Ёшларда етакчилик қобилиятини шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни
Download 44.25 Kb.
|
МАҚОЛА КОНФЕРЕЦИЯ
ЁШЛАРДА ЕТАКЧИЛИК ҚОБИЛИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЎРНИ Д.С.Саъдуллаева Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти мустақил изланувчиси Бугунги кунда ёшларда етакчилик қобилиятини шакллантириш долзарб мавзулардан бири бўлиб, унинг натижаси истиқболли бўлиши кутилмоқда. Айни кунларда етакчилик ижтимоий, психологик ва иқтисодий соҳаларнинг бош мавзусига айланди. Шахснинг етакчилик сифатларини ривожлантириш услублари ва йўллари изланмоқда. Бу борада ёшларнинг етакчилиги ижтимоий фаоллик сифатида ўрганилмоқда. Зеро ёшларда шахс сифатларининг ижобий ривожлантирилиши юртимиз келажагига улкан хисса қўшади. Етакчилик борасида ёшлар ўқитилмайди, бу уларда йиллар давомида шакллантириладиган сифатлардан бири саналади. Бу борада оиланинг, атроф-муҳитнинг, инновацион технологияларнинг, оммавий ахборот воситаларининг (ОАВ) ва бошқа бир қатор тармоқларнинг ўрни бор. Аммо шулар орасида ОАВ салмоқли ўринга эга. Тармоқли бизнеснинг тажрибали етакчиси, оламга машхур хитойлик маркетолог Чэнь Чжаньнинг “Как мотивировать людей” (хитой тилидан таржимаси, Киев 2002 йил) китобида шундай маълумот келтирилади: “83% ҳолатда одамлар кўриш, 11% эшитиш, 3,5% ҳид билиш, 1,5% сезиш, 1% таъм билиш орқали ўрганадилар. Адабиётни ўқиш 10%, эшитиш 20%, кўриш 30%, ҳам кўриш, ҳам эшитиш 50%, ахборот таркибини муҳокама қилиш 70%, қабул қилинган маълумотни амалиётда қўллаб, натижасини таҳлил қилиш эса ахборотнинг 90%ини эслаб қолишга ёрдам беради. “Муаллифнинг эришган ютуқларини инобатга олсак, келтирилган ушбу маълумотларга таяниб, иш юритиб кўриш ёки фикрлаш албатта зиён қилмайди. -91- ОАВ орасида газета ва журналлар ёшларнинг ўқиш қобилияти орқали таъсир қила олади. Бу берилган маълумотнинг 10%игина эсда қолади дегани. Радиоканаллар эса ўз-ўзидан эшитиш орқали таъсир қилади ва маълумотларнинг 20%инигина тингловчи эслаб қолиши мумкин. Бу борада телеканаллар етакчилик қилади, яъни ТВ орқали берилган маълумотларнинг 50%и томошабиннинг хотирасида қолади. Телевидение – миллионлар аудиторияси, информация олишнинг энг қулай, энг таъсирчан воситасидир14 . Шундай бўлсада, бугунги кунда интернет ёшлар орасида оммалашиб бормоқда. Айнан интернет орқали ёшлар билан жонли мулоқот олиб бориш, янги маълумотларни етказиш, онлайн тренинглар олиб бориш, ахборотни таҳлил қилиш, амалиётда қўлланилган янгиликлар натижасини баҳолаш каби бир қатор ишларни олиб бориш мумкин. Анъанавий ОАВ янада кенгроқ аудиторияга етиб бориши учун ўз эшиттиришларини тезлик билан ривожланаётган ахборот технологиялари билан баравар олиб боришга ҳаракат қилишяпти, масалан ҳозирги пайтда газеталар электрон версияларини, радио ва телеканаллар эшиттириш ва кўрсатувларини сунъий йўлдош орқали ва умумжаҳон интернет тармоғи орқали узатишни амалга оширяпти. ОАВ сифатида интернетнинг хусусияти – хабарларни жуда тезкор узатиши, маълумотга жуда бойлиги ва чегара билмаслигидир.15 Бу эса, Чэнь Чжаннинг таъбири билан айтганда, берилган ахборотнинг 90%ини эслаб қолишга имкон беради. Демак, бугунги кунда ёшларда етакчилик қобилиятини шакллантиришда асосан телевидение ва интернет хизматидан унумли фойдаланишимиз мумкин. Етакчилик қобилияти шаклланган инсонлар бошқаларга нисбатан ҳар қандай вазиятда ҳам ҳаётга бўлган қизиқишининг кучлилиги, муаммоларни ҳал қилишнинг турли йўлларини топа олиши, атрофдагиларни эргаштира олиши билан устун бўлади. Уларда кучли ички куч мавжуд 14 “Энг содиқ дўст, энг зарур ҳамроҳ” А.