Эсселар Toшкент «Turon zamin ziyo»
Download 74.09 Kb. Pdf ko'rish
|
xrpt hlkt4ucd6jv8738tchg4l6jh3a9eg1gocs96cb09kv7hm42oa8hm3sutsszzi6ekndgpefop3ky
Бахтиёр Ҳайдаров
6 1-БОБ ЯҚИН ВА ОЛИС БАХТ БАХТ ЎЗИ НИМА? Худо инсонни бир умр бахт излаш азоби билан жазолаган. Асқад Мухтор Ҳеч шубҳасиз, бу дунёда ҳар ким ўзига керакли нарса- ни излаб яшайди. Инсонларнинг диди, савияси, тушунча ва феъл-атвори турлича бўлганидек, уларга “керакли нарса”лар ҳам шунчалик хилма-хил. Лекин бир умумий туйғу бор, у ҳаммага бирдек зарур. Ҳар ким уни ўзи билганича излайди. Бу туйғудан дунёда ҳеч ким юз ўгирмайди, аксинча бутун умр қидиради. Бу – бахт туйғусидир. Инсон ўзи орзу қилган барча моддий неъматларга эришса-ю, аммо бахтни ҳис этма- са, унга ҳеч нарса татимайди. Одам борки, ҳаётида бир бора бўлса-да, ўз-ўзига “Мен бахтлиманми?” деган саволни беради. Бу саволга албатта, ижобий жавоб топиш учун доимо изланади. Бахт ўзи нима? Нима учун одамлар бахтга интиладилар? Кимни бахтли, дейиш мумкин? Бахтиёрликнинг ҳаммага ту- шунарли бўлган сабаб ва шартлари мавжудми? Бахт тўғрисида турли изоҳлар ва таърифлар мавжуд. Бахтни ҳар ким ўз қаричи билан ўлчайди ва шунга қараб таъриф- лайди. Лекин барибир, масалани буткул очиб бера олмайди. Чунки ҳамма ўзининг жавобини “энг тўғри”, деб ҳисоблайди. Бахт – ҳар бир одам алоҳида, ўзича ҳис қиладиган туйғу. Бахт бор, аммо унинг тавсифи йўқ. Тўғрироғи, дунёда нечта ин- сон бўлса, бахтнинг шунча тавсифи бордир. Бахт ҳақида ҳар кимнинг ўз тасаввури мавжуд. Негаки, дунёда ҳеч қачон икки кишининг бахти бир хил бўлмаса керак. Узоқ Африкада ибти- Kitobxon.Com Бахт китоби 7 доий шароитларда яшаётган қабила аъзоси ҳам ўзича бахтли, миллионлаб инсонлар танийдиган, машҳур кино юлдузи ҳам ўзича бахтли... Кундалик дафтарига: “Бу йил – оролда кечган йилларим- нинг энг бахтли йили бўлди”, деб ёзган Робинзон Крузо ҳақ: узоқ йиллар одамзот товушини эшитмай, сўнг ярим ёввойи Жумавойни учратиши – унинг учун катта бахт эди... Аслида, инсонларнинг бариси худди ўша Робинзонга ўхшаб, бир умр бахт излаб, бахтни кутиб яшайди. Аммо бахт, бирор корхонада ишлаб чиқарилувчи, қандайдир кўриниш ва “стандарт”ларга эга бўлган матоҳ эмас. Ҳатто, ошкора бахтни кимдир кўради, кимлардир илғамайди ҳам. Кимнидир “ет- тинчи осмонга” олиб чиққан бахт омиллари бошқа бировни мутлақо қониқтирмаслиги мумкин. Дейлик, кутилмаганда инсоннинг бошига осмондан мил- лионлаб АҚШ доллари ёғилса, ўша заҳоти бахтли бўладими- йўқми? Ёки, узоқ ҳижрондан сўнг суюклисига эришганида- чи? Бўлиши мумкин, аммо муайян вақтдан сўнг ҳар қандай бахт ва омаднинг ҳаяжонлари сўнади, инсон буни юз бериши табиийдек бир ҳолат сифатида қабул қила бошлайди. Инсон – энг кўникувчан мавжудот. Бахт – астойдил интилишлар орқали келувчи мутлақ, яку- ний ва тугал ҳолат эмас (бизнингча, бундай ҳолат фақат жан- натда бўлади!), балки ўта нафис ва мураккаб жараён. Унинг тараққиёти ёки янада “авж олиши”ни башорат қилишнинг имкони йўқ (Бахтга “эришиш”, ёки бахтни “топиш” мумкин. Лекин, “бахти тараққий этди”, ёки “бахти ривожланди” каби иборалар – ғайриоддий). Кимдир бир бурда қаттиқ нон то- пишни бахт дейди. Инсоннинг кўзи кўриб, ҳаводан эмин- эркин нафас олиб туриши – бахт. Яна биров, қўша-қўша ма- шиналари, мил-мил бойлиги бўла туриб, “бахтсиз”лигидан нолигани-нолиган. Бу ҳам бахт мол-дунёга кўп-да боғлиқ эмаслигини кўрсатади... Талабалик давримиз, узоқ тоғли қишлоқда яшайдиган бир дўстим, “Тошканга бориб, фалончи артистнинг консер- тига кириб, шундоққина олдидан томоша қилсам, армоним қолмасди”, деб роса кулдирганди. Шунда мен, “орзуйингни Kitobxon.Com |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling