қизлар ўртасида турли тадбирлар ўтказишиб келаётгани бунда асосий этибор қизлар саломатлиги соғлом турмуш тарзи масалаларига этибор қаратилганитакидлади. Юқорида баён этилганларга асосланиб йиғилиш: Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 1. “Ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги” тўғрисидаги маълумот ахборот учун қабул қилинсин. 2. Барча педагог ходимларига: - “Ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги” да маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, кенг жамоат ўртасида мухокама қилинсин. 3. “Ёшлар ўртасида гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги” ўқувчи ёшларга гиёхвандликка қарши кураш тўғрисида кенгроқ ва доимий тарзда тушунтириш ишларини олиб борисин 4. Ушбу қарорнинг ижросини назоратини ўз зиммамда қолдираман Йиғилиш раиси: Жабборов С. Йиғилиш котиби: Рузиев А. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling