Этика” фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти. Қадимги дунё ахлоқшунослиги
Download 73.66 Kb.
|
Etika fanining predmeti va jamiyat hayotidag~
- Bu sahifa navigatsiya:
- бош ҳаракатлантирувчи ибтидо ҳуз у р-ҳаловатдан иборат
Гедонизм - (грекча, ҳедоне – ҳузур-ҳаловат) – ахлоқшунослик назариясидаги ахлоқий талабларни асослаш принципи бўлиб, бу принципга кўра ҳузур-ҳаловат келтирувчи ва азоб-уқубатдан қутказувчи нарса яхшилик деб, азоб-уқубат келтирувчи нарса эса ёмонлик деб таъриф қилинади. Инсондаги унга табиат томонидан жо қилинган ва унинг иш амалини белгилайдиган бош ҳаракатлантирувчи ибтидо ҳузур-ҳаловатдан иборат, деган тасаввур гедонизмнинг асосини ташкил этади. Ҳузур-ҳаловатга эришиш мақсади бирдан бир иштиёқ ва шу билан бирга ахлоқий талаб деб эълон қилинади. Гедонизм ахлоқ-одоб принципи сифатида кишиларга дунёнинг шод-хуррамлигига, ўзлари учун ва бошқалар учун максимал роҳат-фароғат олишга интилишни буюради.
Грецияда Аристипп ахлоқшуносликнинг мухлислари бўлган ва ҳузур-ҳаловатни олий саодат деб ҳисоблаган кишилар гедониклар деб аталган. Ҳозирги замон буржуа назарияларида гедонизм одатда фақат методологик принцип яхшиликни таърифлаш усули сифатидагина мавжуддир. Бугунги кунда ахлоқшунослик олимларининг кўпчилиги яхшиликни ҳузур-ҳаловат орқали таърифлашни ахлоқ проблемаларни қўпол сайқаллаштириш ва вулгарлаштириш деб ҳисобламоқдалар. Аскетизм (грекча аскео – Машқ қилаётибман) – зоҳидлик – дунёнинг ҳузур-ҳаловатидан ўзини ҳаддан-ташқари тийиш ёки диний камолотга эришиш учун ноз-неъматлардан ниҳоят даражада воз кечиш билан характерланувчи принцип. Дастлабки вақтларда, қадимги Грецияда аскетизм эзгулик фазилатини машқ қилиш деб аталган. Аскетизм қадимги Шарқ диний таълимотларида кейин эса Пифагор таълимотида назарий жиҳатдан асослаб берилган. Илк христианликда умрини ҳаловатдан ва риёзатдан, рўза тутиб ва намоз зоҳид) деб аталган. Реформастия даврида аскетизмнинг илк христианлик ва ўрта асрчилик идеали ўзгарди. Протестантизм «дунёвий аскетизм» талабини илгари сурди. Илк деҳқон ва пролетар ҳаракатлари аскетизмга даъват қилган эдилар. Бу, ҳукмрон синфини зеб-зийнат ичида ва бекорчилик билан яшашига қарши норозилик формаси эди. Кейинчалик ахлоқшунослик илмида аскетизмни ақлга тўғри келмайдиган ва оқлаб бўлмайдиган фидоийлик деб, ахлоқий камолот ҳақидаги нотўғри тасаввурларнинг натижаси деб қаралди. Download 73.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling