ЭССЕ
МАВЗУ: “АБДУЛЛА ОРИПОВ ИЖОДИДА ВАТАН ТАЛҚИНИ”
Буюк ўзбек шоири ,Ўзбекистон Қаҳрамони ва Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов мустақиллик даврида Ватан, Эрк, Озодликни тараннум этувчи ўнлаб янги шеърлар ёзди. Янги тарихий шароит ижодига янги тўлқинлар олиб кирди. Ҳаж сафари натижасида туғилган ҳамда ҳикматомуз ҳадислар талқинига бағишланган фалсафий-дидактик шеърлари сўнгги босқич ўзбек адабиёти уфқларини янада кенгайтирди. Абдулла Орипов лирикаси орқали ўзбек шеъриятига кўнгил дардларининг сувратлари, руҳий изтироблар манзараси, армонга айланган орзулар инсон сезимларида қолдирган из тасвири кириб келди. Бу шеърият юзага келган даврда шалдироқ сўзларни қофияга солиш, бахтиёрлик лиақида кўтаринки сатрлар тизиш одат эди. Мавзуни тшеър эмас, балки шеърни мавзу мукаррам қилади деб ҳисобланар, слиунинг учун шеърнинг қандай ёзилишидан кўра, унинг нима ҳақда эканлиги мубимроқ сана-ларди. Абдулла Орипов туйғулари ўзбек сбеъриятига ўйчил ғам ва ғамчил ўй олиб кирди. Шоир алоҳида бир одам ва унинг дардлари лиақида ўйга ботди, қалам сурди. Бу одам шоирнинг ўзи эди. Бинобарин, бир одам тўғрисида ҳайқирисб ноқулай бўларди, у ҳақда пичирлаб шеър ўқиш лозим эди. Чунки шовқин, баланд товуш одамни ўзга одамлардан йироқлаштиради, самимийликдан маҳрум этади.
Ўзбекистон байроғи кўтарилди чинакам,
Ушбу кунни, айтинг-чи, қай биримиз кутмадик.
Зарур бўлган чоғда гоҳ дор тагида туриб ҳам,
Қай биримиз тарихнинг синовидан ўтмадик.
Донғил сафарга чиқди энди ҳур Ўзбекистон,
Кимгадир оёқости, кимга у осмон бўлди.
Шукрким, ўз-ўзини таниди кекса жаҳон,
Яъни ўзбек Давлатин жумлаи жаҳон билди.
Юқоридаги шеърлар қаторига Ватаннинг оққуш қўшиқларидек жарангловчи «Мен нечун севаман Ўзбекистонни”, «Ўзбекистон” каби шеърларни; истиқлол даврида яратилган «Ватан”, «Халқ”, “Темур”, «Адолат офтоби”, «Эрк ҳаққи” цингари манзумаларни; «Бедорлик” (1999), “Шоир юраги" (2003) каби янги тўпламлардаги асарларни: буюк италян шоири Алигери Дантенинг «Илоҳий комедия”сидек жаҳон адабиётининг мумтоз намунаси таржимасини қўйсак, А. Орипов ижодининг нақадар сермиқёс экани янада ойдин бўлади. Абдулла Орипов ижодида халқни, Ватанни, фидойи фарзандларнинг севинч-ташвишларини куйлаш шоир ижодининг асосий йўналишидир; Унинг услубига умумни умуман эмас, аниқни тиниқ куйлаш хосдир. «Юртим шамоли» (1969)да шамол тушунчаси, шамол образи шоир талқинида, шунчаки биз билган маънодан ташқари, чуқур фалсафий умумлашма даражасига кўтарилади. Унда Ватан, адолат, тарих талотумлари ва ҳоказолар билан алоқадор маънолар чирмашиб кетади:
Шамоллар эсгандир ушбу дунёда,
Шамоллар гоҳ қуюн, гоҳида довул.
Улар гоҳ ошкора, гоҳо рўёда,
Қанча бўстонлами совурган буткул.
Лекин сен бўлмагин боғлар заволи,
О, юртим шамоли, юртим шамоли.
Қандай шамоллар эсмасин, шоир Ватан шамоли тоза бўлишини орзу қилади. Ўзбекистоннинг бўйи-басти, гўзал табиати, камсуқум, меҳнаткаш халқи, шу билан бирга жаҳонга номи кетган буюк алломалари ва унинг бугунги кундаги салоҳийати шоир мисралари оша ўқувчи кўз ўнгида гавдаланади.
Ўзбекнинг бошидан зар сочсин дунё,
Топди у ризқини захмати билан
Унинг асосидир буюк боболар
Бизга ибрат бўлди мехнати билан
Абдулла Орипов истиқлолдан кейингина озодлик, ўзбекона миллийлик хақида тўлиб-тошиб куйлаган, декас хато бўлади. Чунки шоирнинг 1969 йилда яратилган “Она сайёра” шеъридаёқ шу Ватан истиқлолига ишонч зўр умид учқунлари сезилиб туради.
Йиллар ўтар, балки ўтар кўп замон
Ер юзи чулғанар, бахтга, чаманга
Агар дардларингга бўлолса дармон
Рухим фидо бўлсин шундай ватанга
Шоирнинг фидойи қалби Ўзбекистон учун, ўз миллати учун ёнмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, шоир том маънода, бутун умри давомида яратган шеърларида асрий орзу бўлган Мустақилликни, унинг амалга ошиши, қачонлардир уни “олий бир жамол чорлаши” ни таъкидлайди. Устоз шоир ижодида Ватан, она, фарзанд тимсоллари жуда баланд пафосда куйланганининг гувоҳи бўламиз. Абдулла Орипов шеърияти ўзбек миллий бадиий тафаккури ва руҳияти тараққиётида муҳим ўрин тутади. Шоир айни вақтда, алоҳида қаҳрамон тирнсолида руҳиятнинг инсониятга алоқадор турфа жиҳатларини, нуқталарини очишга уста деб айтсак, адаш,аман бўламиз.
Айлайин қалбимни тортиқ нурли бўстоним, сенга,
Сен ватандирсан, фидодир танда бу жоним сенга.
Бебаҳосан, асрагайман гавҳарим, деб мен сени,
Сен қароғ бўлсанг агарда, садқа мужгоним сенга…
Do'stlaringiz bilan baham: |