Кўчимов. “Тележурналист: мақорат ва таҳлил маданияти” Тошкент – “Ўзбекистон”. 1998 й. 47-бет 15 Кушкунбаев А.У. “Интернет журналистикаси” (маъруза матни) Нукус. 2007 й. 32-бет бўлиб, олдиндаги ҳаётий мақсадларига эришишида ёрдам беради. Етакчилик - бу комилликка интилувчи ҳаётий кучдир. Биз ёшларнинг ҳар биримизда мана шу кучнинг зарралари мавжуд ва зарраларни ҳаракатга келтириш мукамалликка етказади. Ёшларда етакчилик потенциалининг фаоллашиши ва ривожланиш жараёнини ташкил қилиш бўйича мақсадли ишлар тизимини ишлаб чиқиш бугунги кунда долзарбдир. Бундай тизимнинг асосий вазифаси ёшларнинг ҳаётий кучларини намойиш қилиш, ривожлантириш ва ўз етакчилик потенциалини онгли равишда амалиётда қўллай олишга кўмаклашишдир. ОАВ орқали бугунги кунда албатта бу каби ишлар амалга оширилмоқда. Яъни, ёшлар орасида ўзининг етакчилик қобилияти билан ютуқларга эришаётган ёшлар хақида маълумотлар, уларнинг муваффақиятлари, юртимиз равнақига қўшаётган ҳиссаларини ёритиш ҳали ўз истеъдодини намойиш этиб улгурмаган ёшлар учун мотивация вазифасини бажаряпти. Бугунги кунда ўзининг етакчилик қобилияти сабаб жуда кўп муваффақиятларга эришиб келаётган, юртимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшаётган, ватанимиз шарафини юксакларга кўтараётган ёшларимиз талайгина. Ана шундай ёшлардан бири Акбаров Саидакбархон Тоҳир ўғли бўлиб, у бугунги кунда Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосарининг в.б. лавозимига тайинланган. Саидакбархон туризм соҳасини ривожлантириш бўйича бир қанча амалий таклифларини бериб, ўзининг етакчилик қобилиятини намойиш этди. 2018 йилнинг 29 июнида Олмазор туманида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саидакбархоннинг етакчилик қобилиятини юқори баҳолаб, ана шу лавозимга номзод сифатида таклиф этди. Етакчилик қобилияти юзага чиқиши учун ёшларга равон нутқ, сўз бойлиги жуда зарур. У ўз сўзлари билан атрофдаги одамларда кўтаринкиликни уйғотиши керак, ўзидаги қувватни уларга ўтказа билиши ва уларда яширинган туйғуларни юзага чиқара олиши керак. Буларни амалга ошириш учун эса билим, қобилият ва самарали етакчилик кўникмалари зарур. ОАВ эса бу борада беминнат ўргатувчи бўла олади. Ахборот қадим замонларда ҳам қудратли кучга эга бўлган. Буни теран англаган Навоий ҳазратлари: Эрурсен шоҳ – агар огоҳ сен, Агар огоҳсен сен, шоҳсен сен, - деб ёзган эдилар. ОАВ ёшларимизни юртимизда ва жаҳонда содир бўлаётган янгиликлардан боҳабар этиб боришини эса барчамиз яхши биламиз. Аслида, етакчилик қобилияти ҳар бир ишда, ҳар бир соҳада керак. Ишда ҳам, уйда ҳам, ҳаётда ўз ўрнини топишда, ҳатто жаҳонга чиқишда ҳам етакчилик қобилияти жуда зарур. Ёшларда етакчилик қобилиятини шакллантиришда ОАВнинг ўрнини ўрганар эканмиз, албатта унинг барча жиҳатларига эътибор беришимиз, ёшларимизнинг бугунги кундаги интилишлари, умумий руҳияти, мақсадлари каби ҳолатларни ва ОАВнинг бу борада амалга ошираётган ишлари, ютуқ ва камчиликларини ҳам кўздан кечирмоғимиз лозим. Умуман олганда, ёшларнинг етакчилик қобилиятини шакллантириш жуда долзарб мавзу ва бу борадаги илмий изланишлар ҳали олдинда. Download 44.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling