Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети
“Иқтисодиёт назарияси” кафедраси ўқитувчилари
Умаров Оқил Омилжонович,
Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети
“Иқтисодиёт назарияси” кафедраси ўқитувчилари
Эшмирзаев Фаруддин Илхомжонович
КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДА МАРКЕТИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
УДК 338.462
УМАРОВ О.О., ЭШМИРЗАЕВ Ф.И., КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДА МАРКЕТИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ.
Мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарида маркетинг фаолиятини ташкил этиш хусусиятлари ўрганилиб, уни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Таянч сўзлар: бизнес, тадбиркорлик, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик, маркетинг, маркетинг стратегияси, маркетинг фаолияти, маркетинг режаси, инновацион маркетинг.
УМАРОВ О.О., ЭШМИРЗАЕВ Ф.И., ОРГАНИЗАЦИЯ МАРКЕТИНГОВОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ В СУБЪЕКТАХ МАЛОГО БИЗНЕСА И ЧАСТНОГО ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВО.
В статье на основе изучения особенности организации маркетинговой деятельности на предприятиях малого бизнеса и частного предпринимательство разработаны научно обоснованные предложения и практические рекомендации по его совершенствование.
Ключевые слова: бизнес, предпринимательство, малый бизнес, частное предпринимательство, маркетинг, маркетинговая стратегия. Маркетинговая деятельность, маркетинговый план, инновационный маркетинг.
UMAROV O.O., ESHMIRZAEV FARUDDIN ILKHOMZHONOVICH. ORGANIZATION OF MARKETING ACTIVITIES IN SMALL BUSINESSES AND PRIVATE ENTREPRENEURSHIP.
The article examines the features of the organization of marketing activities in small business and private entrepreneurship, develops scientifically based proposals and practical recommendations for its improvement.
Key words: business, entrepreneurship, small business, private entrepreneurship, marketing, marketing strategy. Marketing activity, marketing plan, innovative marketing.
Кириш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида “Фаол тадбиркор деганда, биз рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, энг муҳими, янги иш ўринлари яратиб, нафақат ўзини ва оиласини боқадиган, балки бутун жамиятга наф келтирадиган ишбилармон инсонларни тушунамиз. Бундай тадбиркорлар сафини кенгайтириш, жумладан, юқори технологиялар, илм-фаннинг энг сўнгги ютуқларига асосланган техника ва асбоб-ускуналарни мамлакатимизга олиб келиш ва жорий этиш учун уларга муносиб шароитлар яратиш бизнинг биринчи галдаги вазифамиз бўлиши шарт. Керак бўлса, хориждаги етакчи компания ва ташкилотларда тажриба орттириши, ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиши учун уларга ҳар томонлама имконият туғдириб беришимиз лозим“1,- деб таъкидлаганлар. “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да 29-мақсад сифатида Тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва доимий даромад манбаларини шакллантириш учун шароитлар яратиш, хусусий секторнинг Ялпи ички маҳсулотдаги улушини 80 фоизга ва экспортдаги улушини 60 фоизга етказиш белгиланган2. Фаол тадбикорликни шакллантириш ва ривожлантиришда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида маркетинг фаолиятини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |