Эсселар Toшкент «Turon zamin ziyo»


Download 74.09 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana31.01.2024
Hajmi74.09 Kb.
#1832103
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
xrpt hlkt4ucd6jv8738tchg4l6jh3a9eg1gocs96cb09kv7hm42oa8hm3sutsszzi6ekndgpefop3ky

 Бахтиёр Ҳайдаров
4
до бўларди. Ҳаёт йўлларида муайян масофанинг таноби-
ни тортиб, энди ўйласам, устозлар сўзи шогирд учун “Бахт 
рецепти”нинг худди ўзи экан. Устозларнинг койиши ва 
ҳатто, жазоси ҳам ихлосманд талаба учун шифобахш: чунки 
дори одатда аччиқ бўлади, аммо шифо бағишлайди. Афсуски, 
бугунги толиби илмлар онгида “Ота меҳридан афзал жабри 
устод” деган тушунча тобора йўқолиб бораётгани – ачинар-
ли. Илму-ҳунар ўрганиш, устоз этагидан тутишдан мақсад, 
пировард натижада – бахтли-саодатли ҳаёт кечиришдан ибо-
рат. Бахтни пулга сотиб олиб бўлмайди.
Диний ақидаларда ҳам инсон бу дунёга бахт-саодат учун 
келиши айтилади. Бинобарин, инсон нимага астойдил ин-
тилса, албатта ўша орзусига етишади. 
Кўпинча, “Фалончи бахтини топди”, дейилганда, кўнглига 
ёққан жуфтини топиб, турмуш қурганини тушунамиз. Шу 
боис, расмий никоҳни қайд этиш идораси “Бахт уйи” деб ата-
лади. Албатта, эзгу ният – яхши. Аммо, “Бахт уйи” деб атал-
миш масканда оила қуриб, яна айнан шу “Бахт уйи”га келиб 
ажрашиб кетаётган минглаб оилаларни биламиз. Бу уйдан 
чиққан маҳал улар ўзларини чинакамига бахтли ва саодатли 
оила вакилларимиз, деб ўйлаган бўлсалар, ажаб эмас! Афсуски, 
остонасига “Бахт уйи” деб ёзиб қўйган билан, бу уй одамлар-
га бахт улаша олмас экан. Шундай бўлса-да, “бахт йўқ”, дея 
хулоса қилиш ўринсиз. Яратганнинг даргоҳи-ю, карами-да 
кенг: истаган ва интилган бандасига аталган бахт-саодат 
беҳисоб! 
Бахт ҳақида шундай ривоят бор: Яратгувчи лойдан одам 
жуссасини ясаб бўлгач, қараса, бир парча лой ортиб қолибди.
– Сенга яна нима ясаб берсам экан? – сўрабди Яратгувчи.
– Менга бахт ясаб берсанг, – деб илтижо қилибди одам.
Яратгувчи ҳеч нарса демабди-ю, ортиб қолган лойни 
одамнинг қўлига тутқазибди...
Демак, ривоятга кўра, ўз бахтини “ясаш” инсоннинг ўз 
қўлида экан. Дунёда бахтли бўлиш учун сабаблар ҳам, имко-
ниятлар ҳам бисёр. Бахтга эришиш биз ўйлаганимиздан кўра 
анча оддий. Ҳадисда айтилганидек, “Одамнинг қалби қозон 
қайнаган вақтдагидан ҳам ўзгарувчанроқдир”. Унинг бахт 
Kitobxon.Com



Download 74.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling