3-мавзу. Шарк мутафаккирларининг психологик гоялари (IX-XV
асрлар)
РЕЖА:
1. Абу Наср Форобийнинг (873-950 йй.) психологик карашлари
2. Абу Райхон Беруний (973-1048 йй.)нинг психологик карашлари
3. Буюк қомусий олим Абу Алиибн Синонинг (980-1037 йй.) «Донишнома», «Рисолаи шик», «Тиб конунлари» асарларида психология сохаларига оид маълумотлар.
Абу Наср Форобийнинг психологик қарашлари:
Абу Наср Форобий Яқин ва Ўрта Шарқда илғор ижтимоий-фалсафий
оқимнинг асосчиларидан бири бўлиб, «Шарқ Аристотели» деган унвонга сазовор бўлган машҳур мутафаккир. Форобий (873-950) дунёқарашининг асоси, яъни дунёнинг тузилиши ҳақидаги тушунчасини «пантеистик» деган фикр ташкил этади. Мавжудот ягона бошланғичдан поғонама-поғона вужудга келган, яккаликдан кўпликка, ранг-барангликка борган. Унинг дунёқарашидаги асосий мақсадлардан бири илмий-фалсафий усулнинг мустақиллигини назарий жиҳатдан асослаб беришга, унинг инсон тафаккурига, ақлий билимига асосланганлигини исботлашга интилишдир. Форобий билишнинг икки шакли босқичини - ҳиссий ва хаёлий, ақлий билишни бир-биридан фарқлайди. У сезги ролига тўхталиб, беш турга бўлади. Форобий сезгини билишнинг манбаи деб ҳисоблаган, унинг қарашлари. Аристотелнинг «сезмаган одам ҳеч нарсани билмайди ҳам, тушунмайди ҳам» деган қарашларига ўхшаб кетади.
Форобий инсон (руҳ) жонининг бир тандан бошқасига ўтиб, кўчиб юриши мумкинлигини инкор этади ва уни балки тан каби индивидуал «субстанциясининг бирлиги» сифатида тушунади. Унинг фикри изчил эмас эди. Бундай иккиланиш Аристотелга ҳам хос бўлган. Farobiyning fikricha muhit va tarbiyaning ta’sirida inson shaxsining ahloqiy sifatlari shakllanadi. Ahloq-tushunchasi Farobiy inson xarakteri bilan chambarchas bog’liq deb hisoblaydi. CHunki xarakterdagi har bir xislatlarni yaxshi tomonga qaratib o’zgartirish mumkin. SHunga asosan inson ahloqini faqat yaxshi tomonga qaratib o’zgartirish mumkin. Uning fikricha inson shaxsining barkamol shakllanishi uchun 4 ta to’siq bor:
Do'stlaringiz bilan baham: |