“Ёшлар ва қонун” кўрик танловининг Самарқанд вилоят босқичига тузилган казуслар


Download 98 Kb.
bet1/6
Sana27.02.2023
Hajmi98 Kb.
#1234262
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
“Ёшлар ва қонун” Казуслар



“Ёшлар ва қонун” кўрик танловининг Самарқанд вилоят босқичига тузилган

КАЗУСЛАР



Т/р

Ёшлар ва қонун” казус


Ҳуқуқ тизими ва ҳуқуқий тизими мавзусини ўқиётган талаба Абдулазизда бир неча саволлар пайдо бўлди. Мисол учун, ҳуқуқ тизими ва қонунчилик тизимми ўртасидаги фарқни тўлиқ эмаслиги уларни фарқлаш учун чуқур билим ва таҳлил этиш қобилияти керак эканлигини тушуниб етди.
Шунинг учун ҳам бу борада ўқитувчининг фикрини билишга қизиқди. Ўқитувчи Ш.Хайитов унга икки тушунча ўзаро фарқли эканлигини қонунчилик тизими ҳуқуқ тизиминиг ташқи кўриниши эканлигини ва тизимлаштирш қўлланилиши мумкинлигини билдириб ўтди.
Ҳуқуқ тизими ва қонунчилик тизими ўртасидаги 5 та фарқли жиҳатларни топган уларни таҳлил этинг.


Қонунчиликни тизимлаштиришнинг асосий 3 та тури мавжуд бўлиб уларнинг ўзаро фарқли жиҳатлари мавжуд. Жумладан, тизимлаштирилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, ўз кучини йўқотиши ёки йўқотмаслиги кабилар асосий фарқли жиҳатлари ҳисобланади.
Талаба Шахбоз уларнинг фарқли ва ўхшаш жиҳатларини тўлиқ тушунишига қарамасдан уларга тегишли мисоллар қидириб кўрди аммо уларнинг барчасига ҳам Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида мисоллар мавжуд эмаслигини тушуниб етди.
Қонунчиликни тизимлаштириш турларини таҳлил этган ҳолда уларнинг ҳар бирига тегишли мисоллар келтиринг.


16 ёшли Хусанов ўзига тегишли бўлган велосипедини 18 ёшли Салимовга сотди. Фуқаро Хусановнинг онаси Салимовга ўғли велосипедни сотишга ҳуқуқи йўқлигини, чунки у муомала лайқати йўқлигини айтди.
Юқоридаги ҳолатга кўра Хусанов ҳамда Салимовларнинг ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати доирасини аниқланг. Хусанов ҳамда Салимовлар деликт лаёқатга эгами?


Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан фуқаро Фахриддинов ўғирлик жинояти содир қилфётганда қўлга олинди. Аниқланишича фуқаро Фахриддинов психоневрологик диспансерда ҳисобда туриши ҳамда ақлий заифлиги маълум бўлди.
Юқорида берилган ҳолатга кўра фуқаро Фахриддиновнинг жавобгарлик масаласи доирасини аниқланг. Фуқаро Фахриддиновнинг ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқатига эгами?


Ҳуқуқий муносабатлар вужудга келишида ҳуқуқ ва муомала лаёқати муҳим бeлгиловчи ўринни эгаллайди. Муомала лаёқати билан дeликт лаёқати эса ундан кeлиб чиқади. Баъзи олимлар шахс ҳуқуқ лаёқатига эга бўлмаса, ҳуқуқни амалга оширишга оид ҳаракат ёки у билан боғлиқ жавобгарлик ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлашади. Лекин муоамала лаёқатига эга бўлмаган ёки муомала лаёқати вақтинча чекланган шахслар ҳам бўлиб, уларга ҳам ҳуқуқни амалга оширишга оид ҳаракатлари мавжуд ҳисобланади.
Масалани атрофлича муҳокама қилинг.


Ҳуқуқдаги фикциялар бу жорий қонунчилик билан тан олинган ва умуммажбурий характер касб этган, лекин амалда мавжуд бўлмаган ҳолатлар ҳисобланади.
Масалан, муайян шахснинг бедарак йўқолганлиги сабабли маълум муддат ўтгандан кейин у суд томонидан вафот этган деб топилди. Мазкур ҳолатдан сўнг вафот этган деб топилган шахс тирик эканлиги аниқланади ва у ўз ҳуқуқларини талаб қилди. Ҳуқуқшунослар ушбу ҳолатни ҳуқуқдаги фикция эканлигини, унинг қатор ўзига хос хусусиятлари мавжудлигини эътироф этишади.
Масалани атрофлича муҳокама қилинг.


Ҳуқуқни шарҳлаш – махсус юридик ваколатли органларнинг ҳуқуқни қўллашни тартибга солиш мақсадида ҳуқуқий нормалар талаблари мазмунини аниқлаш ва тушунтириш бўйича фаолиятини англатади. Шу маънода айтиш мумкинки, ҳуқуқ нормаларни шарҳлаш ҳуқуқни қўллаш жараёнида муҳим ўрин тутади. Шарҳлаш ўз навбатида ҳуқуқни амалга оширувчиларни ҳуқуқ нормаларини бир хил маънода тушуниш ва айнан қўллашга йўналтиради. Зеро, ҳуқуқни қўллашдан олдин унинг маъно ва мазмунини яхшилаб англаб олиш керак. Субъектларга боғлиқ равишда ҳуқуқни шарҳлашнинг расмий ва норасмий турлари ажратиб кўрсатилади.

Download 98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling