Санъат - эстетик тарбиянинг муҳим воситаси. Бугунги кунда жамиятимизда инсон фаолиятини бошқариб боришдан кўра, ушбу жараённи инсоннинг ўзи ташкил этиши кераклиги бот-бот уқтирилмоқда. Бу жараёнда санъат моҳиятан шахснинг хис-туйғуларига таъсир кўрсатишга қодир бўлган муҳим восита сифатида инсонни доимо ўзига жалб этиб келган. Санъат инсоннинг эҳтирослар ва туйғулар оламига сингиб бориб уларни йиғлатади, кулдиради, ўйлашга мажбур қилади. Шунинг учун бўлса керак санъат барча даврларда инсонга ҳамроҳ бўлиб келган.
Информацион технологиялар - эстетик тарбиянинг глобал воситаси. Бир пайтлар табиий ва техника бўйича мутахассислар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари талабаларига “Сизнинг идеалларингиз асосан қайси соҳаларда акс этади?”, деган саволга уларнинг кўпчилиги санъат, адабиёт ва маърифат соҳасида кўпроқ акс этади, деган жавоб беришгани ҳам фикрларимизни исботлайди.
Бироқ, эндиликда эстетик тарбиянинг шундай воситалари мавжудки, унинг маънавий жараёнларга кўрсатаётган глобал таъсирига бефарқ бўлиш асло мумкин эмас. Ана шундай таъсирлардан бири - бу электрон ахборот воситалардир.
Айтиш мумкинки, ахборот ва коммуникация технологияси бугунги кунда инсоний ва иқтисодий тараққиётнинг муҳим воситасига айланиши натижасида одамларнинг турмуш тарзини, ўзаро алоқасини хатто ташқи кўринишини ҳам тубдан ўзгаришига олиб келди.
Меҳнатнинг эстетик тарбия воситаси сифатидаги аҳамияти. Меҳнат ҳам моддий, ҳамда маънавий гўзалликлар яратиш билан эстетик тарбиянинг муҳим воситасига айланади. Бу жараён ижтимоий–фойдали меҳнатнинг бадиийлик билан алоқаси таъсирида вужудга келади. Мазкур муносабат пировардида меҳнат воситаларининг инсонга келтирадиган зарарини камайтиради. қолаверса, меҳнатга ижодий ёндашув жамият маънавий қиёфасини белгиловчи омил ҳисобланади.
Шунингдек, оммавий ахборот воситалари инсон эстетик тарбиясига яқиндан таъсир қилувчи қудратли ва фаол кучдир. Айниқса, телевидение шахс ҳамда оммани эстетик дунёқарашини шакллантиришда, уларни нафосатли жиҳатдан тарбиялашда юксак аҳамият касб этади. Ранг–баранг мавзулардаги кўрсатувлар бадиий ва ҳужжатли филмлар, ижтимоий–маънавий мазмундаги рекламалар, телемарафонлар нафосатли тарбияни мақсадли йўналтиришда, инсонлар тафаккурида гўзалликка бўлган янгича муносабатни шакллантиришда салмоқли аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |