Aim.uz
“Этика” фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти.
Қадимги дунё ахлоқшунослиги
Режа:
Этиканинг предмети, вазифалари ва жамият ҳаётидаги аҳамияти.
Гедонизм ва эвдемонизмтушунчаларининг ахлоқий аҳамияти.
Қадимги дунё ахлоқшунослиги
Ахлоқшунослик - бу ахлоқ назарияси бўлиб, кишиларнинг ахлоқий ҳаётини ўрганадиган, ахлоқий ҳодисаларнинг ўзига хос хусусиятлари ва ривожланиш қонуниятларини очиб берадиган энг қадимги инсоншунослик фанларидан биридир. У ўз предметини ижтимоий муносабатлар билан чамбарчас алоқадорликда тадқиқ этар экан, фақат ахлоқнинг пайдо бўлиши ва тарихий тараққиёт қонуниятларини, функстияларини аниқлаш билангина чекланиб қолмай, балки айни пайтда ахлоқнинг ижтимоий моҳиятини, кишиларнинг юриш туришини, ахлоқан тартибга солиш қонунларини ва у орқали ижтимоий жараёнларни ўрганиш билан шуғулланади.
Ахлоқшунослик мустақил фан сифатида шакллангунга қадар, философиянинг таркибий қисми, ҳаттоки, унинг ядроси ҳисобланар эди. Файласуфлар дунёқараш муаммолари (инсонни ўраб олган олам, одамнинг шу оламдаги ўрни), дунёни билиш йўлларига жавоб бериш жараёнида улар жамиятда одам қандай яшамоғи ва фаолияти қандай бўлмоғи керак, унинг ижтимоий бурчи, вазифаси нимадан иборат бўлиши керак, инсоннинг турмуш кечириш нормалари ва бошқа шу каби саволларга ҳам жавоб топишга уринганлар.
Ахлоқшунослик бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган қадимий фан. У бизда «Илми равиш», «Илми ахлоқ», «Ахлоқ илми», «Одобнома» сингари номлар билан атаб келинган. Бу фанни Юнон файласуфи Арасту муомалага киритган. Арасту фанларни тасниф қиларкан, уларни уч гуруҳга бўлган.
Биринчи гуруҳга- фалсафа ва математикани ;
Иккинчи гуруҳга - ахлоқшунослик ва сиёсатни;
Учинчи гуруҳга эса- саньат , ҳунармандчилик ва амалий фанларни киритган.
-Шундай қилиб, қадимги юнонлар ахлоқ хақидаги таълимотни фан даражасига кўтарганлар ва «Ахлоқшунослик» деб атаганлар. Ҳозирги кунда бу фан илмий ва замонавий талаблар нуқтаи назаридан «Ахлоқшунослик» деб юритилмоқда
Do'stlaringiz bilan baham: |