Эссе ёзишга қЎйиладиган асосий талаблар эссе француз тилидан essai уриниб кўриш


Download 38.17 Kb.
bet3/4
Sana21.06.2023
Hajmi38.17 Kb.
#1639713
1   2   3   4
Bog'liq
ЭССЕ ёзиш қоидалари кирилл 2022

3. Хулоса – бу муаллифнинг мавзу (муаммо) юзасидан олиб борган изланишлари асосида чиқарган якуний хулосаларидир. Хулосада далилларга суянган ҳолда якун чиқарилиб, уни ечиш йўллари кўрсатилади. Эссенинг якуний қисмида асосий қисмда берилган муаммонинг ечими тасдиқланади ва мазмуннинг моҳияти очилади, яъни «Эсседа кўтарилган масала (муаммо) бўйича қандай якуний хулосага келиш мумкин ва қандай тавсияларни илгари суриш мумкин?» деган саволга аниқ ва тушунарли жавоб тарзида ёзилиши керак.
Хулосани бошида қуйидаги сўзлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ: юқорида келтирилган асосида шундай хулосага келиш мумкинки (хулосага келдимки).., келтирилган маълумотларни умумлаштириш асосида хулоса қилиш мумкинки...., хулоса қилиб айтганда.., қисқаси...., асосий фикрим шуки..,. ва бошқалар.
Хулоса қисқа (ярим бетдан ошмаган ҳолда) ва аниқ баён этилиши, мавзуга оид кўтарилган муаммодан келиб чиқиши ҳамда муаллифнинг шахсий хулосаларини (тавсияларини) ўз ичига олиши керак.
Эссе мавзуни тўлиқ очиб беришни кафолатламайди ва унинг ҳажми 3-5 бетдан (титул вароқдан ташқари) иборат бўлиши мумкин.


АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ
Мавзуни очиб беришда фойдаланилган адабиётлар (манбалар) рўйхати қуйидагича расмийлаштирилади:
Дастлаб норматив-меъёрий ҳужжатлар келтирилади, сўнгра эсседа фойдаланилиши кетма-кетлигига қараб бошқа манбалар келтирилади.
Норматив-меъёрий ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби::
1. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-598 “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонуни. www.Lex.uz.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 январдаги 4563-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларда инвестицион дастурини амалга ошириш тўғрисида” ги қарори. www.Lex.uz.
Адабиётлар, мақолалар ва бошқа манбаларни расмийлаштиришда муаллифнинг фамилияси ва исми-шарифи, адабиёт (мақола) номи, чоп этилган нашриёт номи ва йили, фойдаланилган бети келтирилади.

Download 38.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling