Эслатма: ушбу саволлар Жиноят-процессуал ҳуқуқи фанидан умумий ва махсус қисмни қамраб олган бўлиб, халқаро, давлат, хусусий ҳуқуқ каби бошқа йўналишлар учун


Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шарт


Download 114.37 Kb.
bet2/2
Sana31.01.2024
Hajmi114.37 Kb.
#1828332
1   2
Bog'liq
Оралиқ саволлар оғзакиники

Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шарт”. Фикрингизча мазкур нормада келтирилган иштирокчилар қаторига адвокатнинг киритилмаганлиги тўғри ёки нотўғри эканлигини таҳлил қилинг. Агар киритиш керак бўлса фикрингизни асослаб беринг.


Тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш асослари ва тартибини тушунтиринг


Жиноят иши қайндай ҳолларда шахснинг розилиги билан унинг айблилиги ҳақидаги масалани ҳал қилмай туриб тугатилиши мумкин?


Жамоат айбловчилари ва жамоат ҳимоячиларининг процессуал мақоми, шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини баён қилинг.


Гумон қилинувчи ва айбланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларини таҳлил қилинг.


Жиноят процессида ҳимоячини таклиф қилиш ва ундан воз кечиш тартиби қай тарзда белгиланганлигини баён қилинг.


Жиноят процессида ҳимоячи иштирок этиши шарт бўлган ҳолларни таҳлил қилинг. Сизнингча жиноят процессуал кодексида келтирилган ҳолатлардан ташқари яна қандай ҳолатларда ҳимоячининг иштирок этиши шарт деб ўйлайсиз?


Жиноят процесси иштирокчилари бўлган жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини таҳлил қилинг. Қандай ҳолларда шахсни жабрланувчи қандай ҳолларда фуқаровий даъвогар деб топишни аниқ мисоллар асосида келтиринг.


Жиноят процесси иштирокчилари бўлган эксперт ва мутахассисларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларини баён қилинг.


Жиноят процесси иштирокчиси сифатида холисларнинг процессуал мақоми, шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини баён қилинг. Сизнингча одил судловнинг самарадорлигини янада ошириш учун холисларга нисбатан қандай талабларнинг қўйилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайсиз


Рад қилиш ва ўзини ўзи рад этиш ҳамда уларни ҳал қилиш тартибини баён қилинг.


Жиноят ишини адолатли ва қонуний ҳал этишда далилларга қўйилган талаблар нималардан иборат, далил манбаларининг тушунчаси ва турларини таҳлил қилинг.


Реабилитация учун асосларни таҳлил қилинг. Ҳар бир асос бўйича жиноят ишини тугатиш тартибини ўзгачалик хусусиятларини ёритиб беринг.


Айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асосларни жиноят процессуал қонунчилигига асосланган ҳолда баён қилинг ҳамда мазкур тугатиш турларини Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасида назарда тутилган реабилитация қилиш асослари билан таққосланг.


Исбот қилиш жараёнида фуқаролар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини қўриқлашнинг ўзига хос хусусиятларини баён қилинг.


Далиллар мақбуллигининг шартлари нималардан иборат деб ўйлайсиз. Қандай меъзонларга асосан далилларни мақбул деб топиш мумкин. Фикрингизни мисоллар асосида келтиринг.


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленум қарорига асосан далилларни номақбул деб топиш асосларини баён қилинг. Сизнингча яна қандай далилларни ва нима асосларга кўра номақбул деб топиш мумкин. Келтирган қоидангизни қонунчиликка киритиш учун асосланг.


Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тартибини тушунтиринг


Гумон қилинувчини ва айбланувчини сўроқ қилиш тартибини баён қилинг.


Гувоҳ ва жабрланувчи тариқасида сўроқ қилиниши мумкин бўлмаган шахсларни жиноят процессуал қонунчилигига асосланган ҳолатда ёритиб беринг.


Вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчини сўроқ қилишнинг ўзига хос жиҳатларини баён қилинг.


Таниб олиш учун кўрсатиш асослари ҳамда процессуал тартибини баён қилинг. Ҳар бир асосларни амалий мисолларда кўрсатиб беринг.


Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш учун асослари ҳамда уни ўтказиш тартибини баён қилинг.


Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тартибини баён қилинг.


Гувоҳлантириш тергов ҳаракатини ўтказиш учун асослари ҳамда уни ўтказиш тартибини баён қилинг.


Мурдани эксгумация қилиш тергов ҳаракатини ўтказиш учун асослари ва уни ўтказиш тартибини баён қилинг.


Эксперимент тергов ҳаракатини ўтказиш учун асослари ва уни ўтказиш тартибини баён қилинг.


Олиб қўйиш ва тинтув тергов ҳаракатини ўтказишнинг тартибини баён қилинг.


Шахсий тинтув ва олиб қўйиш тергов ҳаракатини қарор ёки ажрим чиқарилмасдан ўтказиш мумкин бўлган ҳолатларни таҳлил қилинг.


Дипломатия ваколатхоналарининг биноларидан ва дипломатия вакилларидан олиб қўйиш ёки уларда тинтув ўтказишнинг ўзига хос хусусиятларини баён қилинг.


Телефон ва бошқа сўзлашув қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш тартибини жиноят процессуал қонунчилигига асосланган ҳолда баён қилинг.


Экспертиза тайинлаш ва ўтказиш шарт бўлган холатларни таҳлил қилинг. Сизнингча яна қандай ҳолатларни экспертиза ўтказишнинг шартлилигига киритиш мумкин. Бунинг амалиётда долзарблик жиҳатларини кўрсатиб беринг.


Қўшимча ва қайта экспертизаларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини қиёсий таҳлил қилган ҳолда баён қилинг.


Комиссиявий ва комплекс экспертизаси ўтказишнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини қиёсий таҳлил қилган ҳолда баён қилинг.


Ашёвий ва ёзма далилларни ўхшаш ва фарқли жиҳатларини таҳлил қилинг.


Тафтиш тайинлаш ва уни ўтказиш тартибини баён қилинг.


Ушлаб туриш мақсади ва асосларини баён қилинг. Сизнингча ушлаб териш асоси сифатида яна қандай ҳолатларни киритиш мумкин.


Жиноят иши қўзғатилгунга қадар ушлаб туриш тартибини таҳлил қилган ҳолда баён қилинг.


Эҳтиёт чоралари қўлланилишининг мақсад ва асосларини баён қилинг.


Қамоққа олиш ва уй қамоғи эҳтиёт чорасининг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини баён қилинг. Суд томонидан судланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланганда қамоққа олинган ёки уй қамоғида ўтирган судланувчининг жазони ўташ муддатлари қандай ҳисобланади?


Жиноят процессида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг ўзига хос хусусиятларини баён қилинг.


Жиноят процессида “уй қамоғи” тарзидаги эҳтиёт чорасининг ўзига хос хусусиятларини баён қилинг. Уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашнинг ижобий ва салбий жиҳатларини таҳлил этинг.


Гаров эҳтиёт чорасини қўллаш асослари ва тартибини баён қилинг.


Муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чорасини қўллаш асослари ва тартибини баён қилинг.


Шахсий кафиллик эҳтиёт чорасини қўллаш асослари ва тартибини баён қилинг.


Жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг кафиллиги эҳтиёт чорасини қўллаш асослари ва тартибини баён қилинг.


Вояга етмаганларни кузатув остига олиш учун топшириш эҳтиёт чораларининг бошқа эҳтиёт чорларидан фарқли ва ўхшаш жиҳатларини баён қилинг.


Ҳарбий хизматчининг хулқ-атвори устидан қўмондонлик кузатуви эҳтиёт чорасининг бошқа эҳтиёт чорларидан фарқли ва ўхшаш жиҳатларини баён қилинг.


Айбланувчини ва судланувчини лавозимидан четлаштириш асослари ва муддатлари баён қилинг.


Мажбурий келтириш лозим бўлган шахслар ҳамда мажбурий келтириш тўғрисидаги қарор ёки ажримни, шунингдек уни бажариш тартибини баён қилинг.


Суд экспертизасини ўтказиш учун шахсни тиббий муассасага жойлаштириш асослари ва муддатлари баён қилинг.


Процессуал мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарликни ҳақида тўхталинг.


Суд мажлисида тартибни бузганлик учун жавобгарликни ёритиб беринг.


Фуқаровий даъвони қўзғатиш ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш тартибини баён қилинг.


Мол-мулкни хатлаш баённомаси ва мол-мулкни хатлаш тартибини баён қилинг.


Жиноятларнинг олдини олиш чораларини баён қилинг.


Реабилитация этилишнинг мулкий ва бошқа оқибатларини таҳлил қилган ҳолда баён қилинг.


Қисман реабилитация этишнинг асослари ва оқибатларини таҳлил қилинг.


Мулкий зиённи қоплаш ҳажмини баён қилинг.


Процессуал муддатларни ҳисоблаш, муддатларни узайтириш ва тиклаш тартибини баён қилинг.


Процессуал чиқимлар тушунчаси ва уни ундириш тартибини баён қилинг.




  1. Жиноят ишини қўзғатиш сабаблари ва асосларини таҳлил қилинг.

  2. Жиноят ишини қўзғатиш сабабларидан бири “шахсларнинг аризалари”га қўйилган талаблар, шунингдек айбини бўйнига олиш ҳақидаги арздан ўхшаш ва фарқли жиҳатларини баён қилинг.

  3. Жабрланувчининг шикоятига асосан жиноят ишини қўзғатиш тартиби ва асосларини баён этинг.

  4. Терговга қадар текширув ўтказиш тартибини баён қилинг.

  5. Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тартибини таҳлил қилган ҳолда баён қилинг.

  6. Жиноят ишининг терговга тегишлилиги қоидаларини таҳлил қилинг.

  7. Йўқолган жиноят ишини ёки унинг материалларини тиклаш тартибини баён қилинг.

  8. Дастлабки тергов муддатлари ва уларни узайтириш тартибини баён қилинг.

  9. Дастлабки тергов ҳаракатларининг терговчилар гуруҳи томонидан олиб борилиши тартибини баён қилинг.

  10. Жиноят ишда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилишнинг асосларини баён қилинг.

  11. Айбловни ўзгартириш, тугатиш ва тўлдириш асослари ва тартибини таҳлил қилган ҳолда баён қилинг.

  12. Дастлабки терговни тўхтатиш асослари ва тартибини таҳлил қилган ҳолда баён қилинг.

  13. Қидирув эълон қилиш тартибини баён қилинг.

  14. Дастлабки терговни тамомлашнинг турлари ҳамда уларнинг бир-биридан фарқли жиҳатларини баён қилинг.

  15. Жиноят ишини тугатиш асосларини таҳлил қилган ҳолда баён қилинг.

  16. Жиноят ишини тамомлангандан кейин ундаги материаллар билан танишиб чиқиш ҳуқуқини ва тартибини баён қилинг.

  17. Айблов хулосасининг мазмунини ва айблов хулосасига иловаларни баён қилинг.

  18. Айблов хулосаси билан келган жиноят иши юзасидан прокурор ҳал этиши лозим бўлган масалаларни таҳлил қилган ҳолда баён қилинг.

  19. Айблов хулосаси билан келган жиноят иши юзасидан прокурор томонидан қабул қилиниши лозим бўлган қарор турларини баён қилинг.

  20. Суриштирув ўтказиш тартибини тушунтиринг

  21. Жиноий йўл билан орттирилган мол-мулкнинг тақдирини белгилаш масаласига тўхталинг

  22. Жиноят процессида кўриладиган фуқаровий даъволар тўғрисида тушунтиринг

  23. Процесс иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш чораларини тушунтиринг

  24. Эксперт текшируви учун намуналар олиш тергов ҳаракатини ўтказиш тартибини тушунтиринг

  25. Тадбиркорлик субъектларини тафтишдан ўтказиш шартларини тушунтиринг

  26. Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйиш асослари ва тартиби

  27. Қайси тергов ҳаракатлари ўтказилишида прокурор рухсати талаб этилади?

  28. Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг ҳимояга бўлган ҳуқуқлари, қандай ҳолларда бузилган ҳисобланади?

  29. Жиноят иши бўйича процессуал ҳаракат бунга ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан қайси ҳолларда олиниши далиллар номақбуллигига олиб келади?

  30. Далил у ЖПК талаблари бузилган тарзда, жумладан, қайндай ҳолларда олинган бўлса ҳам мақбул эмас деб топилади?

  31. тўплаш пайтида йўл қўйилган қонун бузилиши сабабли мақбул эмас деб топилган айрим далиллардан исбот қилишда тегишли процессуал ҳаракатлар белгиланган талабларга амал қилган ҳолда ўтказилгандан сўнг фойдаланилиши мумкинми? Агар мумкин бўлса қандай ҳолларда?

  32. Далилни номақбул деб топиш тартибини тушунтиринг

  33. Қандай процессуал ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд этилиши шарт

Download 114.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling