Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин!


Download 16.99 Kb.
Sana06.08.2023
Hajmi16.99 Kb.
#1665555
Bog'liq
АЛЛОҲИМ


• АЛЛОҲИМ!
Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин!
• АЛЛОҲИМ!
Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим!
• АЛЛОҲИМ!
Ўлим ҳақдир, Азроил алайҳис саломни менга табассум ила юзлантир!
• Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма, АЛЛОҲИМ!
Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин!
• Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма, АЛЛОҲИМ!
• Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма, АЛЛОҲИМ!
• Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил!
• Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут!
• Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт!
• Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла!
• АЛЛОҲИМ!
Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз.
• Бизларни солиҳ қулларингдан айла!
• Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт!
• На’им жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер!
• Ота-онамни Ўзинг авф эт!
• Устозларимни раҳматингга ноил айла!
• Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма, АЛЛОҲИМ!
• Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин!
• Бу дунёда юрган ё‘лимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин!
• Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин!
• Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату А’ло бўлсин!
• Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин!
• Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин!
• Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин!
• Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик, АЛЛОҲИМ!
• Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин!
• Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин!
• Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла, АЛЛОҲИМ!
• Уммати Муҳаммадга иззатини қайтариб бер, қайтариб бер, қайтариб бер, АЛЛОҲИМ!

🤲 АЛЛОҲИМ, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!


• Ўзинг Қодиру мутлоқсан, АЛЛОҲИМ!


Бироҳматика я арҳамар роҳимийн!


АМИЙН! АМИЙН! АМИЙН! 🤲
Download 16.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling