Ёшларда ватан манфаатига йўналтирилган шахсий мақсадларга


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


Download 1.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana16.06.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1492264
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
yoshlarda-vatan-manfaatiga-y-naltirilgan-shahsiy-ma-sadlarga-egalik-issini-tarbiyalash

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 1
Ёшлар ўртасидаги маънавий қашшоқлик, энг 
аввало, моддий таъминотнинг ҳаётий мезонга 
айланганлиги, молиявий эҳтиёжни юқори дара-
жага қўйиш, индивидуализм ғояларининг ўсиб 
бориши, пул топиш мақсадида жиноятдан ҳам 
бош тортмаслик, калтабинлик, боқимандалик, 
ашёбозлик, 
журъатсизлик, 
масъулиятдан 
қочиш, манфаатпарастлик, худбинлик, сиёсий 
онгнинг паст савияда эканлиги каби хусусият-
лар билан белгиланади. 
Ўзбекистон Республикасида амалга оши-
рилган ёшлар сиёсатининг тарихий-сиёсий 
омилларини илмий тадқиқ этиш масаласи 
қуйидаги вазифаларнинг ечимини топиш ва 
уларни таҳлил этиш муаммоларини ўз ичига 
қамраб олади:
- ёшлар сиёсати бўйича Президент Фар-
монлари, асарлари, нутқлари ва чиқишларини 
ўрганиш, йиғиш ва таҳлил қилиш;
- ёшлар сиёсати бўйича Ўзбекистон Қонун-
чилиги ва унинг амалиёти, давлат ҳужжатлари, 
директив актлар ва улар мониторингини 
ўтказиш;
- ёшлар сиёсати бўйича бош тамойиллар 
хусусиятларини ўрганиш ва уларни илмий 
таҳлил этиш;
- ёшлар сиёсатини амалга оширувчи дав-
лат ва фуқаролик жамияти институтларининг 
фаолиятини ҳамда уларнинг истиқбол ривож-
ланиш хусусиятлари, улар фаолиятини тако-
миллаштириш йўлларини таҳлил этиш; 
- жамият тараққиётидаги ёшлар масалала-
ридаги вужудга келган муаммолар таҳлилини 
амалга ошириш;
- ёшлар масалаларидаги муаммоларнинг 
қонуний ечимлари ва истиқбол йўналишларни 
белгилаш;
- ёшлар сиёсатини ривожлантириш бўйича 
илмий асосланган тавсиялар тизимини ишлаб 
чиқиш.
Шу билан бирга, таълим, касбий малака, 
меҳнат, маданият, демократик қадриятларни 
англаш, ижтимоий ва сиёсий онг, дин ва 
эътиқод, мафкура масалаларида ёшлар ўрта-
сида турли кайфиятлар, қарашлар ва ҳолат-
ларнинг мавжудлиги, айниқса, мазкур масала-
ларда ўзаро қарама-қарши муносабатларнинг 
кескинлашуви давлат ва жамиятдан мунтазам, 
мақсадли, манзилли, изчил, услубий жиҳатдан 
тўғри танланган фаолият олиб борилишини 
тақозо этади.
Ёшлар масалаларининг муҳим жиҳатларидан 
бири шундаки, ёшларнинг маълумоти, зиё-
лилик даражаси, заковати, салоҳияти, одоб-
ахлоқи, зукколиги, ҳаракатчанлиги ва ши-
жоати, ўзгаришларга тайёрлиги ва уларни 
қабул қилиш хусусиятлари жамиятнинг уму-
мий тараққиёт даражаси меъёрини белгилай-
ди. Лекин бошқа тарафдан, жамият, айниқса, 
унинг иқтисодий такомили, ижтимоий адолат 
мезонлари, илмий-техник тараққиёт даражаси, 
ахборотлашув, барқарорлик омиллари, жами-
ят аъзолари орасида фуқаролик келишувининг 
мавжудлиги ёшлар такомилини таъминлаб бе-
рувчи муҳим асослардан ҳисобланади. Демак, 
келажакда жамиятнинг қандай бўлиши ёш-
ларга боғлиқ ижтимоий воқеликдир. Қандай 
ёшлар жамиятни шакллантириши эса жамият-
нинг ёшларга бўлган эътиборига боғлиқ жиҳат 
ҳисобланади. Шунингдек, ёшлар ва жамият 
тараққиёти ўзаро боғланган ва узвийлик касб 
этган ижтимоий-сиёсий категория бўлиб, ёш-
лар онгида ҳукм сурган кайфият ва орзулар 
бевосита келажак жамият тараққиёти омилла-
рини белгилаб беради. 
Шундай экан, талаба-ёшларда ўзининг кун-
далик ҳаётини англаш, уларнинг масъулиятини 
кучайтириш, жамият қувончи ва ташвишлари-
ни ҳис этиш, ёшлар ва жамият ўртасидаги му-
таносиб ва ҳамкорликка асосланган муноса-
батларни шакллантириш мақсадида иншолар 
кўриги, токшоу, давра суҳбатлари, ҳужжатли 
фильм муҳокамаси, слайд-шоулар конкурси 
тарзида ўтказиладиган тадбирларни кўпроқ 
ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, 
“Миллат руҳидаги бунёдкорлик” мавзусида-
ги тадбирни ўтказишда дастлаб юртбошимиз 
И.А.Каримовнинг “Юртимизда миллатлар ва 
динлараро тинчлик-тотувликни мустаҳкамлаш, 
маънавий ва ахлоқий тарбияни кучайтириш, 
тарихий илдизларимизга, миллий ўзлигимизга 
қайтиш, аҳолининг сиёсий онги ва ҳуқуқий 
маданиятини оширишга доир аниқ мақсадга 
йўналтирилган ишларимиз муҳим аҳамият касб 
этганини таъкидлаш жоиз”, деган сўзларининг 
моҳиятини очиш, президентимиз фикрларидан 
келиб чиқиб, миллат тушунчаси ва равнақи, 
турмуши, тили, маданияти ва айниқса, унинг 
руҳидаги бунёдкорлик ҳақида сўз юритиш, шу-
нингдек, ўзбек миллатининг келиб чиқиши – 
миллат сифатида шаклланиш тарихи, Амир 
Темурнинг марказлашган давлат тузиш ва уни 
29
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ



Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling