Этика” фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти. Қадимги дунё ахлоқшунослиги


Download 73.66 Kb.
bet3/8
Sana20.09.2023
Hajmi73.66 Kb.
#1683146
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Etika fanining predmeti va jamiyat hayotidag~

Ахлоққа келсак, масала жиддий моҳият касб этади: дейлик, бир туман ёхуд вилоят прокурори ўзи масъул ҳудудда доимо қонун устиворлигини, адолат қарор топишини кўзлаб иш юритади, лозим бўлса, ҳокимнинг ноқонуний фармойишларига қарши чиқиб, уларнинг бекор қилинишига эришади: оддий фуқаро наздида нафақат ўз касбини эъзозловчи шахс, балки ҳақиқий ҳуқуқ посбони, адолатли тузум тимсоли тарзида гавдаланади У умрини миллат, Ватан ва инсон манфаатига бағишлаган юксак ахлоқ эгаси: у ўзи яшаётган жамият учун намуна бўлиб, ўша жамиятнинг янада тараққий топишига хизмат қилади. Агар мазкур прокурор, аксинча, қонун химоячиси бўлатуриб, ўзи қонунни бузса, шахсий манфаати йўлида оқни қора, қорани оқ деб турса, у ахлоқсизлик қилган бўлади. Оддий фуқаро наздида биргина киши прокурор адолатсиз эмас, балки бутун жамият адолатсиз экан, деган тасаввур уйғонади. Бу тасаввурнинг мунтазам кучайиб бориши эса, охир-оқибат ўша жамият ёки тузумни таназзулга олиб келади.
Албатта, ҳар учала ахлоқий ҳодиса ва уларнинг зидди нисбийликка эга. Чунончи, ҳозиргина мисол келтирганимиз прокурорнинг ахлоқсизлиги даражаси билан ўз якка ҳукмронлиги йўлида миллионлаб бегуноҳ инсонларни ўлимга маҳкум этган Ленин, Сталин, Гитлер, Пол Пот сингари шахслар орасида фарқ бор: агар прокурорнинг ахлоқсизлиги бир миллат ёки мамлакат учун зарар қилса, тоталитар тузум ҳукмдорлари ҳатти-ҳаракатлари умумбашарий миқёсдаги фожиаларга олиб келади.
Бу ўринда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ахлоқий тарбия натижасида одоблилик-хушхулқлиликка, хушхулқлилик эса юксак ахлоқийликка айлангани каби, ахлоқий тарбия йўлга қўйилмаган жойда муайян шахс, вақти келиб, одобсизликдан бадхулқлиликка, бадхулқлиликдан эса ахлоқсизликка ўтади.
Ахлоқшунослик фани этик релятивизм (вакиллари Протогор, Георгий), этик растионализм (вакиллари Суқрот, Афлотун, Арасту, эпикур), эвдемонизм, Гедонизм, Аскетизм, Киниклар ва Стоик мактаби, шунингдек, Онгли эгоизм назарияси (намоёндалари Спиноза, Гелвестий, Голбах) кўринишларда фаолият юритганлар. Бу оқим ва мактабларда ижод қилган буюк файласуфлар яратган ахлоқ назариясига доир таълимотлар билан биргаликда Шарқ мўтафаккирлари томонидан яратилган Кайковуснинг «Қобуснома», Саъдийнинг «Гулистон», Жомийнинг «Баҳористон», Навоийнинг «Маҳбуб-ул-қулуб», Гулханийнинг «Зарбулмасал» каби амалий ахлоққа бағишланган асарлар ҳам маънавий тафаккур хазинасида ўз мустаҳкам ўрнига эга. Ахлоқшуносликнинг бошқа фалсафий фанлардан фарқи ҳам, ўзига хослиги ҳам ундаги назария билан амалиётнинг омухталигидадир.
Биз бу ўринда айрим ахлоқий таълимотларга қисқача бўлсада изоҳ бериб ўтамиз.

Download 73.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling