“Ёшлар ва қонун” кўрик танловининг Самарқанд вилоят босқичига тузилган казуслар


Download 98 Kb.
bet5/6
Sana27.02.2023
Hajmi98 Kb.
#1234262
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
“Ёшлар ва қонун” Казуслар

Ҳуқуқий муносабатлар таркибининг зарур жиҳатларини муҳокама қилинг


Ҳуқуқий муносабатда иштирок этаётган субъектларнинг диққат-эътибори, манфаати, хатти-ҳаракати қаратилган реал неъмат, аниқ нарса, жараён, ҳаракатлар ҳуқуқий муносабатнинг объекти деб аталади. Ҳар қандай ҳуқуқий муносабат унинг замирида ётган ҳаётий ҳодисаларни, нарса ва жараёнларни тартибга солиш вазифасини ўтайди. Шу боис, объектсиз, яъни ҳеч нарсага қаратилмаган, ҳеч нарсага таъсир кўрсатмайдиган ҳуқуқий муносабатлар бўлмайди.
Ҳуқуқий муносабатларнинг мажбурият ва ҳуқуқнинг пайдо бўлишида ҳуқуқий муносабат объектининг ўрнини муҳокама қилинг


Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасида кўрсатилишича, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозимлиги белгиланган. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги баъзи ҳолатларда гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг жавобгарликдан қутулиб қолишига сабаб бўлмоқда.
Ҳуқуқий презумпцияларни таҳлил қилинг ва уларнинг турларини муҳокама қилинг


Муайян шахснинг йўқолганлиги сабабли маълум муддат ўтгандан кейин унинг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилгандан кейин мазкур шахснинг тирик эканлиги ҳолати аниқланди ва у ўз ҳуқуқларини талаб қилди.
Ҳуқуқдаги фикцияларни муҳокама қилинг ва мисоллар ёрдамида очиб беринг


Ҳуқуқ манбаси давлат ва ҳуқуқ назарияси фанида муҳим аҳамият касб этувчи категория (тушунча)лардан бири ҳисобланади. Ҳуқуқий ҳодиса сифатида ҳуқуқнинг манбасини турли маънода тушунилади.
Ҳуқуқ манбаси тушунчасини муҳокама қилинг, унинг ҳуқуқ шаклидан фарқли жиҳатларини кўрсатиб беринг.


Ҳуқуқ манбалари тизимида муҳим аҳамият касб этувчи ҳуқуқий одат адабиётларда турлича изоҳланади. Шунингдек, одат ва ҳуқуқий одат тушунчаларининг ўзаро алоқадорлиги ҳам ўзига хос аҳамият касб этади.
Одат ва ҳуқуқий одат тушунчаларини атрофлича муҳокама қилинг. Уларнинг ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатларини кўрсатиб беринг.


Қонун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг энг муҳим шакли бўлиб, умуммажбурий аҳамият касб этади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг муҳим тури ҳисобланадиган қонуннинг ҳуқуқий аҳамиятини моҳокама этинг.


Ҳуқуқ ижодкорлиги – бу энг аввало, ваколатли давлат органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни яратиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки уларни бекор қилишга қаратилган фаолиятидир.
Ҳуқуқ ижодкорлигининг турларини ёритиб беринг. Фикрингизни мисоллар билан асосланг.


Ҳуқуқий муносабатларнинг элементлари: ҳуқуқ объекти, ҳуқуқ субъекти, юридик фактлар (ҳаракат ва ҳодисалар), субъектив ҳуқуқ ва юридик мажбурият.
Ҳуқуқий муносабатларнинг мазкур элементларини муҳокама қилинг ҳамда уларга ҳуқуқий баҳо беринг.


Ҳуқуқни амалга ошириш – бу давлат томонидан юридик жиҳатдан мустаҳкамланган ва кафолатланган имкониятларнинг амалга оширилиши бўлиб, ҳуқуқ нормаларини кишилар ва уларнинг ташкилотлари фаолиятида ҳаётга тадбиқ этилишидир.
Ҳуқуқни амалга оширишни таснифланг ва унинг турларини изоҳланг.


Шарҳлаш – муайян фаолият, жараён (ақлий-иродавий, ташкилий) бўлиб, у муайян муддатда амалга ошади. У ўз ичига иккита мустақил жиҳатни, яъни англаб олиш (ўзи учун) ва тушунтириш (бошқалар учун)ни қамраб олади.

Download 98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling