Тадқиқот объектлари: ҳозирги давр маънавий маданияти нуқтаи назаридан талқин этилган Форобийнинг фалсафий ва илмий ижоди.
Ишнинг мақсади: Форобийнинг эстетик ғоялари ҳозирги давр маънавий ҳаётнинг зарурий омили ҳамда жамиятни эстетик ва гуманистик нуқтаи назардан такомиллаштиришнинг воситаси эканлигини акс эттириш ва илмий асослаб бериш.
Тадқиқот методлари: Ишда Форобийнинг эстетик ғояларини очиб бериш мақсадида тарихийлик, мантиқийлик ҳамда таққослаш методларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Форобийнинг илмий мероси эстетика назарияси нуқтаи назаридан махсус таҳлил этилди; Форобий эстетикасининг Афлотун ва Арасту ғояларидан фарқи ва ўзига хослиги таҳлил қилинди; Форобийнинг эстетик ғояларининг умуминсоний гуманистик қадриятлари аниқланди; Форобийнинг мусиқанинг эстетик моҳияти хусусидаги қарашлари батафсил акс эттирилди; шахс маънавиятини баркамоллаштиришда Форобий эстетикасининг ўзига хос хусусиятлари асослаб берилди.
Амалий аҳамияти: тадқиқотнинг натижалари нафақат Форобийнинг, шунингдек ўрта асрлардаги перипатетик-мутафаккирларнинг эстетик ғояларини объектив тушунишга ҳамда баҳолашга имкон беради. Диссертациянинг хулосаларидан Марказий Осиё ва Қозоғистонда эстетиканинг тарихига бағишланган асарларни ёзишда фойдаланиш мумкин, шунингдек ҳозирги давр ёшларини маънавий ва эстетик жиҳатдан тарбиялаш жараёнида фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотнинг натижалари педагогик ва тарбиявий ишларни юритишда ҳамда “Эстетика”, “Маданиятшунослик”, “Фалсафа тарихи”, “Маънавият асослари”, “Миллий ғоя” фанларидан маъруза ўқишда жуда муҳим ҳисобланади.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: диссертация ишида гуманитар фанлар – эстетика, этика, мусиқа, маънавият асослари фанлари бўйича ўқув ва методик қўлланмалар тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Резюме
Ключевые слова: эстетика античности, перипатетизм, прекрасное, поэзия, гармония, музыкальное искусство, художественно–эстетическое воспитание, эстетические идеи, классическое наследие, духовные традиции, эстетическая ценность, эстетическое воспитание, катарсис.
Do'stlaringiz bilan baham: |